26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уюшган жиноятчиликка қарши ягона соат

Кеча вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар департаменти ташаббуси билан уюшган жиноятчиликка қарши маданиятни шакллантириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда қонун устуворлиги – Мактубнинг асосий йўналиши” мавзуида оммавий вилоят ягона соати ўтди.

Ушбу тадбир вилоятда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, вилоят телеканаллари, газеталар таҳририятлари, касаба уюшмалари, ўқув муассасалари, партия ва ноҳукумат ташкилотларида ҳам соат 11.00да ўтди.

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятида ўтган “ягона соат”да таҳририят раҳбари А. Сотволдиев Элбоши Мактубининг тўққизинчи йўналишига тўхталди.

***

Вилоят ҳокими девони ходимлари иштирокида ўтган йиғинда девон раҳбари Ауелхан Турғимбеков асосий ҳужжатдаги вазифаларни амалга ошириш барчанинг вазифаси эканлигини таъкидлади.

(Давоми. Боши 1-бетда).

 

– Бугунги мажлисдан асосий мақсад – Мактубда қайд этилган 9-йўналишдаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда қонун устуворлиги мазмунини англаб олиш. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалалари ҳар қандай мамлакат учун муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Элимизда порахўрликка қарши кураш ишларини кучайтириб, унинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари юритилмоқда.

Масалан, давлат хизматларини кўр­­­­­­­­­­са­­­­­­­­­­­­­­­­тишда инсон омили ва уюшган жи­­­­­­ноятчиликка йўл қўймаслик мақсадида “Рақамли Қозоғистон” давлат дастури амалга ошрилмоқда, – деди девон раҳбари.

Ўз навбатида Жанубий Қозоғистон вилояти маҳаллий ижро органларининг Ахлоқ бўйича вакили Амирдин Алишев Н. Назарбаев Мактубда уюшган жиноят­чиликка  қарши ҳаракатларга бежиз тўхталмагинини айтиб, порахўрлик ўта хавфли ҳамда инсон тафаккурини тез  заҳарлайдиган иллат эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, ахборий хавфсизлик, ахборотлаштириш ҳамда давлат хизмати кўрсатиш мониторинги бўлими раҳбари Елнур Ўтебаев аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларининг электрон турда юритилиши уюшган жиноятчиликнинг олдини оладиган омиллардан бири эканлигига тўхталди. Унинг айтишича, бугунги кунда минтақа аҳлининг кўпчилиги 192та давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон ҳукумат порталига муро­жаат қилган.

Мажлисга якун ясаган Ауелхан Елтай­ули девон ходимларига Мактубдаги вазифаларни амалга ошириш учун ҳужжатдаги йўналишларни қунт билан ўзлаштириб, функционал вазифасига қараб бажаришни топширди. Шунингдек, ҳар бир давлат хизматчиси одиллик ва ҳаққонийликни, ватанпарварлик ва Ватанга содиқлик бурчини  биринчи ўринга қўйиш керак, деди.

М. УСМОНОВА, 2018-01-26, 19:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.