26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нуфузли анжуман

Туркистонда «Ис­лом ва Буюк дашт равнақи» мавзусида республика ил­мий­­­­­­­­­-амалий конфе­рен­­цияси ўтди.

Анжуманда Бош муфти Серикбай Ўраз, вилоят ҳокимининг би­­­­­­ринчи ўринбосари Алип­­­­бек Ўсербаев ва диншунос олимлар иш­­­­­тирок этди. Уни Қо­зоғистон Бош муфтиси С. Ўраз бошқарди. 

Вилоят ҳокимининг би­ринчи ўринбосари А. Ўсер­баев вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаевнинг конференция иштирокчиларига табрик ха­тини ўқиб берди ва ушбу аҳа­миятли анжуманнинг та­баррук Туркистон заминида ўтаётгани бежиз эмаслигини таъкидлади. Маданият ва дин соҳалари халқаро мар­ка­­­зи директори Айдар Абуов муфтият ташкил этган маз­кур тадбир илк бор Тур­кистонда ўтаётганини айтди. 

Туркистон шаҳар оқсо­қол­лар кенгаши раиси Жарил­қасин Азретбергенули диний масалалар, удумлар борасида  мулоҳазаларини баён этди. Бош муфти С. Ўраз «Буюк дашт бағридаги ислом», академик Бўлат Кўмеков «Ис­лом ва Буюк дашт равнақи», Яссавий илмий-тадқиқот мар­кази директори, профессор Дўсай Кенжетай «Туркий ислом дунёсида Яс­савий илмининг тутган ўрни» мавзуида маъру­залари ўқилди. 

Конференцияда ХҚТУ би­ринчи вице-президенти про­­­фессор Мехмет Кутал­миш ўз таклифларини ай­тиб, С. Ўраз­га олий ўқув юр­­­­­­­­­ти номидан ЮНЕС­КО тас­­диқлаган «Яссавий йи­­ли» кўкрак нишонини тақдим этди. 

Тадбир ниҳоясида ишти­рокчилар А. Яссавий мақба­расини зиё­рат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-01-26, 19:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.