26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ким айбдор?

Кампирим билан шаҳарнинг катта кў­часида кетаётиб, бир танишимни  учра­­тиб қолдим. Салом-аликдан сўнг вожо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳатига қараб, “Қаёққа шошяпсиз, тинч­ликми?” – деб сўрадим. 

– Қўшнимизнинг боласини очиқ суд қилишаётувди, шунга... Хоҳласангиз, юринг,  бирга борамиз.

Мен кампиримга қарадим. Юзидаги хайрихоҳлик аломатини кўргач, бирга кетдик.

Суд мажлиси  энди бошланаётган экан. Суд жабрланувчига қараб:

– Жабрланувчи Ҳалимахон Толбоева. Бўлган воқеани батафсил айтиб беринг-чи, – деб мурожаат қилди. Ҳалимахон ўрнидан туриб деди:

– Биз оиламизда икки ўғил, мен, эрим ва қайнонам яшаймиз, – деди у. –  Ҳар 2-3 кунда тандирга нон ёпамиз. Ма­­­­газиндан нон харид қилишга пул кўп сарфланади. Ўша куни ҳам тоғорада хамир ошириб қўйгандим. Қайнонам келиб: “Келин, хамир ачиб кетмасин, зуваласини қилаверинг. Мен тандирга ўт солиб, қиздириб қўяй”, деди. 

 – Хўп, ойижон, – деб супрани ёзиб,  зувала қила бошладим. Орадан 5-6 дақиқа ўтар-ўтмас, «вой-дод» деган овоз­ни эшитдим. Ошхонадан ташқарига оти­либ чиқдим. Қарасам, қайнонамнинг кўйлаги ёнарди. Сув сепиб, зўрға ўчир­ганимда болаларимнинг дадаси таш­қаридан  келиб қолди.

– Келиннинг рўдапоси шуда, –  дега­нини биламан қайнонамнинг. Эрим: «Қари онамга ҳам шундай қиласанми?», – деб юзимга шапалоқ тортиб юборди. Мен эс-ҳушимни йўқотиб қуладим. Кўзимни очсам, касалхонада ётган эканман.

 Судья:

 – Айбдор Ҳамро Толбоев, жабр­ланув­чининг  гаплари ростми? 

– Жаноб судья. Мен эшикни очиб кир­ганимда ойимнинг устидаги кийими ёниб, додларди. 

 “Нима бўлди, ойи?” – десам, “ивирсиқ келин сабаб”,  деди. Жаҳлим чиққанидан юзига тарсаки тортиб юбордим-да, ойим­ни кўтариб уйга олиб кириб кетдим. Қий-чувни эшитган қўшнилардан бири кириб, Ҳалимахоннинг ҳушсиз ётганини кўриб,  “тез ёрдамга” қўнғироқ қилибди.  Хато иш қилганим учун кечирим сўрайман. Минг афсусдаман.

 Судья: 

Жабрланувчи:

– Билмайман! 

 Судья:  

– Гувоҳ Сапура Толбоева, минбарга келиб, фақат хақиқатни айтинг. 

– Фақат хақиқатни айтаман.

 Келиним Ҳалимахоннинг айтганлари рост. У зувала ясаётганида мен тандирга ўт қўйдим. Пастдан ёғоч олаётганимда чўғ устимга тушиб, ёна бошлади. Дод-войимни эшитган келиним ўтни сўн­дириб турганида Ҳамро эшикдан кириб қолди. Мен жаҳл устида келиннинг рўда­­­­­полигидан шикоят қилганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Ҳақиқатни айтайми, ўртоқ суд. Ҳар қандай она ўғ­ли­­­ни келиндан қизғанар экан. Чунки,  илгари сенга деб олиб келган шоколад, атирларни энди келинга берса, оз бўлса ҳам ғашинг келаркан. Шунинг  учун баъзи оналар ўғлига келиннинг майда-чуйда хатоларини бўрттириб айтади. Онаман,  минг бор афсус қилсамда, хатога йўл қўйганимни билиб турибман. Менинг шикоятим нотўғри. Жаноб судья,  мен ўз айбимга иқрор бўлганим учун ўғлимни озод этишингизни сўрайман. Агар ўғлим қамалиб кетса, бир оиланинг ажралишига сабабчи бўлиб қоласиз. Бундан буён бундай ишлар такрорланмаслигига ваъда бераман. Набираларим етим бў­либ қолмасин.

Судья:

– Қани, прокурор, сиздан эшитайлик-чи?

– Ҳамро, онасининг айтганига кириб умр йўлдошига  тан жароҳати етказгани  учун айбдор. Қонун бўйича 1 йилдан 3 йилгача судланиши керак.

– Сиз нима дейсиз?, – судья адвокатга юзланди. 

– Жаноб судья. Жабрланувчининг ва гувоҳларнинг айтиши бўйича иккаласини ҳам айбдор деб айта олмайман. Шунинг  учун суд залидан айбдорнинг озод қили­нишини  сўрайман. 

– Жабрланувчи, сиз нима дейсиз? 

Ҳалимахон ўрнидан туриб:

– Бу ишда менинг ҳам айбим бўл­­­­­са керак. Қайнонамга тандирга ўт қўйдирмасдан ўзим ёққанимда бу во­­­­қеа содир бўлмасмиди? Эрим кириб келганида шошганимдан аччиқ гап айт­вордимми, тарсаки ейишимга ҳам шу сабаб бўлса керак.

Суд раиси:

– Суд шундай қарорга келди: – айб­ланувчи ва айбдор ўз хатоларига иқрор бўлганлиги ва онангизнинг қарилиги ва ўртада икки боланинг бор­лигини ҳисобга олиб, айбдор солина­диган жаримадан ва суд залидан озод этилсин. 

Залда ўтирганлар қарорни гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.

 Суд залидан чиққанимиздан кейин Раҳбарой юзимга қараб:

– Дадаси, келин ақлли аёл экан. Ахир эрсиз турмуш турмуш бўлармиди? Бир фарзанд ўстириш учун қанча қиш, қанча ёз керак. Уларнинг ташвиши-чи?..  

– Тўғри айтасан. Бироқ Ҳалимахоннинг эмас, йигитнинг ақли бор экан. Аёли тинмай вайсагандирда. Ҳамро буни сир сақлаб айтмади. Ҳар кимнинг ташвиши ўзига етади. Ҳалимахон кеч бўлса ҳам ақлини ишга солиб, «Қўл синса, енг ичида, бош ёрилса, рўмол ичида»,  деган ма­қолга амал қилди, – деб турганимда автобус тўхтаб,  сўзимиз бўлиниб қолди.

Эрназар РЎЗИМАТОВ, 2018-01-30, 09:55 1198
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.