26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Катталар ва болалар

Маратнинг ёши 13да. Онаси – шифокор, дадаси – полиция ходими. Бугун дам олиш куни, улар зиёфатга боришади. Демак, ойиси кўк, ялтироқ безаклар бор кўйлагини, кўк туфли ва яшил тўғноғичини тақади. Бир пайт ойиси «тўғнағич қани?» деб қолди. Уйни остин-устин қилиб излашди, лекин тўғноғич топилмади.

– Кимлар билан дарс қилгандинг, ярамас! – ғазабланди дадаси. – Ҳам­масини участкага чақиртириб, сўроқ қилиш керакка ўхшайди.

– Аҳмоқ бола, кимларни уйга олиб кирган эдинг? – сўради ойиси. Марат кимлар билан дарс тайёрлаганини айтди.

Эшик тарақлаб ёпилди, бу сафар ойиси меҳмондорчиликка тўғноғичсиз кетди. 

Қишнинг ўртасида Марат шамоллаб, узоқ ётиб қолди. Уни кўргани синф­дошлари келишди. У хижолатда қол­ди, болалардан узр сўраб, дарров хайр­лашди. 

Марат ўртоқларини яхши кўрарди. Ҳатто катта бўлганда ҳарбий билим юртига бирга боришга қарор қилишган эди. Лекин ота-онасининг уларни ўғир­ликда айблагани болага оғир ботди. 

Баҳор ҳам келди. Бугун ота-онаси яна зиёфатга боришади. Ёмғир ёғиб тургани учун ойиси кўк кўйлаги устидан қора чарм курткасини кийди. Чўнтагига қўл солган эди, қишда йўқолган тўғноғичи чиқди. Марат хурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай, қотиб қолди. Ота-онаси эса уни унутиб, эшикни тарақлатиб ёпиб, зиёфатга кетишди. 

Катталар болалардан узр сўра­майдилар...

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли., 2018-01-30, 10:11 764
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.