26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олам остонадан бошланади

Дарҳақиқат, остона ҳатлаб уйдан чиқдингми, бас, бутунлай бошқа олам оғушига қадам қўясан: сенинг ҳар бир босган қадаминг, ҳар бир сўзинг, ҳар бир хатти-ҳаракатинг ўзгалар нигоҳи остида бўлади. Кишилар ҳам ўзгача: биров яхши, биров ёмон, биров одобли, бошқаси одобсиз. Биров ширинсўз, камтарин, бошқаси қўрс, манман. Сен улар билан муомала ва мулоқотда бўлишинг, катта ҳаёт қозонида қайнашинг лозим. Ана шу пайт кўча-кўйда юриш, ўзини тута билиш ва муомала одоби ҳамда одатлари, улар билан боғлиқ “кўча одоби” намоён бўлади. Бунинг учун сен олдиндан тайёрланишинг зарур, ушбу одобни билиб олиш ҳам қарз, ҳам фарз.

Ушбу одоб (остона) билан боғлиқ кўпгина анъаналар, удумларга илгари қатъий амал қилинган. Бизнинг кунларимизда ҳам сақланиб қолган. Айни чоғда, кўча одоби билан боғлиқ кўплаб анъаналар, урф-одатлар, расм-русумлар ҳам вужудга келдики, уларни ҳам билиб қўйиш фойдадан холи эмас.

Мана ўша одатлар:

Қадим-қадимдан остона ҳатлаб узоқ сафарга отланилганда “Сенинг шаънингга гард юқтирмай қайтайин”, деган маънода остона ўпиб, гарди кўзга суртилган.

... Сафардан қайтганда ҳам остона ҳурмати бажо келтирилган. “Узоқ сафарда сени унутмадим. Жангда қўрқоқлик қилмадим, аксинча, мардлик кўрсатиб, рақибим устидан ғолиб чиқдим” ёки: “Ваҳший ҳайвон билан олишиб, уни енгдим. Ўғлонингни қабул эт”, деган маънони англатган ҳолда, остона ҳоки пешонага суртилгандан кейингина уйга кирилган.

Мурод бобо яна шундай дейди:

– Эй, ўғлонларим, қизалоқларим! Юқорида эсланган ота-боболар одоби ва удумларидан келиб чиқиб, сизлар ҳам остона ҳурматини астойдил бажо келтиринглар. Уни пок сақлаб, муқаддас билиб, заррача бўлса-да, доғ туширманглар. Мактаб ёки кўча-кўйдан қайтганингизда оилангиз шаънини раҳматлар, ташаккурлар, офаринларга буркаб, уйингиз остонасига очиқ юз билан қадам қўйинг. Чунки, ҳар қандай киши учун остона ҳурмати муқаддас, оила шаъни, обрўси азиз ва мўътабардир.

Доно Оқил бобо “Олам остонадан бошланади” ҳикматини изоҳларкан, яна шундай дейди:

– Эй, болаларим, ҳар бирингизнинг хонадонингиз ўзининг муқаддас анъаналарига эга. Бирингиз ишчилар оиласидансиз. Демак, хонадонингизда ҳазрати ишчига хос одоб, одатлар, удумлар, анъаналар – ўз касбидан фахрланиш ва ғурурга тўлиб-тошиш, сўзида қатъий туришлик – субутлилик, ҳақгўйлик, ҳалоллик анъаналари кучли. Демак, сиз ўз оилангиз билан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Бошқангиз бободеҳқон оиласидансиз. Демак, хонадонингизда миришкор деҳқонга хос тантилик, саховатпешалик, меҳнатсеварлик, олижаноблик, оқкўнгиллик, хусусан, ер, сув ва табиатни эъзозлаш, қадрига етишлик, ҳайвонот дунёсига меҳр каби анъаналар мавжуд. Демак, сиз ота-онангиз, ака-опаларингиз касби-кори билан қувонсангиз, уни ҳамма жойда кўз-кўз қилсангиз арзийди.

Оқил бобо яна айтади:

Отанг боласи бўлма,

Одам боласи бўл.

Малик МУРОДОВ. “Олтин сандиқ очилди” рисоласидан, 2018-01-30, 10:13 1053
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.