26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устозларга минг раҳмат!

Сайрам даҳасидаги М. Маметова номли 111-сонли умумий ўрта мактаб директори Аҳмадвой Ниёзов шу мактаб битирувчиси. Ушбу таълим масканида – падари бузрукворим Қаноат Умаров  химия, биология фанларидан сабоқ бериб, 40 йил устозлик қилган. “Устоздан  – шогирдга” анъанасини муносиб давом эттириб келаётган мактабга йўлингиз тушиб қолса, тиниб-тинчимас, касбига фидойи педагоглар жамоасининг дарслардан ташқари турли-туман тадбирлар ўтказаётганига гувоҳ бўласиз.

Куни кеча грант асосида Гумилиев номи­даги университет ҳамда вилоятимиз­нинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бир гуруҳ 1-курс талабалари (тасвирда)жонажон билим даргоҳлари 9-10-11-синф ўқувчилари ҳамда устозлари билан учрашиш учун келишибди. 

Мактаб директори А. Ниёзов даст­лаб Эл­боши Н. Назарбаевнинг “Ке­ла­жакка йўл­ланма: маънавий янги­ланиш” мақо­ласида ҳам, “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ри­вож­­­ланишнинг янги имко­ниятлари” Мактубида ҳам таълим соҳасига алоҳида эътибор берилгани, таълим тизими­нинг барча поғоналари ҳозирги замон воқе­лигига ва иқтисодиёт эҳтиёжларига жавоб бера олиши кераклигига қисқача тўхталиб ўтди. 

Талабалар ва битирувчилар учрашуви турли саволларга тез жавоб топиш қисми билан бошланиб, қизғин савол-жавобларга уланиб кетди. Ўқувчилар ЯМТга пухта тайёр­гарлик учун нималар қилиш, имтиҳонда ўзини қандай тутиш, ҳаяжонни қандай енгиш кераклиги, телефон ва “шпар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­галка”ларнинг фойда, зиёни ҳақи­даги саволларга жа­­воблар олишди. Гумилёв номидаги университетда грант асосида ўқиётган Қудрат Мамадалиев ва Билол Аҳмаджоновлар ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш кераклигини уқтириб, университетда таҳсил олиш осон эмаслигини, у ерда ҳам­ма ўзи учун ҳаракат қилишини ай­тишди. Бошқа талабалар ҳам бар­ча ўқитувчиларга миннатдорчилик билдириб, сингиллари ва укаларига тест синовларида муваффақият тилашди.

Сўнг директор газетанинг ўз ўқув­чисига вақтида етиб боришини таъмин­лаб келаётган кутубхоначи Гулнора Турғун­боевага “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси ди­ректори А. Сотволдиевнинг “Та­шак­курнома”си ҳамда мактабнинг 10 на­фар аъло­чи ўқувчиларига бепул газета серти­фикатларини топширди.

– Журналистика – бу шунчаки касб эмас, тақдир. Унинг қаттиқ нонини ейиш учун ушбу касб эгаларида ўз ишига юк­сак меҳр ва фидойилик бўлиши керак. Шу боис, ўқувчиларимизнинг маъна­виятга ошно бўлишида беминнат ёрдам кўр­сатаётан таҳририятнинг барча аъзо­ларига миннатдорчилик билдирамиз, – деди А. Ниёзов.

Шундай қилиб, бепул газетамизни ўқишдан баҳраманд бўлган ўқувчи­лар(тасвирда) билан танишинг: Д. Хо­диматова, С. Маҳамматов, Г. Мирумарова, Д. Нодирхонова, А. Собиржонов, М. Озодова, Н. Тожибоева, С. Ирисматов, З. Юнусова ва М. Миро­бидова.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-01-30, 10:30
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.