26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Минтақада дорилар баҳоси ўзгармади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, соғликни сақлаш бошқармаси ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида шаҳар дорихоналарида махсус рейд ўтказилди. Бундан мақсад – аҳоли энг кўп қўлланадиган 150та дорининг баҳоси ошмаганига ишонч ҳосил қилиш эди.Рейд давомида ОАВ вакиллари шаҳардаги “Europharma”, “Зерде – фарма” МЧБга қарашли “1 Маркет Здоровье” дорихоналарини айланиб чиқдилар.

Гуруҳ аъзолари дорихоналарда меморандумга мувофиқ тасдиқланган дори-дармонлар рўйхати борлигига ишонч ҳосил қилишди. Мухбирлар меморандум ва дорихона баҳосини таққослаб, сотиб олувчиларнинг фикрларини ҳам билишди. Фуқаролар яхши янгиликдан хабардор эканликларини айтишди. Дорилардан 150тасининг арзонлаштирилганидан мижозлар миннатдор эканликларини билдирдилар. 

Дорихона ходимлари дориларни тасдиқланган нархда сотишмоқда. Ушбу рўйхатга аҳоли тез-тез сотиб оладиган, оғриқни босадиган, тана ҳароратини туширадиган препаратлар кирган. Ҳозирги кунда вилоятда 1279 дорихона бўлса, шундан 590таси Шимкент шаҳрида фаолият юритади. Айтганча, яқиндагина вилоят ҳокимлиги, соғликни сақлаш бошқармаси, “Даму” фармацевтика ва тиббиёт ҳамжамияти ўртасида аҳоли энг кўп қўлланадиган дориларнинг нархини кўтармаслик тўғрисида меморандум имзолаган эди. Ҳужжатда энг кўп ишлатиладиган дори-дармонларнинг рўйхати тасдиқланиб, уларнинг баҳосини йил сўнгигача ўзгартирмасликка келишилган эди. Бу чора нархларни барқарорлаштириш мақсадида кўрилганди. Тасдиқланган рўйхатга юрак, шишиб кетишга қарши, аналгетиклар, антигистамин, гипотензивли препаратлар, кўз ва қулоққа томизиладиган дорилар киритилган. Дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотларининг рўйхати Республика соғликни сақлаш вазирлиги ЖҚВ фармация департаментининг uko-dkf.gov. kz сайтида эълон қилиниб, дорихоналарига илиб қўйилган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-01-30, 10:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.