26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жозибадор рақамнинг баҳоси қанча?

2017 йил 27 ноябрдан ҚР ИИВнинг 2014 йил  2 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Қо­зоғистон Республикасида автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга  давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»  қарорига киритилган  ўзгариш ва қўшимчалар кучга кирди. 

Ўтган уч йилда  ҚР ИИВ  5 миллиард 548 миллион тенгега жозибадор рақамлар сотди.

Жозибадор рақамлар қуйидагилар:  001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009,100,111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 777, 800, 888, 900, 999.

  2018 йилнинг 1 январидан  бошлаб Қозоғистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўй­хатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва улар­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларига 1-иловага мувофиқ жозибадор рақам­ларга оширилган давлат божи тўланади. Чунончи, 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090, 707 рақамлари учун ОҲК (2018 йилда 2405 тенге)нинг 5700 баравари (137085 тенге) миқдорида  давлат божи  тўланади. 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090, 707 рақамлари ҳамда бир хил ҳарфлар учун  11400 (274170 тенге) белгиланган, 100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 800, 888, 900, 999  рақамлари учун 13700 фоиз (329485 тенге),100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 800, 888, 900, 999 рақамлари  ҳамда бир хил ҳарфлар  учун 19400 фоиз (466570 тенге), 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 777 рақамлари учун 22800 фоиз (548340 тенге), 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 777 рақамлари учун  28500 фоиз (685425 тенге) миқдорида давлат божи тўланади. 

Шунингдек, бир хил ҳарфлар комбинациясидан ташкил топган давлат рақамлари (ААА, ВВВ ва ҳ.к) баҳоси (001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090, 100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 707, 777, 800, 888, 900, 999 давлат рақамларидан ташқари)нинг баҳоси  ОҲКнинг 5700 фоизи (137085 тенге) миқдорида белгиланди.  

ИИВда сиз истаган давлат рақами бўлмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда сиз бошқа рақамни рўйхатдан  онлайн-сервис орқали танлаб олишингиз мумкин.

Илгари бундай рақамлар яширинча  сотилиб, «соядаги иқтисодиёт»ни бойитарди. Жозибадор  рақам ишқибозлари жуда кўплаб топилади. Улар аксарият ҳолларда ўзлари истаган рақамни ололмасдан хуноб бўлишарди, бунинг учун ҳатто  таниш-билишларни ишга солиб, жиноятлигини била туриб, тил бириктиришга ҳам уриниб юришарди. Энди VIP-авторақамлар пули ҚР бюджетига тушади. Буни Мажлиснинг ҳукумат соатида Парламент Мажлиси раисининг ўринбосари В. Божко маълум қилди.

– Ўтган уч йилда ИИВ махсус АХКМ орқали 15760та жозибадор давлат рақамини сотиб, бюджетга 5 миллиард 548 миллион тенге даромад  тушди, – деди у. 

Демак, Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, ягона дарча, шаффолик  уюшган жиноятчиликнинг бу соҳадаги йўлини  тўлиқ ёпди.

Кейинги йилдан бошлаб техника  кўригидан ўтишни назорат қилишнинг электрон тизими ҳам жорий этилади.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-01-31, 21:22 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.