26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғамхўрлик акцияси

Таҳририятимиз жамоаси янги – 2018 йилни зўр қувонч билан қарши олди. Бунинг асосий сабаби, қадрдон “Жанубий Қо­­зо­ғистон”имизнинг 2018 йил би­ринчи ярми учун обуначилар сони 15мингтадан ошганидир. 

Газетамиз саҳифаларида Эл­бошимиз Нурсултан Назар­баевнинг эл эзгулиги йўлида қилаётган хизматларини акс эттирувчи ма­­­­­­­­­­­­­қолалар ва Мактублари ўзбек ти­лида чоп этилиши халқимизни аниқ бир мақсадга йўналтиришда ҳамда жамиятимиз аъзоларини бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ. Бу эса сўнгги йилларда газетамиз саҳи­фаларидаги мақолаларнинг си­фат ва мазмундорлиги ортиб, замон талаб­ла­ри­­­­га мослашиб бораёт­ганидан далолатдир. 

Фурсатдан фойдаланиб, шуни таъкидлаш жоизки, таҳририятимиз бу йил яна бир хайрли ишга қўл уриб, вилоятимизнинг айрим умум­таълим мактабларида таҳсил ола­­ётган замон талабларига мос фикр­­­­­­­­­­­­­­­­лайдиган иқтидорли ва пеш­қа­­­­­дам ўқувчилар, кўп болали, кам таъминланган оила фарзандларини “Жанубий Қозоғистон” – қадрдон нашрим!” акцияси доирасида жорий йилнинг биринчи ярмига бепул обуна бўлиш ҳуқуқини берадиган сер­тифи­кат топширишни йўлга қўйди.

Ушбу тадбир муносабати билан куни кеча таҳририят ходимлари 3-сонли М. Улуғбек номли асосий ўрта мактабда бўлдилар. Мактаб маъмурияти тасдиқлаган рўй­хатга биноан, ўқувчилардан А. Аб­ду­муталов, Ш. Искандарова, Н. Йўл­дошева, А. Мираҳимов, Д. Са­му­қова, Ф. Рисқулова ва М. Тош­метовалар газетамизни бепул ўқиш хуқуқига эга бўлишди. Мак­­­­­­­таб директори Гулнара Мана­­пова ва кутубхоначи Гулнора Исоқова (тасвирда) таҳририят раҳ­бария­тига миннатдорчилик изҳор этишди.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-01-31, 21:39 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.