26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Fалаба куни юксак савияда нишонланди

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 72 йиллиги ер юзининг кўплаган давлатларида муносиб нишонланди. Жумладан, Шимкент шаҳрининг Сайрам аҳоли манзили марказида Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатганлар учун ўрнатилган ёдгорлик қошига ҳам тумонот одам йиғилди.

Машъум уруш асоратлари, унда мардонавор жанг қилган сайрамликлар ва ана шу заминдан чиққан қўш қаҳрамон – Зиёмат Ҳусанов ва Бўтабой Содиқовларнинг жасорати ҳақида тўлқинланиб гапирган Абубакир Хонхўжаев тадбирни очгач, Қозоғистон Мадҳияси янгради ва ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди.

Шимкент шаҳар Қаратау тумани ҳокими Ғабит Мауленқуловнинг табригидан сўнг шу кунларда 92 ёшини қарши олаётган Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Ҳасан Қамбаров Ватанимиздаги тинчлик, бирлик, Элбоши олиб бораётган оқилона сиёсат, ёши катталарга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳақида гапирди. 

“Сайрам” коллежи директорининг ўринбосари Алишер Собиров талабалар номидан қаҳрамон отанинг кифтига тўн ёпгач, даҳадаги ҳарбий таълим ўқитувчилари номидан капитан М. Мирзаҳмедов тадбир иштирокчиларини 7 май – Ватан ҳимоячилари куни, 9 май – Буюк Ғалаба куни, Қозоғистон Қуролли кучларининг 25 йиллиги байрамлари билан қутлади. 

Тадбирга Мираҳрор Мирмадиевнинг “Қазақстан сарбаздары” қўшиғи, 12-спорт мактаби тарбияланувчилари ва Е. Юсупов номли мактаб ўқувчиларининг чиқишлари файз киритди.

Қаратау туман ўзбек этномаданият бирлашмаси номидан сўзга чиққан К. Пўлатбоев ватанпарварлик руҳида ўтган тадбирнинг моҳиятига юксак баҳо берди.

 

       

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-05-12, 11:37 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.