26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Жанубий Қозоғистон»

"Жанубий Қозоғистон"

 

Эл севган матбуотим, «Жанубий Қозоғистон»,

Йиллар тарихида сен ошиб ўтдинг минг довон,

Миллатим ойдин йўли, сенда эрур мужассам,

Халқ сўзидан сўзладинг, сенга ҳамроҳ, ҳур замон. 

 

Меҳнат қилдинг туну кун, ҳақиқатчун тикиб жон,

Илму фан,  маърифатда , саҳифалар бир жаҳон,

Мовий ранг байроғимни, танитиб сен дунёга,

Бугун ўзинг танилдинг «Жанубий Қозоғистон».

 

Буюк Қозоқ элимга матбуот ўзбекзабон,

Уфқларинг кенг, теран, ақл-заковат посбон,

Бош муҳаррир Алишер, Мир Алишер авлоди,

Ортаверсин ададинг, халқинг серқирра боғбон.

 

Ҳурматинг бўлди хирмон, адолатпарвар сарбон,

Она тилимда эркин сўзлайсан сен равон,

Илмингдан эл баҳраманд, Мир Алишерга монанд,

Ўзинг бетакрор эҳсон, «Жанубий Қозоғистон».

 

Йиғлатур

 

Эй, фалак, жон керакму, ол, золим хунхорим йиғлатур, 

Етмаса жон жаҳоним ол, бўйнимда дорим йиғлатур.

 

Ул чархи олам кўрмаган, кимса бир ҳолим сўрмаган,

Мен маҳзуни ғарибингман, нағмаи торим йиғлатур.

 

Мажнундай умргузарон, Саҳрои-Кабир кезибон,

Лайлига озор берибон, аҳли гуфторим йиғлатур 

 

Ишқимни тутиб мен пинҳон, сиру асрорим кўп ниҳон, 

Парвона кўнглимда армон, чорасиз корин йиғлатур. 

 

Фироқингда танда оташ, минг дардга  гирифтор бу бош, 

Қалбим мулки бўлди бардош, номуси орим йиғлатур.

 

Ўртаб хонумонум магар дилда ёдгорим ситамгар,

Ошно ғанимлар кулса гар, дўсти ахборим  йиғлатур.

 

Ким юзим  кўрса заъфарон, хастадил дастингдан хазон 

Садоқатда Ҳуринг ҳамон такрор ағёрим йиғлатур 

 

Ҳурбуви ОДИЛОВА, «Истеъдод» адабий бирлашмаси аъзоси, 2018-01-31, 21:57
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.