26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўртта кўчада “Арбат” барпо этилади

Шимкент шаҳрида пиёдаларга мўл­жалланган "Арбат" лойиҳаси қайси кўчаларда барпо этилиши аниқланди. Ишчи гуруҳи билан шаҳардаги бир қанча кўчаларни оралаб чиққан вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қайси кўчаларнинг маданий дам олиш маскани бўлишини маълум қилди.

Турли касб соҳиблари тўпла­­­­надиган маданий ҳордиқ маскани  эндиликда шаҳардаги Қўчқор ота ва Бекет ботир, Асқаров ҳамда Бейбитшилик  кўчалари бўйларида жойлаштирилади.

Айни пайтда арбатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, минтақа раҳбарига ҳавола этилган. Шу билан бирга ишчи гуруҳ таркибидаги вилоят маслаҳати депутати Ў. Мелдеханов ушбу лойиҳа бўйича ўзининг бир қатор таклифларини айтди. 

Айтганча, бундай очиқ осмон остидаги ҳордиқ масканлари ғоя­сини минтақа раҳбари Ж. Туй­­­­ме­баев кўтариб, уни амалга оши­­­­­­­ришни шаҳар ҳокимлигига топ­­­ширган эди. Шундай экан, яқин кунларда шаҳар марказида Шимкентнинг “Арбат”и пайдо бў­­­­­­­лади, унда шаҳар фуқаролари ва меҳмонлари якшанба ва байрам кунлари рассомлар кўргазмасини, сувенирларнинг турфа хилларини  томоша қиладилар. 

Ташриф давомида вилоят ҳо­кими ушбу кўчаларда яшовчи фуқаролар ҳамда шу ерда жой­лашган қаҳвахоналарнинг бири­да мижозлар билан бир пиёла чой устида “Арбат” ҳа­қида суҳ­батлашди. Гурунг чо­ғида ҳо­ким ушбу лойиҳани амалга оши­­риш­нинг асосий мақсади миллий қадриятларни тарғиб қилиб, фу­қа­роларда қозоқ хал­қининг анъа­­­налари ва тарихига қизиқиш уйғо­тишдан иборат эканини  таъкидлаб ўтди. 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-01-31, 22:01 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.