26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Табрик телеграммалари йўллади

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Милош Земанга унинг Чехия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади, дея хабар қилди Давлат раҳбари матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 26-27 январь кунлари ўтган сайлов натижаларига кўра, Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан 51 фоиздан кўпроқ овоз қозониб, ғолиб чиқди.

«Сизнинг ғалабангиз – танланган тараққиёт йўлига халқингиз билдирган ишончнинг далилидир. Жорий йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаймиз. Мен Қозоғистон ва Чехия дўстлик муносабатларининг олий даражага кўтарилганидан хурсандман. Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янада тараққий этишига ишончим комил. Сизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилайман», дейилади телеграммада.

Шунингдек, Элбоши финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинистёга мамлакат президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Эслатиб ўтамиз, Финляндияда ўтказилган сайловдан сўнг амалдаги президент Саули Ниинистё иккинчи муддатга қайта сайлангани маълум бўлди. 

«Бу ғалаба Сизни Финлаяндия халқи давлат ва унинг ёрқин келажаги учун хизмат қилаётган, юртнинг хақиқий ватанпарвари, мамлакатни барқарор ривожлантиришга қодир оқил ва доно сиёсий раҳнамо сифатида тан олганлигининг яққол далилидир. Қозоғистон ва Финляндия дўстона муносабатлари ҳамда иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланишига тилакдошман», дейилади телеграммада.

kazpravda.kz маълумотлари асосида, 2018-02-01, 09:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.