26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Музаффарият айёми нишонланди

Бу йил Буюк Ғалабанинг 72 йиллиги байрами мамлакатимиз пойтахти – Астанада, шунингдек, барча шаҳар ва қишлоқларда кенг нишонланди. Сайрам тумани маркази – Оқсувкентда ушбу айёмга ўзгача тайёргарлик кўрилди. 

Бу бежиз, эмас. Чунки, иккинчи жаҳон урушида душманни она юртимиздан қувиб чиқаришда собиқ Иттифоқнинг барча аскарлари қатори, сайрамликлар ҳам мардлик намуналарини кўрсатгани тарихдан маълум. Совет Иттифоқи қаҳрамонлари Зиёмат Ҳусанов, Тоштемир Рустамов, Бўтабой Содиқов ва Владимир Вишневецкий каби мард ҳамюртларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Ўтган шанба куни эрта тонгдан марказий истироҳат боғига кўкси орден ва медаллар билан тўла уруш фахрийлари, фронторти меҳнаткашлари, байналмилалчи жангчилар ва семейчилар оқиб кела бошлади. Майдон узра уруш йиллари қўшиқлари янгради. Тантанали тадбирда туман маданият уйи ходимлари, коллеж ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида суронли уруш бошланган куни бизнинг ҳудуддан йигитларни фронтга жўнатиш лаҳзалари, Ленинград қамали чоғидаги аянчли воқеалар саҳна кўринишлари орқали намойиш қилинди. 

 Сўнгра, саҳнага Сайрам тумани ҳокими С. Сапарбаев ва маслаҳат котиби Ж. Сулейменов кўтарилиб, йиғилганларни буюк Ғалабанинг 72 йиллиги билан самимий муборакбод этаркан, ҳамюртларимизнинг душман билан бўлган шиддатли жангларда кўрсатган мислсиз жасорати ёш авлод учун ҳамиша намуна мактаби эканини қатъий таъкидлаб ўтишди. Шундан кейин истеъфодаги генерал майор М. Ўразалиев, Сайрам туманининг фахрий фуқаролари М. Сапарбаев, Ў. Алиев, Т. Роҳатов, 

А. Байназар сўз олиб, уруш йиллари бошдан кечирган қайғули ва аянчли воқеаларни гапириб беришди. Яна турли тилларда ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар янграб, рақслар ижро этилди. Ёш аскарларнинг саф тортиб шахдам одимлар ташлаб, майдон бўйлаб ўтиши, спортчиларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа жойларида ҳам уюштирилди.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-05-12, 11:42 803
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.