26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Б. ЮНУСОВ кабинети очилди

Шимкентдаги 26-сонли Ж. Жабаев номидаги мактаб-гимназияда Жанубий Қозоғистон вилоят педагогика университетининг собиқ президенти, педагогика фанлари номзоди Бахтиёр Юнусов номидаги инглиз тили кабинети иш бошлади. Уни олимнинг фарзанди, Жанубий Қозоғистон олий педагогика коллежи президенти Ифтихор Юнусов очди.

– Болалар глобаллашув жараёни билан ҳамнафас бўлишлари учун, шубҳасиз, инглиз тилини яхши билишлари керак. Зеро, бугунги кунда халқаро муносабатларни ривожлантиришда ҳам чет тилини мукаммал билиш талаб этилади. Бу кабинетни очишимдан мақсад – болаларнинг инглиз тилини мукаммал ўрганишларига имконият яратиш, – деди Ифтихор Юнусов тантанали очилиш маросимида.

Мактаб-гимназия директори Халида Усипханқизи табрик нутқида Жанубий Қозоғистон олий педагогика келлежи вакилларига миннатдорчилик билдирди.

– Бугунги кунда инглиз тилининг аҳамиятини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Зеро, хориж давлатлари билан алоқа тили – инглиз тили, бизнес соҳасида халқаро жамият мутлақ инглиз тилидан фойдаланади, – деди у. – Элбошимиз Нурсултан Назарбаев «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида ёшларни ушбу тилни мукаммал эгаллашга чақирди ва бу бежиз эмас. Чунки, инглиз тили дипломатия, халқаро сиёсат, халқаро анжуманлар тилидир.

Мактаб-гимназия ўқувчилари ҳам ҳомийга миннатдорчилик билдириб, қозоқ ва ингилиз тилларида дил изҳорларини баён этишди. 

Кумуш ИСАМАТОВА. Собиржон ИСАМАТОВ тасвири, 2018-02-02, 17:20 797
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.