26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янгича фикрлаш даври

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев «Нұр Отан» партияси марказий девонига ташрифи чоғида партия раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаевни таништириб, Мухтар Қул-Мухаммедга бажарган хизмати учун миннатдорчилик билдирди.

– Мухтар Қул-Мухаммед Парламент Сенатига депутат этиб тайинланиши муносабати билан партия раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан бўшатилди. Ушбу масъул лавозимдаги ҳиссангиз ва фаолиятингиз учун ташаккур изҳор қиламан. Шу муносабат билан партия раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Маулен Ашимбаевни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. У беш йилдан зиёд Парламент Мажлисининг депутати бўлиб, қўмита бошқарди. Мен унинг партия нуфузи ва ролини орттиришга хизмат қилишига ишонаман. Ишларингизда муваффақиятлар тилайман, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари «Нұр Отан» партияси олдида турган галдаги вазифаларга эътибор қаратди. 

– «Нұр Отан» партияси давлат сиёсатини белгилаб берадиган муҳим сиёсий кучга айланди. Партия барча давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этишда қатнашиб келмоқда, – деди Қозоғистон Президенти. 

Давлат раҳбари миллий иқтисодиётни тўртинчи саноат инқилобига мувофиқлаштириш зарурлигини ҳам таъкидлади. 

– Биз дунёвий тараққиётдан қолиб кетмай десак, фақат олдинга интилишимиз керак. Шу сабабли, жорий йилги Мактуб мазкур ислоҳотларни амалга оширишга йўналтирилган. Масала уларнинг қандай ишлашида. Биз экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар қуришимиз лозим, – деди Элбоши. 

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев «Нурли йўл» инфратузилмавий ривожланиш дастурини амалга татбиқ этиш муҳимлигига урғу берди.

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида, 2018-02-02, 17:59 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.