26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Аҳоли депозити 300 млрд. тенгега етди

Ўтган йил натижаларига кўра, элимизда инфляция 7,1 фоизни ташкил этган. Бу 2017 йилга мўлжалланган 6-8 фоиз мақсадли даҳлизга мувофиқ келади. Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Миллий банк Жанубий Қозоғистон вилоят филиалининг директори Ануар Бўтанбеков шуни маълум қилди.

Валюта бозоридага аҳвол барқарор. Миллий валютанинг ўрта муддатли истиқболини белгилаб берадиган муҳим омиллар ижобий шаклланмоқда. Умуман, ўтган йили тенге АҚШ долларига нисбатан номиналли кўрсаткичда 0,3 фоизга ўсиб, бир АҚШ доллари 332,33 тенгени ташкил қилди.

– Вилоятимиз бўйича 2017 йилни 2016 билан таққослаганда АҚШ долларини сотиб олиш миқдори 4,22 фоизга, евро 13,9 фоизга ўсди, Россия рублини сотиб олиш 4,24 фоизга камайди. Айнан ушбу оралиқда АҚШ доллари 1,2, евро – 1,5, рубль хариди 1,26 фоизга ўсди, – деди Ануар Амангелдиули.

Бир сўз билан айтганда, 2017 йили Қозоғистон иқтисодиётидаги банк кредитлари ҳажми 12,7 трлн. тенгега етган. Вилоят иқтисодиётида банк насияларининг миқдори 2016 йилга нисбатан 10,3 фоизга ўсиб, 400,9 млрд. тенгега етди. Шунингдек, ўтган йилнинг натижаси бўйича вилоятдаги молиявий ўсим депозитлар йўналишида ҳам сезилади Масалан, йил охирида омонатларнинг миқдори 4,4 фоизга ўсиб, 300,0 млрд. тенгега етган. Шу жумладан, тенгедаги депозитлар 23,9 фоизга ортиб, 204,8 млрд. тенгени, хориж валютасидаги депозитлар кўрсаткичи 22,2 фоизга пасайиб, 95,2 млрд. тенгени ташкил этган.

М. УСМОНОВА, 2018-02-02, 18:09 169
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.