26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энди замонавий автобусларда юрамиз

Чоршанба куни Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Шимкент шаҳрида жамоат транспорти соҳасини ривожлантириш” форумида иштирок этиш учун минтақамизга келган мамлакат ҳамда хориж компанияларининг вакиллари билан учрашди. 

Учрашувда меҳмонлар тадбир иштирокчиларини янги лойиҳалар ва замонавий транспорт воситалари билан таништиришди.

Компания раҳбарларининг таклиф­ла­­­­­­­­­­­­­рини тинглаган минтақа раҳбари йил са­­­­­­­­­­­­­­йин аҳоли сони жадал ўсиб бораётган шаҳарда транспорт қатновини созлаш учун замонавий технология билан жиҳоз­ланган сўнгги нусхадаги жамоат транс­­­­­портидан фойдаланиш лозимлигини маълум қилди.

– Элбошининг янги Мактубида мегапо­лис шаҳарларнинг муаммоларини сама­рали ҳал қилиш учун “Смарт Сити” кон­­цепцияси ва шаҳар марказини бошқа­рувнинг мажмуавий турини жорий қилиш лозимлиги таъкидланган эди. Бу борада миллионга яқин аҳолига эга Шимкент шаҳрини “Ақлли шаҳар”га айлантириш – долзарб масалалардан бири. Йўловчилар ташийдиган автобусларни янгилаш,  сўнг­­­ги нусхадаги технологиялар ёрда­мида халқнинг ҳаракатланишини енгил­лаш­­­­­тиришимиз керак, – деди Жансейит Қансейитули.

Шимкент шаҳри ҳокимлигининг ташаб­­­­буси билан уюштирилган форумда нафа­қат Қозоғистон, балки  Россия, Бело­рус, Ўзбекистон ҳамда ХХР вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбирнинг мақ­сади – шаҳардаги йўловчилар ташиш хизматининг сифатини оширишдан ибо­рат. Ҳар бир иштирокчи ўзи ишлаб чиқа­раётган автобусларнинг сифатини, нархи­­ни таърифлади. 

Уларнинг айтишича, жамоат транс­портига ўрнатилган мониторинг, тўлов, “GPS” тизимлари ва мобилли қўшимчалар йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Учрашув якунида ви­лоят ҳокими му­тасадди соҳа мута­­­­хассисларига так­лифлари самарали ком­па­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нияларни аниқлаб, улар билан шартнома ту­зиш­ни топширди. Агар шарт­­­­номалар икки то­мон­­га ҳам маъқул келса, жорий йил шимкентликлар замо­навий воситалар би­лан жиҳозланган янги авто­бусларда қатнайдиган бўлади.

Маълумот учун, бугунги кунда Шимкент шаҳрида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган 26та транс­­­­­­­­порт компанияси 70та йўналишда хизмат кўр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сатади. 1700га яқин ав­­­­­­­­­­тобусдан 70 фоизининг фой­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­даланиш муддати 7 йилдан ошиб кетган.

М. УСМОНОВА, 2018-02-02, 18:41 159
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.