26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спортчиларимизга омад ёр бўлсин!

Жанубий Корея­­нинг Пхенчхан шаҳ­­­рида ўта­ди­ган XXIII Қишки олимпиада ўйинларининг бош­ланишига ҳам оз вақт қолди.Тўрт йил­да бир маротаба уюш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тириладиган уш­­­­­­­­бу му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­собақага дунё­­­­­нинг 90 мамлакатидан спортчилар кели­шади. Пхенч­­­­ханда спортнинг 15 тури бўйича 102 комплект медаль учун спортчилар беллашади.

Чунончи, спорт­­­­нинг чан­ғида учиш, хоккей, биатлон, бобслей, тоғ чанғиси, кер­линг, трам­плин­дан сакраш, сноу­­­­­­­­­­­­борд, фигурали учиш, фристайл ва шорт-трек каби турларидан кучлилар аниқланади. 

Таъкидлаш жоизки, мустақилликка эришгани­миздан буён спортчиларимизнинг қишки олимпиада ўйинларида 7-маротаба иштирок этиши. Спортнинг 9 туридан 57 спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритган. Вилоятимиздан эса 5 нафар спорт­чи иштирок этади. ҚР МОҚ Спорт дирекциясия раҳ­­бари Елсияр Қанағатовнинг таъкидлашича, спорт­чиларимизнинг тайёргарлиги аъло даражада. Улар­­­­­­­­нинг эркин машғулотлар ўтказиши учун шарт-шароитлар етарли.

– Спортчиларимизга Сочида ўтган Олимпиада натижаларини янада яхшилаш  вазифаси юкланади. Фристайл, тоғ чанғиси ва конькида учиш турларидан умидимиз катта, – дейди у.

Шу вақтга қадар давлатимиз юксак нати­жага эришган спортчиларимизни муносиб рағбат­лантириб келган. Бу йил ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда Қишки олимпиада ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган спортчиларга 250 минг АҚШ доллари берилади. Кумуш медаль соҳибига 150 минг, бронза медаль соҳибига эса 75 минг АҚШ доллари топширилади. Шунингдек, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўрин соҳиблари ҳам мукофот пуллари билан тақдирланишади.

Эслатиб ўтамиз Қишки олимпиада ўйинла­рининг очилиш маросими 9-февраль куни соат 17:00да Пхенчханнинг Олимпия майдонида бўлиб ўтади. Унда юртимиз байроғини шорт-трекчи Абзал Ажғалиев кўтариб чиқади. 

Очилиш маросимини “QAZSPORT” телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш имко­ниятига эгасиз.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-02-06, 09:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.