26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вакилларимиз умидимизни оқлади

Шимкентда бадиий гимнастикадан республика чемпионати ниҳоясига етди

Ёшлар орасидаги беллашувда мамлакатимизнинг барча вилоят­ларидан 300дан зиёд спортчи иштирок этди. Улар алоҳида ва гуруҳ машқларида беллашишди. Мусобақанинг очилиш мароси­мида вилоят ҳокимининг ўрин­босари Бауржан Жамалов қатна­шиб, иштирокчиларга омад тилади.

– Элимиз Мустақиллик олга­нидан буён спортнинг бадиий гимнастика тури жадал ривож­ланиб келмоқда. Мустақиллик йилларида қизларимиз 4-Ёзги олимпиада  ўйинларида қатнашиб, юксак маҳорат кўрса­тишди. Жаҳон ареналарида кўк байроғимизни ҳилпиратиб, Осиё ўйинлари ва чемпионатларининг мутлақ чем­­­­­­­пионлари унвонига сазовор бў­­­­­лишди. Шулардан бири, мана, олдингизда турган, халқимиз ҳур­­­­матига сазовор бўлган,  Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, жаҳонга таниқли гимнас­тикачи, Осиё примаси – Алия Юсупова. Бу спортни жон-дилидан севган инсоннинг эгаллайдиган чўққилари баланд бўлишидан дало­латдир. Барчангизга мана шундай ютуқлар тилайман! – деди Бауржан Салдарули.

Вилоятимиз шаънини 36 нафар бадиий гимнастикачи ҳимоя қилди.

Жамоавий биринчиликда кат­талар ўртасида биринчи ўринни жанублик А. Адилханова ва Д. Аб­дирбекова, А. Рустемова ва Т. Мўл­да­хановалар эгаллашди.

Ёшлар таркибида пешқадамлик Р. Абитова, С. Мурат қизи, Д. Ўрин­басарова ва Э. Таниеваларга насиб этди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-06, 09:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.