26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тошкент–Самарқанд: “Дўстлик” ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамламоқда

Ўтганлар  хотираси – муқаддас!

ҚХА раиси ўринбосари Дархан Минбай­нинг топшириғига биноан “Дўстлик” ҳам­жамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўр­сатган санъат арбоби, ўзбек адабиёти заҳматкашларидан бири Носир Фозиловнинг вафоти муносабати билан қозоғистонликларнинг Таъзияномасини Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасига етказди.  

Уюшма қошидаги халқаро адабиёт бўлими раҳбари А. Алимбеков Ассамблея раҳбарига миннатдорчилик билдириб,  таъзиянома республика газеталаридан бирида чоп этилишини айтди.

Шу куннинг ўзида И. Ҳошимжонов Алишер Навоий номидаги Ўзбе­кистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Неъматжон Қулабдуллаевнинг хотирасига бағишланган «Оҳанглар оғушидаги умр» деб номланган адабий-мусиқий кечада иштирок этди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари ҳамда  Қозоғистон ва Қирғизистондан келган меҳмонлар қатнашишди. Қозоғистон ўзбеклари номидан сўзга чиққан И. Ҳошимжонов ҳофизнинг хотираси халқ ёдида мангу қолажагини таъкидлади. Шунингдек, маънавият, маданият ва санъатни, қолаверса, ижодкору санъаткорини улуғлаган халқ ҳамиша зафарларга эришишини тилга олди. 

Ҳофизнинг шогирдлари ва фарзанди Ғайбулла Қулабдуллаев устознинг куй-қўшиқларини ижро этдилар.  

Самарқандда ўқишни истайсизми?

Сафар Самарқанд вилоятида давом этди. “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов Амир Темур хайрия жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси Қўзибой Мамараимов билан ўтказиладиган тадбирларни муҳокама қилишди. Сўнг шоира Хо­­­сият Бобомуродова ва Зуҳробегим Эшонқуловалар билан му­лоқотда, келгусида Самарқанд ва Шимкент шаҳарларида халқаро мушоиралар ўтказишни режалаштирдилар. 

Қозоғистон ўзбекларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида билим олишларига имконият яратиш мақсадида Самарқанд давлат универ­ситетининг жаҳон тарихи фанлари кафедраси мудираси, асли туркистонлик Муқаддас Ҳошимова ҳамда кафедранинг катта ўқитувчиси Шоҳиста Ҳамроқуловалар билан суҳбат давомида грант асосида қозоғистонлик бир ўқувчини ўқишга қабул қилиш масаласи муҳокама қилинди ва шу хусусда ректор номига хат ёзилди. 

Таъкидлаш  жоизки, Шоҳиста Ҳамроқулова Қозоғистон ўзбекларининг Ўзбекистон республикаси фани ва маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида тадқиқот олиб бориб, алоҳида китоб чоп этган. Китобини И. Ҳошимжоновга тақдим этаркан, у мазкур мавзуда диссертация ёқлаш арафасида эканини айтди. 

Шунингдек, СамДУ устозлари М. Ауезов номидаги ЖҚДУ устозлари билан ҳамкорлик ўрнатиш истагида эканликларини билдиришди. Ҳамжамият раиси бундай  алоқалар муҳим аҳамият касб этишини тилга олди. 

Айни вақтда, И. Ҳошимжонов сайёҳлик соҳасига  дахлдор мезбонлар билан суҳбатда Самарқандга сайёҳлар оқимини янада кенгайтириш учун лозим бўлган тадбирларни қайд қилди.

– Меҳмонхоналарнинг баҳоси туризмнинг ривожланишидаги муҳим омиллардан ҳисобланади, – деди ҳамжамият саркори. – Қозоғис­тон­­­­­­­­лик сайёҳлар учун турар жой баҳолари Қозоғистондаги нархларга мувофиқ­­лаштирилса,  тузук бўларди. 

Шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри жамоасининг Самарқандга гастролини ташкил этиш масаласи ҳам қизғин муҳокама қилинди. 

Муаттар ОЗОД, 2018-02-06, 09:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.