26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йил якуни: ўсиш суръати сақланмоқда

Вилоят ҳокими Ж. Қ. Туймебаевнинг 2017 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботидан тезислар

 

САНОАТ

Кўплаб корхоналар ишлаб чиқариш суръатининг ўсиши, янги қувватларнинг жорий қилиниши ҳамда технологик жараёнларнинг модернизациялашуви саноат шўъбасининг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатди.

2017 йили саноат маҳсулоти ҳажми 858,4 млрд. тенгени ташкил этиб, 2016 йил билан таққослаганда 69,5 млрд. тенгега ёки 2,1%га ортди (2016 й. – 789,0 млрд. тг).

Саноат соҳасидаги улуши 68,2 фоизни ташкил этган қайта ишлаш саноатида 585,7 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 98,1 млрд. тенгега ёки 5,0 фоизга ортди (2019й. – 487,6 млрд. тг).

Қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариши ўсимининг ўтган йилга нисбатан бир қатор соҳаларда ортгани кузатилади. Таъкидлаб айтганда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 4,7 фоизга, ичимликлар ишлаб чиқариш 5,1 фоизга, енгил саноат 15,6 фоизга, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари 3,2 фоизга, кимё саноати 13,1 фоизга, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш 40,1 фоизга, резина ва елим буюмларини ишлаб чиқариш 16,6 фоизга, металлургия саноати 16,6 фоизга, бошқа нометалл минерал маҳсулотларни ишлаб чиқариш 9,7 фоизга, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш 21,3 фоизга, машина ясаш 28,5 фоизга ўсган.

Индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури амалга оширилганидан буён Индустрлаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 242,0 млрд. тенгелик, 10 минг янги иш ўринидан иборат 175та лойиҳа амалга оширилди.

Индустрлаштириш харитасининг иккинчи беш йиллигига (2015-2019 йй.) қиймати 1,3 трлн. тенгелик, 18 мингдан зиёд иш ўринидан иборат 137та лойиҳа киритилган, шундан 2та лойиҳа (“ПетроҚазақстан Ойл Продактс” МЧБ ва “Шардара СЭС” ҲЖ) республика Индустрлаштириш харитасининг лойиҳалари.

2017 йили 36,4 млрд. тенгелик, 1 мингдан зиёд иш ўринидан иборат 18та лойиҳа амалга оширилди. Улар орасида вилоят учун ўта муҳим ҳамда йирик лойиҳалар: 

1. Технологиялар трансферти доирасида “Рахат-Шимкент” МЧБ (Шимкент ш.)да вафлининг яна бир янги турини ишлаб чиқарадиган корхона ишга туширилди. Завод Жанубий Корея «LOTTE Confectionery» трансмиллий компаниясининг замонавий технологиясидан фойдаланди. Ушбу компания ўзига қарашли корхоналарда қандолатчиликдаги сўнгги ишланмаларга мувофиқ, европалик ишлаб чиқарувчиларнинг автоматлаштирилган ускуналари ва технологияларидан фойдаланмоқда. Таъкидлаб айтганда, асосий ишлаб чиқариш жараёнларида: вафли ишлаб чиқаришда – FrancHaas (Австрия), печенье жараёнларида – IMAFORNI (Италия) ускуналари қўлланилмоқда. Шунингдек, хамир қоришда – Liakaztelina (Италия), EuroSigmaspa (Италия), Veltero (Чехия Республикаси), Vamatosteil (Германия) қопловчи машиналари, Errebi (Италия) вальцевка машинаси ҳамда бошқалар. Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг 20 фоизи (Россия, Қирғизистон, Ўзбекистонга) экспортга чиқарилмоқда.

2. “Химфарм” ҲЖ (Шимкент ш.) хапдорилар ишлаб чиқарадиган цехни ишга туширди. Унга 4,5 млрд. тенге сармоя жалб қилиниб, 60 иш ўрини очилди. Лойиҳавий қуввати – йилига 200,0 миллион хапдори. Заводда юритилаётган янгиланиш ишлари Қозоғистон Республикасининг фармацевтика соҳасида биринчилардан бўлиб, ишлаб чиқаришга GMP халқаро андазаларига мос замонавий ҳамда инновациявий технологияларни жорий этишга имкон бермоқда. Бу, ўз навбатида элимизнинг миллий хавфсизлик масаласини, яъни, “Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини кўрсатиш” дастури доирасида Қозоғистон аҳолисини сифатли дори воситалари билан таъминлашга кўмаклашади. Импортнинг ўрнини босадиган дориларнинг чиқарилиши дори бозорида мамлакат маҳсулоти улушининг ортишига таъсир кўрсатади. Заводнинг доривор воситалари 5та мамлакатга (Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Монголия ҳамда Туркманистон) экспортланади.

3. “Шимкентцемент” ҲЖ (Шимкент ш.) цемент заводини янгилаш лойиҳасини “HEIDELBERGCEMENT Group” немис компанияси билан ҳамкорликда амалга оширди. Лойиҳа қиймати 20,0 млрд. тенгени ташкил этди. “HEIDELBERGCEMENT Group” жаҳондаги цемент ишлаб чиқаришда замонавий технологиялардан биринчилар қаторида фойдаланадиган компания. У барча ишлаб чиқариш жараёнларини иқтисодий самарали технология ҳамда экологик сифат андазалари талабларига мувофиқлаштиради. Ушбу тамойиллар “Шимкентцемент” ҲЖда қўлланилади. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари рақамлаштирилган ҳамда замонавий технологиялар қўлланилмоқда. Заводни янгилаш энергияни тежайди, чунки, цемент “қуруқ” усул билан ишлаб чиқарилиб, энергия сарфи 2 бараварга қисқаради. Шунингдек, корхона тампонажли цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, бу маҳсулот қурилиш ҳамда нефть ишлаб чиқариш соҳаларида талабга эга. Корхона маҳсулотлари Россия, Қирғизистон ва Тожикистонга экспортланади.

4. “HILLCorporation” МЧБ (Шимкент ш.) – ишлатилган мойларни регенерациялаш ва консистентли материаллар корхонаси. Ишлаб чиқаришда Германияда ишлаб чиқилган замонавий ҳамда инновациявий технологиялар жорий қилинган. Ишлатилган мойларни регенерациялаш корхонаси Қозоғистонда ягона, ўхшаши йўқ. Консистентли материаллар ишлаб чиқариши тўлиғи билан импорт алмаштирувчи маҳсулотлар чиқаради. Лойиҳавий қуввати йилига 30 минг тонна, сармоя ҳажми – 5,5 млрд. тенге.

5. “Бөрте Милка” МЧБ (Ўрдабоши тумани) – сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводи. Йилига 4320 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг қиймати 900,0 млн. тенгени ташкил қилади. Мазкур сут-товар фермаси вилоятимиздаги илк роботлаштирилган корхонадир. Унда дунёдаги ушбу соҳадаги пешқадам шведларнинг “DeLavaI” компанияси технологияси қўлланилади. У шаҳардаги сут-товар фермаларида сут соғиш, ем тарқатиш ҳамда бошқа технологик жараёнларни автоматлаштириш учун жиҳозлар ишлаб чиқарадиган етакчи компания. Ўз навбатида “DeLavaI” компанияси дунёга машҳур “TetraPak” ҳамда “Sidel” компаниялари билан бирга “TetraLavaIGroup” гуруҳининг бир қисми ҳисобланади.

“Бөрте Милка” компанияси фермасида 6та робот-соғувчи, автоматлаштирилган гўнг тозалаш қурилмаси, сигирларни ювинтириш тизими, метеостанцияга эга шамоллатиш тизими, қуёш билан ёритиш тизими, соғиш аппаратларига эга сут қувури, бузоқлар учун жиҳозлар ўрнатилган.

 

Индустриявий ҳудудлар

Вилоятнинг индустриявий минтақаларида 155,2 млрд. тенгелик 169та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингдан зиёд иш ўринини очиш режаланмоқда.

Ҳозирги кунда минтақаларда амалга оширилган лойиҳалар сони 78тага етиб, 35,9 млрд. тенге сармоя жалб қилинди ҳамда 4,0 мингдан зиёд иш ўрини барпо этилди.

2017 йили 7,3 млрд. тенгега 9та лойиҳа амалга оширилиб, 402та иш ўрини очилди.

Шимкент шаҳридаги “Оңтүстік” индустриявий минтақасида (337га) 55,9 млрд. тенгега 86та лойиҳани амалга ошириб, 5 мингдан зиёд иш ўринини барпо этиш режаланса, бугунги кунда жами 48та лойиҳа амалга оширилиб, 3,0 мингдан ортиқ иш ўрини пайдо бўлди. 21,6 млрд. тенге сармоя жалб қилинди.

Туман, шаҳарлардаги индустриявий минтақаларда 99,3 млрд. тенгелик 83та лойиҳа амалга оширилиб, 4 мингта иш ўринини очиш кўзда тутилган бўлса, бугунги кунда жами 30та лойиҳа амалга оширилиб, 1 мингга яқин иш ўрини очилди, 14,3 млрд. тенге сармоя жалб қилинди.

 

“Оңтүстік” МИМ

“Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақасида 87,2 млрд. тенгелик 13та лойиҳа амалга оширилиб, 1,5 мингдан зиёд иш ўринини очиш режалаштирилган. Бугунги кунда 27,8 млрд. тенге миқдорида сармоя жалб қилиниб, 1187 янги иш ўринидан иборат 10та лойиҳа амалга жорий этилди.

 

Тадбиркорлик

2017 йил натижаларига кўра, фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг сони 177 411тани ташкил этади. Республика бўйича улуши 15,4 фоизга етиб, вилоятлар орасида субъектлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади.

2017 йилнинг 9 ойида кичик ва ўрта бизнес субъектлари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 755,2 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 9,2 фоизга ўсган.

2017 йили “Оңтүстік” тадбиркорларга хизмат кўрсатиш марказига 18 403 киши мурожаат қилган, шу жумладан тадбиркорларга 3 258 рухсатнома расмийлаштириш, 1160 давлат қўлловига доир ёрдамлашиш, 1124 бизнес ва маркет-лойиҳа тайёрлаш, 24120 маслаҳат бериш (ушбу хизмат бўйича 1 шахсга 2-3 маслаҳат берилган) ҳамда 5823 тадбиркорлик асосларига ўқитиш хизматлари кўрсатилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оңтүстік” МСМ орқали лойиҳаларга 7 фоизли устама билан насиялар, шу билан бирга 8 фоизли лизинг асосида керакли техника ва ускуналар берилади.

Мазкур минтақавий тараққиёт институтининг фаолияти қишлоқлар ҳамда чекка аҳоли манзилларидаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

2017 йилда марказ томонидан 8,3 млрд. тенгени ташкил этадиган чорвачилик, интенсив боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, кўкламги экин-тикин ишлари, кичик парранда фермаларини ташкил этиш йўналишларидаги 2342та лойиҳа молиялаштирилиб, 4618 иш ўрини барпо этилди. Шунингдек, “Ирис” кичик молия ташкилоти орқали 6,6 млрд. тенгега 2293та лойиҳа молиялаштирилди.

“Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” давлат дастури жорий этилганидан буён, 2010 йилдан бошлаб тадбиркорларни қўлаб-қувватлашга бюджетдан жами 38,8 млрд. тенге маблағ ажратилиб, 1344та лойиҳага қўллов кўрсатилди, 20 мингдан зиёд иш ўрини барпо этилди. 2017 йилда эса 3,7 млрд. тенге маблағ бўлиниб, 497та лойиҳага қўллов кўрсатилди.

Шунингдек, 2017 йили кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини керакли инфратузилма билан таъминлаш мақсадида 11та лойиҳага 417,9 млн. тенге ажратилди, натижада 2183 иш ўрини очилди.

Бундан ташқари, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш мақсадида “Даму” тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” ҲЖга бюджетдан 500,0 млн. тенге кредит берилиб, натижада 23та лойиҳага кўмак кўрсатилди.

 

Сармоялар

2017 йили вилоятга 482 млрд. тенге сармоя жалб қилинди, бу 2016 йилга нисбатан 20,2 фоиз ортиқ. 2017 йили қайта ишлаш саноатига жалб қилинган сармоялар ҳажми 129,0 млрд. тенгени ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2,5 бараварга кўпайди.

Бунга нефтни қайта ишлаш заводини янгилаш ҳамда қайта қуриш (“Петро Қазақстан Ойл Продактс” МЧБ) ҳамда тувалоқ питомнигини кенгайтириш (“INTERNATIONAL FUND FOR HOUBARA CONSERVATION-KAZAKHSTAN”) ҳисобидан эришилди.

Минтақада Польшанинг “ПОЛЬФАРМА”, Жанубий Кореянинг “ЛОТТЕ”, Россиянинг “ФАРМАСИНТЕЗ”, Германиянинг “ХАЙДЕЛЬБЕРГ” каби ва бошқа йирик хориж компаниялари фаол фаолият юритиб келмоқда.

2017 йили хорижлик сармоядорларни жалб этиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилди.

Хорижлик инвесторларни жалб этиш, уларни вилоятнинг сармоявий салоҳияти ҳамда давлат қўлловлари билан таништириш мақсадида 2017 йил февраль ойида вилоятда Қозоқ-Турк сармоявий форуми ўтказилди. Унда 500дан зиёд одам иштирок этиб, форум доирасида 5та икки томонлама меморандум имзоланди.

Шунингдек, ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси доирасида Астана шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти маданият кунлари доирасида “Ontustik Business”: имкониятлар ва истиқболлар” мавзусида бизнес-форум уюштирилди. Форумда минтақанинг сармоявий лойиҳалари, сармоявий преференциялари ҳамда сайёҳлик имкониятлари таништирилди. Тадбир доирасида 6та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

2017 йилнинг ноябрь ойида “OntustikTourismInvest – 2017” халқаро туристик сармоявий форуми ўтказилди. Унда 500дан зиёд тадбиркорлар қатнашиб, икки томонлама ҳамкорликка доир 4та шартнома имзоланди.

Сармоя жалб қилиш ишларини кучайтириш ҳамда хорижлик сармоядорлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йил июнь ойида вилоятда “KAZAKH INVEST” Миллий компанияси” ҲЖ минтақавий ваколатхонаси очилди.

Вилоят ҳокими раислигида сармоядорларнинг муаммоларини кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш мақсадида вилоятга сармоя жалб этиш ва сармоявий аҳволни яхшилаш бўйича Минтақавий кенгашнинг 3та мажлиси ўтказилди.

Уларда маҳаллий ва хорижлик сармоядорлар, соҳага дахлдор меҳмонлар иштирок этиб, сармоядорларнинг муҳим масалалари, аниқ сармоявий лойиҳалари, шунингдек, Ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси, индустриявий минтақалар, махсус иқтисодий минтақалар ҳамда “KAZAKH INVEST” Миллий компанияси” ҲЖ ишлаш механизмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, вилоятга сармоя жалб қилиш мақсадида 2017 йил бошидан буён 40дан зиёд хорижлик салоҳиятли сармоядорлар ҳамда дипломатик вакиллар билан амалий учрашувлар уюштирилди. Уларнинг натижасига кўра, бир қатор сармоядорлар аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди. Таъкидлаб айтганда: Россиянинг “Росатом Марказий Осиё” МЧБ қуввати 7,5 МВт, умумий қиймати – 12,7 млн. АҚШ долларидан иборат кичик гидроэлектростанция қурилиши лойиҳасини амалга оширмоқда. “Шимкент” ИТК МК” билан меморандум имзоланган.

Индустрлаштириш ҳамда сармоя соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги доирасида “Qindao BeiHai Petroleum Eguipment Technologies Co.Ltd” компанияси билан қуввати 200 МВт, қиймати – 300 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган қуёш электростанцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга доир шартнома тузилди. Ҳозир лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасини танлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Хитойнинг “Feicheng Jin Wei Machinery Co.Ltd” компанияси билан фосфорли минерал ўғитлар заводи ҳамда биоэтанол корхонаси қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартнома тузилиб, ишчи гуруҳи ҳам ташкил этилди. Ҳозирги кунда завод қурилиши учун ер участкаси танланмоқда.

Бундан ташқари, хорижлик сармоядорлар иштирокида амалга оширилиши кутилаётган сармоявий лойиҳалар рўйхати тузилиб, доимий равишда мониторинг ясалиб, “Шимкент” ИТК МК” ҲЖ томонидан лойиҳаларни амалга ошириш ишлари юритилмоқда.

 

Транспорт-логистика минтақалари

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги томонидан Қозоғистоннинг Евроосиё транспорт-логистика хаби сифатида шаклланишини инобатга олган ҳолда “Нурли йўл” давлат дастурининг учинчи йўналишини амалга ошириш мақсадида учта транспорт-логистика минтақаси тузилган: Шимкент шаҳрида – 92 га, Туркистон шаҳрида – 20 га, Мақтаарал туманида – 9 га.

Учта минтақа ҳудудида ялпи сармоя ҳажми – 34,5 млрд. тенгени ташкил этадиган 10та хусусий сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан, Шимкент шаҳрида 8та, Туркистонда – 1та ҳамда Мақтаарал туманида – 1та лойиҳа.

Шимкент шаҳридаги “Оңтүстік” транспорт-логистика ҳудудида 8та сармоявий лойиҳанинг учтаси бугунги кунгача амалга оширилган. Булар: (“KazakhStan Logistics group” МЧБ, “Зерде” МЧБ, “Continental Logistics Shymkent” МЧБ).

2017 йил 6 декабрида ҚР Президенти иштирокида Индустрлаштириш кунига бағишланган миллий телекўприк орқали “Continental Logistics Shymkent” МЧБнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Татбиқ этилган лойиҳалар умумий “А” тоифадаги омборлар майдони – 22,0 минг квадрат метрни, “В” тоифадаги омборлар майдони 18,3 минг квадрат метрни, лойиҳаларнинг умумий қуввати – йилига 1,2 млн.тоннани ташкил этади. Қолган 7та лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш ишлари юритилмоқда.

Баҳони барқарорлаштириш мақсадида вилоятда штаб фаолият юритмоқда, унинг тегишли чора-тадбирлари режаси тасдиқланган. Баҳони асоссиз оширмаслик ҳақида вилоят ҳудудидаги савдо нуқталари раҳбарлари билан 280та меморандум имзоланди.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ярмаркасини ўтказиш орқали нархни барқарорлаштириш чоралари ҳам доимий турда кўрилмоқда. Йил бошидан буён вилоят бўйича 114 ярмаркага 6 850,6 тонна маҳсулот чиқарилиб, ҳаммаси бўлиб 1 927, 5 млн. тенгелик товар сотилди.

Шунингдек, декабрь ойидаги байрам кунларида кенг кўламда ярмаркалар уюштирилди.

ИТЖ барқарорлаштириш жамғармасига озиқ-овқат товарларини етказиш мақсадида фьючерли/форвардли шартномалар орқали умумий қиймати 874,5 млн. тенгега 6 800 тонна қанд, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, мол гўшти, макарон маҳсулотлари харид қилинди.

Барқарорлаштириш жамғармасининг товарлари Шимкент шаҳридаги йирик савдо тармоқлари (Фиркан Сити) ҳамда бозорларга (“Алаш”, “Самал”, “Барис”, “Жибек жоли”, “Қазибек”, “Автонур” ва “Марказий” бозор), аҳоли зич жойлашган 18-кичик туман, “Терискей”, “Янги шаҳар” кичик туманларида, ҳафта сайин ўтадиган ярмаркага (шанба, якшанба) тўғридан-тўғри етказилмоқда. Товарларнинг сотилиш баҳоси бозордагидан 15-20 фоиз арзон.

Бугунги кунга қадар жамғармадан 159,2 млн. тенгелик 1 512,8 тонна маҳсулот сотилди.

Барқарорлаштириш жамғармасидан товарларни сотишнинг самарали тизими йўлга қўйилган.

 

Туризм

ЭКСПО – 2017 кўргазмаси даврида вилоятга келган туристларнинг сони 82 000 кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,4 фоизга ортган.

“Ontustik Tourism Center” сайёҳлик-ахборот маркази томонидан 3923 туристга хизмат кўрсатилган.

Вилоят учун салоҳиятли бўлган йирик хориж мамлакатлари(Туркия, Жанубий Корея, Франция, ХХР, Ўзбекистон ва бошқалар)нинг ваколатхоналари ва туристик ташкилотларига минтақа тўғрисида ахборий материаллар йўлланди. Россия Федерациясига (Новосибирск ҳамда Омск шаҳарлари) роуд-шоу уюштирилди.

Минтақанинг сайёҳлик маҳсулотини мамлакат ва хориж бозорларида ўтказиш мақсадида 2017 йили вилоят делегацияси бир қатор халқаро туристик тадбирларда иштирок этди (Алмати, Астана шаҳарлари, Павлодар, Ақмўла вилоятлари, РФ, ХХР, Туркия, Сингапур, Буюкбритания, Ўзбекистон ҳамда бошқалар.)

Вилоятнинг туристик нуфузини шакллантириш мақсадида 2017 йили “Ontustik Tourism. Invest” халқаро туристик форуми, “Silk Road Fair” ярмаркаси, “Буюк Ипак йўли” суратлар кўргазмаси, Қозоғистон ҳамда хориж туроператорлари ва ОАВ вакиллари учун 8та ахборий тур, сайёҳлик бизнес вакиллари учун 5та семинар-тренинг ўтказилди.

“Ontustik Tourism. Invest” форумига 10та давлатдан 500га яқин туризм соҳаси экспертлари, давлат органлари, миллий компаниялар ва жамоат бирлашмалари, туроператорлар ва ОАВ вакиллари қатнашди. 

Форум натижаларига кўра ҳамкорликка асосланган 4та меморандум имзоланди.

Шунингдек, ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида Астана шаҳрида “OntustikBusiness: янги имкониятлар” халқаро форуми, “Оңтүстік өнімдері” кўргазмаси, ЭКСПО-2017 комиссарлари клубида минтақанинг манзарали жойлари фотокўргазмаси ўтказилди.

Қозоғистонлик ҳамда хорижлик “ESPN” (АҚШ), “АзТВ” (Озарбайжон), “Ўзбекистон-оилавий” (Ўзбекистон), “24 Хабар”, “Хабар”, “МИР” телеканалларида, “Аргументы и факты”, “Форбс”, “Туризм” ҳамда бошқа журналларда вилоят туризми ҳақида материаллар чоп этилди.

Туркийзабон мамлакатлар билан биргаликда “Замонавий Ипак йўли” сайёҳлик йўналиши шакллантирилиб, мазкур йўналишга Жанубий Қозоғистон вилояти ҳам киритилди. Шунингдек, Жануб минтақаларининг (Жамбил, Қизилўрда, Жанубий Қозоғистон вилояти) бирлашган туристик йўналиши тайёрланди.

Сайёҳларга мўлжалланган 3та янги туристик йўналиш:

1. Сўзоқ туманида “Сафари тур”;

2. “Chateau Silk Aliey” Сариоғоч туманидаги шароб заводига экскурсия;

3. Шимкент шаҳридаги истироҳат боғларга “Вело тур”.

2017 йили Элбошининг “Маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида минтақа ёшлари учун вилоят бўйича экскурсиялар ўтказилди. Умуман, июнь-ноябрь ойлари оралиғида 14та экскурсия уюштирилиб, уларда 350 одам иштирок этди. Жорий йили ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириб, шундай экскурсияларни ижтимоий ночор гуруҳдаги фуқароларга ҳам уюштириш режалаштирилган.

2017 йили вилоятда 8та туристик иншоот (4та меҳмонхона, 3та дам олиш минтақаси, 1та этно-овул) очилди.

Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2017 йили туризм соҳасида ишлайдиган 143нафар мутахассис ўқитилиб, махсус сертификатлар берилди.

Вилоят миқёсида 165 нафар туризм мутахассиси қайта тайёрлов курсларидан ўтиб, 118 нафари иш билан таъминланди. Туризм соҳасида иш билан таъминланганлар сони 22,8 фоизга ортди.

Туристларнинг минтақада бўлиши ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий ривожланиш ҳамда туризм бошқармаси, Жанубий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти ҳамда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ўртасида меморандум тузилди.

 

Қишлоқ хўжалиги

Вилоятимиз – қишлоқ хўжалиги жадал ривожланаётган минтақа. Сўнгги йилларда агросанаот ишлаб чиқаришда ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.

2017 йили қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ҳажми 522,4 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 42 млрд. тенгега ортди. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми бўйича вилоятимиз республикада 2-ўринда.

Қишлоқ хўжалигида асосий капиталга жалб қилинган сармояларнинг миқдори 38,1 млрд. тенгени ташкил этди, бу 3,4 баравар кўп.

2017 йили 24,9 млрд. тенге субсидия ажратилиб, 40 мингга яқин қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ёрдам кўрсатилди.

Вилоят бюджетидан коммунал мулкдаги 23та сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш ҳамда 90та иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёлаш учун 2,3 млрд. тенге ажратилди.

Натижада, 3 106 га ер экин суви билан таъминланиб, 1 057га суғормали ер янгидан айланмага қўшилади ҳамда 15263га ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

Шунингдек, Туркистон шаҳар Учқайиқ овул округи Қорачиқ ўзанидаги кичик сув омбори қурилишига 332,9 млн. тенге ажратилиб, суғормали ер майдони 310 гектарга кенгайди.

Вилоят бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий майдони 818,1 минг гектарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 29,3 минг гектарга ортди (2016й. 788,8 минг га).

2017 йили ёғбоп экинлар режаси (104 минг тонна) 1,7баравар, пахта (327,8 минг тонна) 14, 6 фоизга, полиз (1,3 млн. тонна) 8,3 фоизга, сабзавот (963 минг тонна) 16,3 фоизга, картошка (292,2 минг тонна) 9,2 фоизга ортиғи билан бажарилди.

2017 йили 0,8 минг гектарда интенсив боғлар барпо этилиб, ялпи майдони 2,8 минг гектарга етди. Умуман мевазор ҳамда узум майдони 29 минг гектарни ташкил этиб, ундан 193 минг тонна ҳосил олинди.

Томчилатиб суғориш усули қўшимча 8,1 минг гектарда жорий этилиб, умумий майдони 59,1 минг гектарга етди (республикадаги улуши 72 фоиз).

Иссиқхоналар қўшимча 201,8 гектарда барпо этилиб, жами 1325 гектарга етди (республикадаги улуши 80 фоиз).

Шунингдек, сўнгги уч йилда ердан янги усулда фойдаланиш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган йили чуқур юмшатиш технологияси 109,0 минг гектарда амалга оширилди.

Чорвачиликда қорамол сони – 9,5 фоизга (987,1 минг бош ), қўй ва эчки – 4 фоизга (4071,4 минг), йилқи – 12,7 фоизга (306,8 минг), туя – 6,8 фоизга (25,4 минг), парранда – 10,4 фоизга (2768,1 минг бошга) ортди.

Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқарилган гўштнинг 6,1 фоизга (222,6 минг тонна), сутнинг 1,7 фоизга (726 минг тонна), тухумнинг 10,5 фоизга (339 млн. донага) ортишига таъсирини кўрсатди. 

2017 йили 3022та кичик бўрдоқилаш майдончаси барпо этилиб, ҳаммаси 12,2 мингтани, 793та оилавий сут фермалари очилиб, ҳаммаси 2,7 мингтани, 18та оилавий паррандачилик фермаси очилиб, жами 38тани ташкил этди.

Минтақада Ҳукумат томонидан қабулланган дастурлар самарали амалга оширилмоқда. 

“Сыбаға” дастурига кўра 18 051 бош сигир олиниб, жами 66 820 бошни, “Алтын асық” дастурига кўра 65 683 бош майда мол олиниб, жами 161 525 бошни, “Құлан” дастурига кўра 3 135 бош олиниб, жами 11 818 бошни ташкил этди ва бу кўрсаткичлар бўйича республикада пешқадамлар қаторига чиқдик.

Элбошининг топшириғига кўра, “Қишлоқ хўжалиги ширкатлари тўғрисида” Қонунини муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ширкатлар ташкил этиш ишлари изчил амалга оширилмоқда. 

Вилоятда кооперацияни кенг тарғиб этиш натижасида 655та қишлоқ хўжалиги ширкатлари тузилиб, иш бошлади. Дастур доирасида 8 млрд. тенге ажратилди, 158та (режада – 75та) ширкат тузилди (республикада 1-ўрин).

Қишлоқ хўжалиги ширкатлари 2017 йилда 7710 тонна (режа бўйича: 1100 тонна) гўшт, 26 458 тонна (режа бўйича: 25220 тонна) сут, 9438 тонна (режа бўйича: 9000 тонна) сабзавот етиштирди.

2017 йили Бутунжаҳон жониворлар саломатлигини сақлаш уюшмаси (Париж шаҳридаги халқаро эпизоотия бюроси)таҳлилчилари текширувидан сўнг вилоятимизга оқсимга қарши эмлаш учун қулай минтақа унвони берилди. Шунга кўра, вилоятимизда етиштирилган гўшт маҳсулотлари ҳеч бир тўсиқсиз экспортланади. 

 

Бюджет-солиқ сиёсати

Вилоят бюджетининг ҳажми 609 млрд. тенгени ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 5,8 фоизга ўсди. Ижтимоий соҳанинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, унга 382 млрд. тенге йўналтирилди. Бу бюджетнинг 62,7 фоизини ташкил қилади.

Давлат бюджетига тушган солиқлар ва бошқа тўловлар 318,0 млрд. тенгега етди (режаланганидан 2,1 фоизга, 2016 йилдагидан 5 фоиз ёки 15,1 млрд. тенге ортиқ). 

Маҳаллий бюджетга тушган солиқлар ва бошқа тўловлар 318 млрд. тенгениташкил этди (режадан 3,4 фоиз, 2016 йилдагидан 17,4 фоиз ёки 18,4 млрд. тенге ортиқ).

2017 йилги бюджет маблағи 99,9 фоиз ўзлаштирилди. Ушбу кўрсаткич бўйича вилоятимиз республикада пешқадамлар қаторида (3-ўрин).

 

Коммунал мулкни бошқариш ва хусусийлаштириш

114та хўжалик юритиш ҳуқуқига эга ташкилот 2017 йилни 3 млрд. тенге даромад билан якунлади. Бу ўтган йил билан таққослаганда 1,2 млрд. тенгега ёки 1,7 мартага ортиқ.

“Yellow Pages” мезонларига тўғри келмайдиган 15та ташкилотнинг 11таси тугатилиб, давлат рўйхатидан чиқарилди. 3та ташкилотни тугатиш бўйича ҳокимликлар қарорлари қабулланди ва тугатиш ишлари бошланди. 1та ташкилот суд ҳукмига кўра банкрот, деб эълон қилинди ва тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 

2014-2020 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш Бош режасига мувофиқ, 2017 йили хусусийлаштирилиши мўлжалланган 21та ташкилотдан 10таси 557,6 млн. тенгега сотилди. 7та иншоот кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 12,2 млрд. тенгега ишончли бошқарувга берилди. 

 

Соғликни сақлаш

Соғликни сақлаш соҳасига 55,2 млрд. тенге ажратилган. 

Тиббиёт ташкилотлари моддий-техника базасининг яроқлилик кўрсаткичи 65,1 фоизга етказилди. Вилоят тиббиёт ташкилотларига 2 056та компьютер харид қилинди, таъминланиш даражаси 78 фоизга етказилди. 

Соғликни сақлаш соҳаси бўйича 38та иншоотнинг қурилиши олиб борилиб, натижада 33та иншоот, шу жумладан, 7та врачлик амбулаторияси, 1та қишлоқ касалхонаси, 17та фельдшер-акушерлик пункти, 5та тиббиёт пункти ва бошқа 3та соғликни сақлаш иншооти фойдаланишга топширилди. 

Шунингдек, бир сменада 500 одамга хизмат кўрсата оладиган 4та шифохона (Мақтааралда 2та, Сайрамда 1та, Кентовда 1та) қурилиши бошланди. Уларни жорий йилда битказиш режаланган.

Давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида Шимкент шаҳрида 10-сонли “Қайтпас” шифохонаси қурилиши бошланди. 

Шу билан бирга, давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида режаланган ҳолда навбати билан Шимкент шаҳрида вилоят онкология маркази ва силга қарши диспансер ҳамда Сариоғоч шаҳрида вилоят перинаталь маркази қурилиши олиб борилади. 

Соғликни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш йўналишида олиб борилган ишлар натижасида вилоятда республика бўйича биринчи марта 3 ёшгача ҳамда 3 ёшдан 14 ёшгача неврология хасталиклари билан оғриган болалар учун махсус вилоят реабилитация марказлари очилди.

Шу билан бирга, Қозоғистонда илк бор 3Д эндоскопия технологияларидан фойдаланган ҳолда 4та гинекологик амалиётлар бажарилди. Вилоятимизга республиканинг бошқа минтақаларидан ҳам беморлар кўмак сўраб келишмоқда.

Вилоят клиник шифохонаси инсульт маркази ва гепато маркази республикадаги пешқадам марказлар қаторидан жой олди. Замонавий ангиография ускуналаридан фойдаланиб, кардиожарроҳлик чора-тадбирлари кўриш, нейрохирургия амалиётлари ва офтальмология амалиётлари сони ва турларини кўпайтириш режаланмоқда. 

Вилоятда тиббиёт соҳасини ривожлантиришнинг янги технологияларини амалга жорий этиш ишлари давом этмоқда. 

Вилоятда биринчи марта:

– вилоят консультатив-диагностика марказида реферанс лабораторияси ишга туширилди;

– 1-сонли Шимкент шаҳар болалар касалхонасида болаларга мўлжалланган паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлими очилди;

– вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида песни даволовчи марказ очилди.

Ўтган йили 17та буйрак ва 5та жигар трансплантацияси амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. 2017 йилдан бошлаб вилоят стоматология шифохонаси аҳолига кеча-кундуз хизмат қилишга ўтди.

“Тез ёрдам” хизматининг вақтида етиб боришини таъминлаш мақсадида Шимкент шаҳар “Тез ёрдам” станциясига 30та санитар автотранспорти берилди, қўшимча 9та бригада очилди. 

2017 йил 3та шифокорлик амбулаторияси, Шимкент шаҳар “Тез ёрдам” касалхонаси қўшимча “В” биноси қурилиши юритилиб, фойдаланишга топширилди. Вилоят онкология диспансерида 75та қўшимча ўринли бино қурилиши бошланди.

Модулли (кўчма) тиббиёт пунктлари ўрнатиш лойиҳаси ишга туширилиб, 20та янги пункт ўрнатилди. 2018 йилда қўшимча 67 пункт ўрнатиш режаланмоқда. Бу эса вилоятимизда тиббиёт масканларига эҳтиёжни 100 фоиз қондириш имкониятини беради.

Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича маълумот бериш ва тушунтириш ишлари давомида 1678 учрашув ўтказилди, уларда 2,2 млн. одам қамраб олинди. 404 мингдан зиёд ахборий материаллар аҳоли ўртасида тарқатилди. 

36та амбулатория-шифохона ташкилотларига тиббий ахборот мажмуаси ўрнатилди. 

Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг билимини ошириш йўналишида 7 567 мутахассис малакасини оширди. Шу жумладан, улардан 80 нафари хорижда (19таси Жанубий Кореяда, 32таси Россияда, 8таси Белоруссияда, 6таси Мўғулистонда, 15таси Туркияда)таълим олишди.

Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида вилоятда оналар ўлими кўрсаткичи 35,1 фоизга, гўдаклар ўлими 3,4 фоизга, сил касаллигидан ўлиш ҳоллари 8 фоизга камайди.

 

Таълим

Таълим соҳасига 258 млрд. тенге ажратилиб, бу ўтган йилгидан 8,3 фоизга кўп.

Вилоятда 14 мингдан зиёд ўринли 133та мактабгача таълим ташкилоти янгидан очилди. Улар сони 1784тага етди. Уларда 191,4 минг бола қамраб олинди. Бола боғчалари билан таъминлаш даражаси 87,1 фоизга етди (2016 йилда 84,6 фоиз эди). 

Ҳозирги вақтда давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида Тулкибош туманида 100 ўринли 1та боғча фойдаланишга берилди. Шу билан бирга, 1535 ўринли 6та давлат болалар боғчаси қурилиши (Сайрамда 3та, Сариоғочда 1та, Туркистонда 1та, Шимкентда 1та) давом этмоқда. 

2017 йили вилоят марказидаги мактабгача муассасаларда 7 ёшгача бўлган болаларни навбатга қўйиш ва йўлланма бериш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилмоқда. Туман ва шаҳарларда бу иш Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари томонидан амалга оширилмоқда. 

2017 йилда, жами, 29,8 млрд. тенгега 82та таълим иншооти қурилиши юритилиб, йил охирида 32та иншоот битказилди. Натижада, 8та авария ҳолатидаги ва 13та уч сменали мактаб муаммоси ҳал қилинди. 

2016-2017 ўқув йилида вилоятдаги 32 871 нафар мактаб битирувчисидан 21 668 нафари ЯМТда қатнашди, иштирокчилар улуши 4,1 фоизга ошди. Вилоятнинг ўртача балли 76,8ни ташкил қилди.

Республикадаги энг юқори 138 баллни Шимкент шаҳридаги 8-сонли М. Х. Дулатий номли вилоят уч тилда ўқитиладиган ихтисослаштирилган гимназияси битирувчиси А. Жанабаева тўплади. 

Вилоятимиздан 1 347 битирувчи “Олтин белги” соҳиби бўлишди, яъни республикадаги 6000 нишоннинг 22,4 фоизи вилоятимиз ўқувчиларига берилди. Шу билан бирга 853 битирувчи имтиёзли аттестат олди.

Вилоятимиз ўқувчиларидан 50дан зиёди Республика ва Халқаро фан олимпиадалари ҳамда илмий лойиҳаларда 1-ўринни эгаллаган бўлса, 7 мингга яқини совринли ўринларни қўлга киритди.

Янгиланган таълим мазмунига ўтишда педагог кадрларни қайта тайёрловдан ўтказиш мақсадида 7 197 педагог қайта тайёрланди ва 11 131 нафари малакасини оширди. 

Табиий фанларнинг баъзиларини инглиз тилида ўқитишга ўтказиш йўналишида информатика, физика, химия, биология фанлари муаллимларидан 2 579 нафари инглиз тили бўйича билимини оширди. Бугунги кунда вилоятимиздаги 3та лицей-интернатда “Биология”, “Химия”, “Физика” ва “Информатика” фанлари инглиз тилида олиб борилмоқда. 

“Рақамли Қозоғистон – 2020” давлат дастури доирасида вилоят марказида “Smart Ontustik Bilim” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Педагог ходимларни ишга қабуллашни автоматлаштириш:

Бугунги кунда педагог ходимлардан 718 ариза тушди ва 495 педагог ходим ишга олинди. 

Таълим соҳасида давлат хизматини кўрсатишни автоматлаштириш:

Электрон тизим орқали мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабуллаш учун balabaksha.shimkent.edu.kz тизими орқали 67 756 ариза қабулланди ва 27500 йўлланма электрон кўринишда берилди.

mektep.shimkent.edu.kz тизими жорий этилиб, унда 21 945 ариза қабулланса, шаҳар мактабларининг 1-синфига бораётган болалардан барчаси электрон турда қабулланди.

Бугунги кунда бу тизимни мукаммаллаштириб, вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарларда жорий этиш бошланди. 

kundelik.kz тизимини мобиль усулда ҳам ишлатиш имконияти яратилди ва ушбу тизимга вилоятимизнинг 779 мактаби қўшилди. 

Қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар (синф журнали, дарс жадвали, кундалик ва дарс режалари, уйга вазифалар) билан ишлайдиган мобил қўшимчани жорий этиш режаланмоқда.

 

Техник ва касбий таълим

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 94 коллежда 95 ихтисослик бўйича 74,2 минг ўқувчи таълим олади. Улардан 46,6 фоизи давлат буюртмаси асосида ўқийди.

Сўзоқ туманидаги 1-сонли коллеж, Кентов шаҳридаги кўпсоҳали коллежнинг ётоқхоналари, Сайрам туманидаги 24-сонли коллежнинг устахонаси қурилиши давом этмоқда. 

Минтақанинг саноат-инновациявий ривожланиши эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ёшларни техник ва касбий билим билан таъминлаш ва унинг ҳаммабоп бўлишига имконият берилмоқда. 

Чунончи, эшитиши ночор ва ақли ноқис болаларнинг 9-синф негизида касб эгаллаши учун 32, қамоқда жазо муддатини ўтаётганлар учун 500 ўрин кўзда тутилган. Шунингдек, вилоят ҳокими йўлланмаси билан етим ва ота-оналари васийлигидан айрилган 300 бола таълим билан таъминланмоқда. Тиббиёт соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун 350 ўрин кўзда тутилган. 

Натижали иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури доирасида 9,11-синф битирувчилари ҳамда ишсиз, ҳунарсиз ёшларнинг рўйхатини тузиш мақсадида вилоятда 43 мобил гуруҳ ишлаб турибди. Натижада, 27 техник ва касбий таълим муассасаларида 4584 талаба 26 ихтисос бўйича ўқимоқда. Дастур иштирокчилари бир маҳал иссиқ овқат, йўл ҳақи билан таъминланган.

“Барчага мўлжалланган техник ва касбий таълим” лойиҳасини жорий этиш давомида “Тадбиркор” холдинги ташкилотчилигида вилоятдаги коллежларнинг барчасидан 560 педагог янги дастур бўйича малака ошириш курсларидан ўтишди. 

Бугунги кунда 38 коллежда (2751 студент) 55 ихтисос бўйича дуал шаклида ўқитиш тизими йўлга қўйилиб, 172 корхона билан меморандум тузилган. Дуал шаклида ўқитиш тизимида амалиёт улушини 60 фоизгача кенгайтириш кўзда тутилган. 

 

Ёшлар сиёсати

Ёшлар сиёсатини амалга ошириш учун 342,7 млн. тенге кўзда тутилган. 

Вилоят аҳолисининг 26 фоизини ёшлар ташкил қилади. Улар билан бевосита ишлаш мақсадида “Ёшлар имконият марказлари” тизими бунёд этилган. “Ягона дарча” қоидаси асосида ёрдам бериш мақсадида марказда “Ёшларга хизмат кўрсатиш шўъбаси” ташкил этилган. Унда 8 йўналишда хизмат кўрсатилади, 306 нафар йигит-қизга соҳа юзасидан маслаҳат берилган.

Минтақа ҳокимликлари қошидаги ёшлар ишлари бўйича кенгашларнинг иши кучайтирилди. Уларга туман, шаҳар ҳокимларининг ўзлари раислик қилишмоқда. 

Бугунги кунда вилоятда 62та ёшлар жамоат ташкилоти (2016 йилда – 56та) ва 7та республика ёшлар уюшмаси филиаллари ва этномаданият бирлашмаларининг қошида ёшлар қанотлари фаолият юритмоқда. 

“Яшил эл” дастури бўйича 1275 ёш сарбоз навбати билан кўкаламзорлаштириш ишларига жалб этилмоқда. “Талабалар қурилиш отрядлари”ни тузиш мақсадида 424 нафар ишсиз қурилиш ишларига тортилди.

“Серпiн – 2050” лойиҳаси бўйича 2014-2017 йилларда жанубнинг 6 490 нафар йигит-қиз шимолий минтақалардаги олий таълим даргоҳларида билим олди. Коллежларда эса жами 1097 йигит-қиз ўқимоқда. 4 йил якунларига кўра олий таълимга қабулланган ёшларнинг 50 фоизини вилоятимиз ёшлари ташкил қилди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида йил бошидан буён 34 семинар-кенгаш, 264 учрашув, 51 давра суҳбати, туман ва шаҳарларга 1 013 рейд уюштирилди. 

Вилоят бўйича ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида 5 470та спорт иншооти ишлаб турибди. Уларда 212,6 минг нафар спортчи шуғулланмоқда, улар орасида ёшлар ҳам жуда кўп.

“Муносиб авлод тарбиялайлик” лойиҳаси доирасида Street Workout кўча спорти туридан 3та вилоят турнири ташкил қилинди. Уларга 500га яқин ёшлар жалб этилди. Ҳозирги кунда 55та Street Workout кўча спорти майдончалари очилиб, фойдаланишга берилган.

Халқаро талабалар куни муносабати билан вилоят ёшлари бали ва “Илғор ёшлар мукофоти” тантанали тадбири ўтказилиб, унда 500 одам иштирок этди.

 

Тилларни ривожлантириш

2017 йилда давлат тилини ўзлаштирган ўсмирлар улуши 92,1 фоизга, уч тилни ўзлаштирганлар улуши 10,5 фоизга етди. 

Вилоятда ўсмирларга давлат тили ҳамда рус, инглиз тилларини бепул ўқитадиган 15та марказ ишламоқда. 2017 йилда 8 176 нафар тингловчи шу марказларда таълим олди (қозоқ тили – 3391, рус тили – 1986, инглиз тили – 2799 нафар).

Бугунги кунда давлат тилини ўзлаштирган бошқа этнос вакиллари улуши 70 фоизни ташкил қилади.

 

Ижтимоий соҳа

"Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури"га 2017 йилда 93 173 одам жалб этилди, йиллик режа 44,8 фоиз ортиғи билан бажарилди (режа: 64 314). 

Шу жумладан:

* 906 одам жами 4,1 млрд. тенге кичик насия олди;

* 54 903 одам ишга жойланди, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 8729 одамга кўпайган;

* 12 159 одам қисқа муддатли касбий ўқишга йўлланди, 8116 одам доимий иш билан таъминланди;

* 5586 одам ёшлар амалиётига йўлланди. Амалиётдан ўтганларнинг 3424 нафари доимий иш билан таъминланди.

Йил бошидан бери жами 82 227 янги иш ўрини очилди (мунтазам иш ўринлари сони – 55 628).

Бажарилган ишлар натижасида, 2017 йилнинг 3-чорагига келиб ишсизлик даражаси 5,3 фоизгача (ёшлар ўртасида 3,9 ва аёллар ўртасида 5,3 фоиз) пасайди. 

2017 йилда вилоят бўйича 3377 шахсга ўролман мақоми берилди.

Элбошининг топшириғига кўра ишчи кучи етишмайдиган шимолий минтақаларга 163 оила (686 одам) кўчди. 

2017 йилнинг бошида кам таъминланган фуқаролар сони 886 кишини (0,03 фоиз)ташкил этса, 2018 йилнинг 1 январига келиб уларнинг сони 694 кишигача пасайди ва 0,02 фоизни ташкил этди.

– 1106 фуқарога манзилли ижтимоий кўмак тайинланди, бу кўрсаткич 2016 йил натижаси билан таққослаганда 390 одамга камайган.

– 18 ёшгача бўлган 240,8 минг болага нафақа тайинланди, бу 2016 йилдагидан 19,4 минг одамга кам.

4 986 оилага яшаш уйи кўмаги берилди, бу эса 2016 йилдагидан 1000 оилага кам.

Ўтган йили “Өрлеу” лойиҳасини амалга оширишга республика бюджетидан 5,1 млрд. тенге ажратилди. 2017 йилда 21 860 оиладаги 125 782 одамга жами 10,1 млрд. тенге миқдорида пул ёрдами кўрсатилди. 25 866 ишга яроқли фуқародан 24 773 нафари (95,8 фоизи) иш билан таъминлашнинг фаол дастурларида иштирок этди.

Катта авлод вакилларининг саломатлигини яхшилаш мақсадида 2017 йилда 7 796 фуқаро дам олиб, даволанди (“Фахрийлар уйи”да – 3996, “Мейир”да – 3800 нафақадор ва ногирон, Қаҳрамон она).

2017 йили 80 ёшдан ошган 479 ёлғиз яшовчи кексанинг нафақасига 1 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, 4 минг нафар қария даврий нашрларга бепул обуна қилинди. 

2017 йили барча даражалардаги бюджетлар ҳисобидан ногирон фуқароларни реабилитация қилиш тадбирларига 7,8 млрд. тенге ажратилди. Бу 2016 йилдагидан 1,3 баравар кўп (6,7 млрд. тенге).

Ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида 10 439 ногиронга гигиена буюмлари берилди, 3789 ногиронга ёрдамчи хизматчи ҳамда махсус мутахассис хизмати кўрсатилади.

Ногиронлар аравачаларида миниб-тушиш учун махсус жиҳозланган 46та ижтимоий ва 28та инватакси хизмат қилиб турибди.

9,8 минг фахрий ва кам таъминланган фуқароларга коммунал хизматларга ҳақ тўлашда, ижтимоий транспортда текин юришда ва дори-дармонлар сотиб олишда енгилликлар кўзда тутилган.

Имконияти чекланган фуқароларга ҳамёнбоп муҳитни шакллантириш мақсадида 4099 ижтимоий иншоот (2016 йилда 4083та) назорат қилинди. Шундан 3347таси (2016 йилда 3316та)нинг талабга жавоб бериши аниқланган, жами 2801 (2016 йилда 2431та) иншоот кўрикдан ўтган.

1094 имконияти чекланган фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, улардан 254 нафари 3 фоизли квота асосида ишга олинса, 2329 нафар ногиронга ижтимоий кўмак чоралари кўрилди.

 

Маданият

Маданият соҳасига 10,6 млрд. тенге йўналтирилди.

Байдибек ва Сариоғоч туманларида маданият уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Бугунги кунда вилоятда 735та маданият ва санъат муассасаси халққа хизмат кўрсатмоқда. 31 603 тадбир ўтказилди. Улардан 14таси халқаро, 30таси вилоят миқёсида, 12 526таси клубларда, 1813 кутубхоналарда, 902таси музейларда ташкил қилинди. 

Тадбирлар асосан Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида ўтказилди ва “ЭКСПО – 2017” Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ҳамда “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” йилига бағишланди.

“ЭКСПО – 2017” Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси муносабати билан вилоят, Астана шаҳридаги кунлар доирасида 30га яқин турли тадбирлар ташкил этилди. “Қўшиқ ва куй аллалайди Астанани!” номли гала-концерт ўтказилди.

Вилоят филармонияси ва “Туркистон” саройи концерт ташкилотида 289 концерт ва маданий тадбирлар ташкиллаштирилиб, 104,5 минг томошабин қамраб олинди, 18 гастроль сафарлари уюштирилди.

“Оңтүстік-Цирк” муассасаси 14 гастрол сафари ташкил этиб, Хитой, Россия элларига бориб, санъатини намойиш этди. Шу билан бирга Астанада ўтган “Шабит” халқаро фестивалида қатнашиб, 3-ўринни қўлга киритди. 

Вилоятдаги 25та музейда 11 116 экскурсия, 1163 кўргазма, 902 оммавий тадбирлар ўтказилди. Уларда 329 минг томошабин қатнашди. 6520та янги экспонат тўпланди ва умумий жамғарма 172 943та экспонатга етказилди.

Вилоят музейларини тарғиб қилиш мақсадида “Музейга саёҳат” лойиҳаси, “Музейлар намойиши” вилоят танлови ва “Музейга совға” акциялари уюштирилди. Музейлар жамғармаларига 1787 экспонат совға қилинди.

Вилоятдаги 427 кутубхона 148,3 минг дона янги китоблар билан тўлдирилди, китоб жамғармаси 7,2 млн. донадан ошди. Вилоят бўйича кутубхоналардаги электрон китоблар жамғармаси 23 мингни ташкил этди. “Энг кўп ўқиладиган 100 китоб”, “Унутилган 100 китоб” лойиҳалари амалга оширилиб, “Кутубхонага совға” акциялари ташкил этилди, 10,9 минг дона китоб кутубхоналар жамғармасига совға қилинди.

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон маданий мероси тизимига “Буюк Ипак йўли ёдгорликлари” номинацияси бўйича ўрта асрлардан қолган 8та ёдгорлик (Ўтрор воҳаси, Саврон шаҳарчаси, Туркистон шаҳарчаси, Сидақ шаҳарчаси, Бўрижар қўрғонлар қўриқхонаси, Қараспантепа шаҳарчаси, Жуантўбе шаҳарчаси, Култепа аҳоли манзили) киритилиб, улар ҳақида видеофильм суратга олинди.

Жанубнинг кўҳна, тарихий жойлари ва шахслари тўғрисида 3та анимациявий фильм (“Күш атасы – Қажымұқан», «Киелі Қазығұрт», «Отырарды қорғау»), 1 телесериал («Көне жетігеннің сыры») тасвирга олинди.

Шунингдек, мамлакатимизнинг муқаддас ва хосиятли қадамжоларининг рўйхатига киритилган алоҳида аҳамиятга эга тарихий-маданий, меъморий ва археологик ёдгорликларининг фотоальбоми тайёрланди.

Шимкент шаҳарчасидаги музей-истироҳат боғи, очиқ осмон остида музей барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қазилма ишлари юритилмоқда.

«Дунёвий замонавий Қозоғистон маданияти» йўналиши юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Вилоятимиз маданияти ва санъатини хорижда танитиш мақсадида «Қазына» рақс дастаси Россия ва Туркияда ўтган Халқаро рақс танловларида қозоқ миллий рақсларини тарғибот қилиб, Бош соврин ва 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, «Қазына» рақс дастаси маданият ва санъат соҳасидаги муваффақиятлари учун Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши жамғармаси мукофотининг совриндори бўлди.

Ж. Ўмарова номидаги мусиқа мактаби тарбияланувчиси А. Жўлимбеков Москвада ўтган Халқаро болалар танловида Бош совринни қўлга киритди.

Вилоят рус драма театри Мордовия Республикаси Саранск шаҳрида ўтган XII “Соотечественники” халқаро театр фестивалида иштирок этиб, лауреат бўлди. Туркия билан Қозоғистон орасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан санъаткорларимиз Туркиянинг Анқара, Адана, Мерсин шаҳарларида санъатларини намойиш қилишди.

Франциянинг Париж шаҳрида ўтган қозоқ киноси ҳафталигида Жанубда тасвирга олинган «Қозоқ эли» тўлиқ метражли анимация фильми намойиш этилди.

Вилоят тасвирий санъат музейининг 8 нафар ходими тажриба алмашиш, тасвирий санъатни тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида Туркиянинг Анқара, Истамбул, Озарбайжоннинг Боку, Гобустан шаҳарларига бориб, Озарбайжон миллий музейи билан меморандум имзолади.

Францияда ўтган Қозоғистон ҳунармандлари уюшмасининг кўргазмасида Бейсбековлар оиласининг ҳунармандчилик буюмлари ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида шайх Заиднинг халқаро маданий фестивалида «Туркистон» саройининг «Фараб» рақс дастаси иштирок этди.

 

СПОРТ

2017 йил натижасига кўра, вилоятда 94та давлат тасарруфидаги спорт муассасалари ва корхоналари рўйхатга олинган. Уларнинг 30таси вилоят, 64таси эса шаҳар ва туман даражасидаги спорт муассасалари. 2016 йилга нисбатан уларнинг сони 7тага ортган (2016 йил – 87та).

Ҳисобот йили вилоятда 5470та спорт иншоотлари рўйхатга олинган, бу 2016 йилдагидан 120тага кўп (2016 йил – 5350та).

Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида вилоят ҳудудида 4614та тадбир ўтказилиб, унда 541,3 мингдан зиёд киши қатнашди. Қишлоқларда 2884та спорт тадбирлари ўтказилиб, 332,4 минг киши қамраб олинди.

2017 йил натижаси бўйича вилоятда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони 767,8 мингдан зиёдни, яъни, вилоят аҳолисининг 26,3 фоизини ташкил қилади (2016 йили 708,8 киши, 24,7 фоиз).

Вилоятимизда 63 хил (37 олимпиада ўйинларига киритилган, 26та олимпиада ўйинларига киритилмаган) спорт турлари ривожлантирилмоқда.

Қозоғистон Республикаси чемпионатлари, кубоклари ва биринчиликларида қатнашиб, спортчиларимиз 400та олтин, 396та кумуш, 393та бронза медалини қўлга киритишди. 2016 йилга нисбатан битта олтин ва кумуш, 2та бронза медали ортиқ. 

Осиё чемпионатлари ва кубокларида вилоят спортчилари 78та олтин, 53та кумуш ва 42та бронза медали совриндорлари бўлиб, 2016 йилга нисбатан мукофотлар сони 32та олтин, 7та кумуш, 5та бронза медалга ортган.

Жаҳон чемпионатлари ва кубокларида спортчиларимиз 34та олтин, 21та кумуш ва 37та бронза медалига эга бўлишди. 2016 йилга нисбатан 2та кумуш, 8та бронза медалига кўпайган.

2017 йили Қозоғистон Республикасига меҳнати сингган 8 спорт устаси, 34 нафар халқаро даражадаги спорт устаси, 173 нафар Қозоғистон Республикаси спорт устаси, 794 спорт усталигига номзод спортчилар етишиб чиқди.

 

Ичимли сув билан таъминлаш

2017 йили вилоят аҳоли манзилларини ичимли сув билан таъминлашни давом эттириш мақсадида 29та лойиҳанинг қурилишига ва 72та лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга жами 5,3 млрд. тенге ажратилди. Сув қувури умуман бўлмаган 5та аҳоли манзилига (5839 нафар аҳоли) қувурлар тортилиб, 3та аҳоли манзилининг (6200 нафар аҳоли) эскирган сув тизими янгиланди. Натижада, вилоят бўйича аҳоли манзилларини таъминлаш кўрсаткичи 73,8 фоизни ташкил қилди, бу умумий аҳолининг 90,2 фоизи демак. Яъни, шаҳар аҳолисининг 93,4 фоизи, қишлоқ аҳолисининг 87,5 фоизи тоза ичимли сувдан фойдаланмоқда. (2015 йили 604 аҳоли манзили, 71,6 фоиз, 2016 йили 618 аҳоли манзили, 73,2 фоиз).

 

Табиий газ соҳаси

2017 йили 88та табиий газ иншоотининг қурилиши ва 97та лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга 13,4 млрд. тенге кўзда тутилган бўлиб, натижада 44та аҳоли манзили ёки 68776 одам газ билан таъминланди. Таъминланиш даражаси 40,8 фоизга етди. (2015 йили 275 аҳоли манзили, 32,6 фоиз, 2016 йили 300 аҳоли манзили, 35,5 фоиз).

 

ЭНЕРГЕТИКА

Электр қуввати билан таъминланган аҳоли манзиллари 2016 йилнинг натижасига кўра, 630тага етиб, таъминлаш даражаси 74,6 фоизни ташкил қилди.

2017 йилда қўшимча 85та аҳоли манзили (87015 одам) сифатли электр қуввати билан таъминланиб, жами аҳоли манзиллари сони 715тага, таъминланиш кўрсаткичи эса 84,7 фоизга етди.

2017 йили Сариоғоч туманида 220/100/10 кВтли «Қизиласкар» қўшимча стнациясининг қурилиши бошланди. Натижада, Мақтаарал (305 минг киши), Шардара (80 минг киши) ва Сариоғоч (320 минг киши) туманлари истеъмолчиларининг эҳтиёжи тўлиқ таъминланади.

 

Иссиқлик билан таъминлаш

Вилоятдаги 3209 бюджет ташкилоти ва 2327та кўп қаватли уй марказлаштирилган иссиқлик билан таъминланган. Шунингдек, 1191та кичик қозонхоналарнинг барчаси жадвалга мувофиқ таъмирдан ўтказилиб, шай ҳолатга келтирилган.

Шимкент шаҳридаги 58,3 чақирим иссиқлик тизимини таъмирлашга 1955,3 млн. тенге сарфланган. Жумладан, «Нұрлы жол» дастури доирасида 5,3 чақирим иссиқлик тизими қайта қурилди. “3-Энергомарказ” ҲЖ ўз маблағи ҳисобидан 428 млн. тенгега асосий ва қўшимча ускуналарни таъмирлади. 

 

Йўловчилар транспорти

Вилоятда йўловчиларни 62та хусусий корхона 2750та автобусда ташийди. 2312та жадвалдан иборат 400та йўналишда аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. 

Вилоят бўйича 2017 йили 2,6 млрд. йўловчи ташилиб, 2016 йилга нисбатан 5,2 фоизга ортган.

Ўтган йили 7та йўналиш очилди, унинг 6таси туманлараро, биттаси эса вилоятлараро. Шунингдек, Шимкент шаҳрининг чекка ҳудудларига қатнайдиган ва йўловчилар кам кўчалар орқали юрадиган 10та ижтимоий аҳамиятга молик йўналишларнинг ҳаракат чизмаси тайёрланди. Жорий йили мазкур йўналишлар бўйича транспорт қатнови йўлга қўйилади. 

2017 йили вилоят бўйича 281та автобус янгиланиб, ўтган йилга нисбатан 2,5 фоизга ортди. Автобусларни янгилаш бўйича вилоятимиз республикада 4-ўринда.

Вилоятда 2006 йилдан буён ёпилган халқаро аҳамиятга эга “Тошкент – Термез” йўналишидаги автомобиль йўли ва “Сирдарё” ўтказиш пункти қайта фойдаланишга берилди.

Мазкур йўл орадаги савдо-сотиқ, туризм ва инфратузилмавий алоқаларнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Шунга мувофиқ, 2017 йил 24-25 август кунлари Халқаро автомобиль ташиш масалалари бўйича Қозоғистон – Ўзбекистон бирлашган комиссиясининг мажлиси, натижада 2018 йилнинг 5 январидан “Шимкент – Тошкент” халқаро автобус йўналиши очилди. Ҳозир кунига 3-4та автобус қатнамоқда. Икки давлат орасида йўловчилар сони кун сайин ортиб бораётганлиги сабабли, яқин кунларда автобуслар сони 15тага етказилади.

 

Автомобиль йўллари

2017 йили 1,5 мингдан зиёд чақирим йўл ва кўчалар, яъни 580та иншоот, битта пиёдалар йўли ва 19та кўприк қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилди. Унга бюджетдан 27,3 млрд. тенге ажратилди.

Вилоят аҳамиятига молик 51та йўл, 18та кўприкнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилиб, 22та йўл ва 18та кўприк фойдаланишга берилди.

Туманлар ва шаҳарларда 417та иншоот қурилиш-таъмирлаш тадбирлари ўтказилди. Натижада 621 чақирим йўл ва кўчалар, Шимкент шаҳрининг 238 чақирим кўчалари таъмирланди.

2017 йили соҳадаги барча кўрсаткичлар бўйича ўсиш сезилди. Аниғини айтганда, таъмирланган йўллар узунлиги – 58,5 фоизга (иншоотлар сони – 47,4 фоизга) ва ажратилган маблағ ҳажми 6,5 фоизга ортди.

Вилоят ва туман аҳамиятига эга йўлларнинг яхши ва қаноатланарли аҳволдаги улуши 2017 йил натижаларига кўра 64,4 фоизга етди.

 

Қурилиш

2017 йил натижаларига кўра, қурилиш ишлари ҳажми 234,1 млрд. тенгени ташкил қилиб, 5,3 фоизга ортди.

Ўтган йили 550,6 минг квадрат метр уй фойдаланишга берилиши режалаштирилган бўлса, йил сўнггида 721,2 минг квадрат метр уй соҳибларига берилди, режа 1,3 ҳисса ортиғи билан уддаланди.

Натижада 7482 оила бошпана билан (2016 йили 4888 квартира) таъминланди. Жумладан:

-ёш оилаларга мўлжалланган уйлар – 12,2 минг кв.м., 216та квартира;

-“Байтерек” ҲЖ орқали ижара уйлар – 240,5 минг кв. м., 3036та квартира;

-сотиб олиш ҳуқуқи берилмаган ижара уйлар – 17,1 минг кв. м., 288та квартира;

-насияга бериладиган уйлар – 43,1 минг кв.м., 558та квартира;

-“Бандлик 2020 йўл харитаси” доирасида – 5,6 минг кв.м., 1та ётоқхона;

-хусусий уйлар – 325,8 минг кв.м., 2285та квартира;

-бошқалар, жумладан, МЖ, ЖБ – 76,7 минг кв.м., 1099та квартира.

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

Ҳозирги кунда вилоятдаги ўрмон жамғармаси майдони 3131,9 минг гектар (1589,3 минг гектари ўрмонзордан иборат) ташкил қилади.

2017 йили ўрмон жамғармасининг тоғли ва тўқайзор майдонларидаги, 390 гектар ерга маданий дарахт кўчатлари, 3000 гектар ерга саксовул кўчатлари ўтқазилса, 10577 гектар ерга саксовул уруғи сепилди. Шунингдек, жорий йилда кўчатларнинг янги навлари ва сонини кўпайтириб, ўстириш мақсадида Бодом ўрмон хўжалигида 2та иссиқхона барпо этилди.

Талончиларга қарши кураш мақсадида жорий йили 799та рейд уюштирилиб, натижада аниқланган 340та қонунбузарлик бўйича 3,2 млн. тенге жарима солиниб, унинг 2,7 млн. тенгеси ундирилди. Табиатга келтирилган 1,9 млн. тенге зарарни ўташ талаби кескин қўйилиб, 1,9 млн. тенге ундириб олинди.

Сирдарё бўйидаги уруғчилик боғида ярим эркинликдаги Бухоро буғуларининг сони 2016 йили 126 бош бўлса, 2017 йилда 145 бошга етди.

125 гектарни ташкил қиладиган сайҳонликларни ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилиб, 6та сайҳонликка 80,6 мингдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, 17та қудуқ қазилиб, 26та махсус темир резервуарлар ўрнатилди.

Сайрам даҳасидаги “Наврўз”, Мартўбе овулидаги “Мартўбе”, шаҳардаги “Металлурглар” истироҳат боғлари қайта таъмирланиб, яшил майдонлар бунёд этилди.

 

Ер масалалари

2017 йили қишлоқ хўжалиги мақсадидаги фойдаланилмаётган 55,5 минг гектар ер аниқланиб, ер қонунчилигининг бузилишининг олдини олиш юзасидан йўриқномалар берилди. Унинг 3,5 минг гектари – деҳқончиликка, 13,4 минг гектари – суғормали ер, 38,5 минг гектари – яйлов, 196,5 минг гектари эса тадбиркорликка мўлжалланган ер.

Ер участкаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланмаган ёки ер қонунчилигига риоя қилмаган ҳолда фойдаланган 326 ер участкаси соҳибларига 16,0 млн. тенге жарима солиниб, 9,6 млн. тенгеси ундирилди ва уларга камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўриқномалар берилди.

 

Хизматлар

2017 йили аҳолига маҳаллий ижро органлари орқали 192 турдаги хизмат кўрсатилди, бу 2016 йилга нисбатан 18 турдаги хизматга ортиқ (174 турдаги хизмат).

Йил бўйи жами 18735,7 минг давлат хизмати кўрсатилди (АХМ – 353,7 минг хизмат, “электрон ҳукумат” портали – 10,2 минг).

Давлат хизматларини олиш борасида маъмурий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида давлат хизматларини автоматлаштириш ишлари юритилмоқда.

Вилоят аҳолисига таълим соҳаси бўйича 50 мингдан зиёд хизмат электрон турда кўрсатилди.

Соғликни сақлаш соҳасида вилоятдаги 35та касалхонага тиббий-ахборий тизим татбиқ этилди, у орқали кўп мурожаат қилинадиган шифокорни уйга чақириш, шифокор қабулига ёзилиш, тиббиёт ташкилотига рўйхатга туриш автоматлаштирилган хизматларини олиш мумкин. 

Ахборий технологияларнинг жадал суръатда ривожланаётгани сабаб, аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш йўналишида ўқитиш тадбирлари юритилди. Вилоят миқёсида давлат хизматларини электрон турда олишга 437,8 минг киши ўқитилди. Хизмат тавсия қиладиган давлат органларининг 1265 ходими “Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш маркази” орқали малакасини оширди. 

Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида очилган фронт-офислар фаолиятларини давом эттирмоқда.

Давлат хизматини тавсия этиш доирасида чекка ҳудудларда яшайдиган фуқароларга қулай шароит яратиш мақсадида вилоятнинг 5та туман, шаҳрида (Ўрдабоши, Сўзоқ, Шардара, Ўтрор, Туркистон шаҳри) “Қазпошта” ҲЖ бўлимлари орқали 30 давлат хизматини тавсия этиш лойиҳаси ишга туширилди. 

Умуман ахборий технологиялар соҳасини тараққий эттириш, вилоятимизнинг истеъдодли ёшларига шароит яратиш мақсадида М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат Университети базасида “CO working” маркази очилди. Вилоятимиз истеъдодли ёшларининг ахборот технологиялари соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва кенгроқ татбиқ этиш мақсадида бизнес вакилларининг қўллови билан вилоятимизда “Хакатон” (хакерлик марафон) ўтказилди. Иқтидорли ёшлар мукофотлар ва келажакда давлат қўлловига эга бўлди. “Хакатон”га қатнашган ёшларнинг барчаси вилоятимизда “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурининг татбиқ этилишига ўз ҳиссаларини қўшадиган бўлишди.

 

Ижтимоий- сиёсий аҳвол

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг 2017 йил 31 январдаги “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубини вилоят аҳолиси орасида атрофлича тушунтириш мақсадида 5та вилоят, 164та туман, шаҳар ахборот-тарғибот гуруҳлари тузилиб, 4823та учрашув ўтказилди, уларда 789,9 минг аҳоли қатнашди.

“Маънавий янгиланиш” дастури доирасида 4285 тадбир ўтказилиб, 1 млн.га яқин киши қамраб олинди. Жумладан, “Туғилган ер” махсус лойиҳаси доирасида тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан 473та лойиҳа (таълим, соғликни сақлаш, спорт, маданият, инфратузилмавий, ижтимоий иншоотлар (хайрия ёрдамлари) амалга оширилди.

“Қозоғистоннинг муқаддас ва хосиятли жойларининг географияси” лойиҳаси бўйича вилоятнинг тарихий ва кўҳна иншоотларининг рўйхати сараланиб, ҳудудий харита лойиҳаси тайёрланди. “Хосиятли Қозоғистон” маркази томонидан республика бўйича сараланган 100та иншоотнинг 25таси вилоятимизга тегишли.

“Қозоғистоннинг 100 янги номи” махсус лойиҳасига вилоятнинг 6 фуқароси (2 нафар тадбиркор, 3 нафар спортчи, бир нафар жамоат арбоби) киритилди. 

Жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда 20та этномаданият бирлашмаси эл бирлиги борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.

Турли этнос вакиллари истиқомат қиладиган аҳоли манзилларида этнослараро дўстликни таъминлаш, жамоат тотувлигини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида 136та учрашув, 467та йиғин, 277та тадбир ва 6та кўчма жамоат қабули ўтказилди. Шунингдек, зиёлилар билан дийдорлашув, муваффақиятли тадбиркорларнинг маҳорат сабоқларини уюштириш учун “Ассамблея ҳашари”, “Ғамхўрлик – эзгу иш”, “Қозоқ дастурхони” лойиҳалари амалга оширилди.

Жамоат тотувлиги ва умуммиллий бирликнинг қозоғистонча намунасига бағишланган илмий лойиҳаларнинг республика танловида жанубийқозоғистонлик олимлар тайёрлаган лойиҳа I ўринни эгаллади. 2017 йили Ассамблея томонидан 952та хайрия тадбири уюштирилиб, муҳтожларга 349,4 млн. тенге миқдорида ёрдам берилди. Оғир дардга чалинган 14 нафар бемор боланинг даволанишига зарур маблағ ажратилди.

Давлат раҳбари Н. Назарбаевнинг вилоятга ташрифи чоғида “Қозоқ элига минг ташаккур” ёдгорлиги ва “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносининг очилиш маросими тантанали равишда ўтди. Фаол бирлашмаларга вилоят ҳокимининг “Бауырмал” мукофоти топширилди.

Вилоят Ассамблеясининг медиация марказида 57 нафар касбий ва 485 нафар нокасбий медиаторлар хизмат қилмоқда. Ўтган йили 323 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 18та тадбир уюштирилди.

Республика тарихида илк бор Шимкентда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташаббуси билан “Жамиятни янгилашда медиациянинг роли” мавзусида республика форуми ўтказилди.

Уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик мақсадида вилоятда тизимли ва тезкор турдаги тадбирларни квази давлат шўъбалари ҳамда ҳокимликлардаги уюшган жиноятчилик таваккалларини аниқлашга бағишланган ишчи гуруҳи амалга оширади.

Жамият орасида уюшган жиноятчиликни қабул қилиш даражасини пасайтириш, шунингдек, унинг таваккалларини аниқлаш ҳамда уюшган жиноятчиликнинг олдини олишга асосан вилоят ҳокимлиги ва Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат Агентлигининг ЖҚВ бўйича департаменти орасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилди.

Чунончи, 2017 йили вилоят прокуратураси билан биргаликда барча ҳуқуқни ҳимоялаш органлари бир жойда хизмат кўрсатадиган “Ҳуқуқни ҳимоялаш хизматини кўрсатиш маркази” очилди. Марказда 11та муассасанинг мутахассислари фуқароларга 22та бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Марказнинг асосий мақсади – шикоятларни тез ва самарали ҳал этиш, шунингдек, фуқароларга очиқ турда ёрдам кўрсатиб, ҳуқуқларини тезкор равишда ҳимоя қилиш орқали давлат ҳамда ҳуқуқий органларга нисбатан ишонч даражасини ошириш.

 

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ

Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 143та хизмат автотранспортлари, мажмуаси аниқланган ҳамда пеленгация базасида йўл танламайдиган 

авто­­транспорт, арттех қурол-яроғлари, 300та компьютер олиниб, 17та стационар полиция бекатлари очилди. Умуман ички ишлар департаментининг моддий-техника базасини яхшилаш учун 2,6 млрд. тенге ажратилган.

Маҳаллий полиция хизмати томонидан вилоят ҳудудида жамоат тартиби ва йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 22та кенг кўламли мажмуавий жадал олдини олиш тадбирлари уюштирилиб, ўтказилди (“Ҳуқуқ-тартибот”, “Назорат қилиш”, “Ўсмир”, “Бехатар йўл”, “Автобус”, “Эҳтиёт бўлинг, болалар!” ва ҳ.к.).

Қабул қилинган тадбирлар натижасида вилоятда умумий ҳуқуқбузарликнинг сони 2016 йилга нисбатан 8,7 фоизга, шундан, ўта оғир 4,5 фоиз ҳамда оғир жиноятлар 8,4 фоиз, қасддан одам ўлдириш 1,3 фоизга, ўғирлик 65,5 фоиздан 67,9 фоизга ҳамда қароқчилик 78,2 фоиздан 81, 3 фоизга ўсган.

Йўл-транспорт ҳодисалари сони – 5,5 фоиз (2076дан 1961га), йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этганлар 19,9 фоизга (428дан 343га), жароҳат олганлар 1,4 фоиз (2825дан 2785га) камайган.

Бугунги кунда вилоятдаги видеокамералар сони 839гача кўпайтирилиб, натижада 62 минг маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 259та жиноят очилган.

13 минг миграция қонунчилигини бузган ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, солинган 46,8 млн. тенге жарима 100 фоиз ундирилди. Бундан ташқари, 1989 хориж фуқаролари давлатимиз ҳудудидан чиқарилди. 61521 хориж фуқаролари ишлашига рухсат берилган. Бюджетга 355 млн. тенге даромад солиғи тушган.

2017 йили жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун “Шимкент – хавфсиз шаҳар” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида шаҳар ҳудудида жиноятнинг ҳолати аянчли 22 криминогенли ҳудуд аниқланди. Ушбу ҳудудларга 4та туман бўйича полиция ходимлари бириктирилиб, тадбирлар барқарор равишда олиб борилмоқда.

 

Кадрлар сиёсати

 

Вилоят бюджетидан молиялаштириладиган ижро органларининг ягона танлов комиссияси билан вилоят ҳокими девони ва вилоят бошқармаларидаги бўш лавозимларга 196та номзод қабул қилинди. Давлат хизматига киришнинг шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлаш мақсадида танловда 400 кузатувчи ва таҳлилчилар иштирок этишди.

Шунингдек, нолойиқ ҳаракатга йўл қўйган давлат маъмурий хизматчиларга интизомий жавобгарлигини бир тизимга тушириш мақсадида тузилган вилоят ҳокими девонида вилоят бюджетидан молиялаштириладиган ижро органларининг ягона интизом комиссияси билан 16та иш кўрилиб, 14 нафар давлат хизматчисига тегишли чора кўрилди.

Маҳаллий ижро органларидаги давлат хизматчиларининг 19 нафари “Болашақ” дастури ҳамда бошқа академик билим олиш мақсадида олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

Миллат режасини амалга ошириш доирасида ҳамда касбий давлат хизматчиларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида 2017 йилнинг июнь ойида Давлат хизматчиси куни кенг миқёсда нишонланди. Натижада, “Қозоғистон Республикасининг илғор давлат хизматчиси” республика танловида Ўрдабоши тумани ҳокими девонининг бош мутахассиси ғолиб бўлди. Фаол ёш давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш учун Тўлебий тумани дам олиш ҳудудида 35 нафар ёш давлат хизматчисига икки кунлик семинар-тренинг ва танлов ўтказилиб, натижада 10 нафар давлат хизматчисининг ҳар бирига 100 минг тенгедан махсус мукофот берилди. Шунингдек, давлат хизматчиларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида 10 нафар ходимга Туркияга йўлланма берилди.

2017 йили давлат хизматчиларини тайёрлаш марказида 1597 нафар давлат хизматчилари малакасини ошириб, 541таси тайёрловдан ўтди. 

 

2018-02-06, 10:04 804
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.