26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Стратегик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар беради Kazpravda.kz. 

Қозоғистон Президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, икки давлат раҳбари жорий йил 29-30 январда ўтган Сурия миллий музокаралари Конгресси натижаларини муҳокама қилишди. Нурсултан Назарбаев Сурия инқирозини мувофиқлаштиришда Россиянинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади. 

Шунингдек, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва шу кундаги долзарб масалалар тилга олинди. Чунончи, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда истиқболдаги аниқ режалар ҳамда икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлардаги фаолиятига эътибор қаратилди.

«Шунингдек, Давлат раҳбарларининг суҳбатида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида ҳамда Алматида ўтган «Глобаллашув даврига рақамли кун тартиби» форумида қабул қилинган ҳужжатлар асосида Евроосиё иқтисодий интеграцияси доирасида Қозоғистон ва Россиянинг ўзаро ҳаракатлари ҳам келишиб олинди», хабар беради матбуот хизмати.

Суҳбатда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари самарали ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган улкан муваффақиятлар эътирофи экани, икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган кўплаб, шу жумладан, анча мураккаб масалаларни ҳал қилишда катта натижаларга эришиш имконини берган ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Kazpravda.kz материаллари асосида., 2018-02-06, 10:11 686
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.