26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ролнинг кичкинаси бўлмайди

Кино ва театр оламида машҳур номлар кўп. Даврий нашрлар, телевидение мухбирлари аввало фильм (спектакль)нинг бош роллари ижрочилари билан суҳбатлашишни исташади. Ваҳоланки, умумий муваффақиятда орқа пландаги ижрочиларнинг ҳам ўрни жуда катта. Бугун “Сохта бемор”даги ҳамшира роли ижрочиси, актриса Клара Шодибекова билан суҳбатлашдик. 

– Театримизнинг оҳанрабоси бор, бир марта ишлаган одам ҳам, бир марта томоша қилган одам ҳам такрор-такрор келаверади, деган гап бор. Шу ростми?

– Ҳақиқатан шундай. Илк бор кошонамизга ўн тўрт йил муқаддам келгандим. Беш йил ишлагач, бошқа соҳага ўтдим. Аммо театрни унутиш мумкинмас – унинг ўзига хос муҳити, жозибаси, сеҳри бор. Қоним шу даргоҳга тортаверди, шекилли. Хуллас, такрор театрда ишлаётганимга ҳам бир неча йил бўлди ва бундан жудаям мамнунман.

– Ижодингиз серқирралигини биламиз, “Бир туп олма дарахти”да Лобар образини яратдингиз. “Чингизхоннинг оқ булути”да ҳам  Она ролини ўз талқинингизда намойиш этдингиз. “Алишер Навоий” спектаклида канизак ролини ўйнадингиз. Турли спектаклларда рақсларингизни томоша қилдик, овозингиз ҳам бинойидек. Болаликдан санъатга ошуфтамисиз? Илк устозингиз ким?

– Ал Форобий номли, Юсуф Сарёмий номли мактабларда таълим олганман. Юқори малакали бошланғич синф  муаллимаси Карима Абдураҳмонова саводимизни чиқарган. Халқаро Қозоқ-Турк университетининг тарих-география факультетини тугатганман. Санъат соҳасидаги илк устозим – онажоним Рихсиой Эргашева бошланғич синфларни ўқитган, ҳозир нафақада. Мактаб саҳнасига чиқишимга, санъатга  қизиқишимга сабабчи бўлган дадажонимни ҳам алоҳида тилга олишни истардим. Ички ишлар вазирлигида ишлаган, подполковник унвонигача олган. Анормат Шодибеков, дейишса бутун вилоят танирди. Дўстдан ҳам, душмандан ҳам яхшилигини аямасди. Адабиётни, санъатни яхши кўрарди. Газеталарнинг ҳаммасига обуна бўларди, театримиздаги ҳар бир спектаклни бажонидил томоша қиларди. Камолга етишимизда падари бузрукворимнинг меҳнати жуда катта. Афсуски, умрлари жуда қисқа бўлди. Вафотидан кейин бир қанча ой ўтсада, ҳалигача ўзимга келолмаяпман. Бундан буён ҳам ижод билан шуғуллансам, орзуларимга етсам, инсонларга маънавий гўзаллик бера олсам, руҳлари шод бўлади, деб ўйлайман. 

– Ўтганларни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, қолганларга сабр берсин. Бахтингизга онажонингиз, барча яқинларингиз узоқ умр кўришсин... Орзуларингизга келсак...

– Болалигимда мактабдаги тадбирларга тайёрланарканман, ойнага қараб репетиция қилардим. Ўшанда улкан саҳналарда санъатимни намойиш этишни орзу қилганман. Президентимизга раҳмат, халқимизга шундай имкониятлар яратиб берди, орзуим ушалди, ҳар сафар саҳнага чиқаётганимда ҳам ғурур, ҳам масъулиятни ҳис этаман. 

– Болалик орзуингиз ушалди. Бугун-чи, бугунги кунда нималарни орзу қиласиз?

– Албатта, театримиз бағрида янада юксак эътирофга эга бўлиш, жаҳоннинг энг юксак саҳналарида Қозоғистон ўзбекларининг санъатини намойиш этишни ўйлайман. Менимча, бунинг учун жамоамиз имкониятлари етади. Ҳозирча эса ўрганишда давом этмоқдаман. Ҳар бир режиссёр, ҳар бир устоз актёрдан оладиганларим мўл. 

– Сиз ижтимоий тармоқларда “Клара хоним” сифатида фаолсиз. Фейсбукнинг ижодингизга таъсири борми?

– Албатта. У ердан янгиликлар оламан, айни вақтда мутлақо нотаниш инсонларнинг фаолиятимизга муносабатини кўраман. Ўқиш-ўрганиш жараёни мен учун ҳар бир мулоқотда давом этади.

– Мазмунли суҳбат учун ташаккур.

Абдумалик САРМОНОВ суҳбатлашди, 2018-02-07, 18:28 248
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.