26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Сохта бемор” жамиятни соғломлаштиради

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри Сайловбой Жумағуловнинг пьесаси асосида саҳналаштирилган “Сохта бемор” спектаклини илк бор намойиш қилди. Режиссёр Жавлон Саидов саҳналаштирган, рассом Саидсултон Жаҳонгиров безаган саҳна асари жорий йилда ўн беш йиллигини нишонлаётган театримиз репертуаридан муносиб ўрин олишига ишончимиз комил.

Умар Ҳайёмнинг рубоийларидан бирида “Ҳаромни егандан оч қолган маъқул...” мисраси бор. Спектакль сюжети сохтагарчилик билан даромад топиш оқибатларини очиб берган. 

Томошабин санъатга ошуфта уста Эркин ака хонадони билан танишади, воқеалар ривожини киприк қоқмай кузатади. Пьесада кўзда тутилмаган топилмалар спектаклнинг янада қизиқарли чиқишига сабаб бўлган. Бунинг учун театр жамоасига яна бир марта миннатдорчилик билдиришни истардик.

Спектакль премьерасида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган театр ихлосмандлари фикрларини билдиришди.

Бегмат Турдиқулов, “Дўстлик” ҳамжамияти оқсоқоллар кенгаши раиси:

– Ажойиб спектакль, менда катта таассурот қолдирди. “Сохта бемор” қайсидир жиҳатлари билан Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” комедиясини эслатади. Бундан хулоса: инсон худбин бўлса, мол-дунёга ҳирс қўйса, ҳаловатидан айрилади. Бош қаҳрамонлардан бири, Орзугулнинг бойликка ўчлиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги яққол кўрсатилган.

Спектаклни томоша қиларканман, бош ролдаги (Эркин) Сайдикарим Маҳмудов, врач Равшан ролидаги Рустам Саидхўжаев ва бошқалар актёрлик вазифасини қойилмақом бажаришди. Театр – тарбия мактаби, “Сохта бемор” каби асарлар жамиятимизни соғломлаштиришига шубҳа йўқ. Одамлар ҳалол меҳнат қилиб, ҳаловатли умр кечиришларини тилардим.

Эргаш Ёқубов, Сайрам туманидаги 101-сонли умумий ўрта мактаб директори:

– Спектаклни ҳаяжон билан томоша қилдим. Ҳам кулдим, ҳам йиғладим. Айниқса, онасининг очкўзлиги туфайли Гулжон бахтидан айрилаётган лаҳзаларда кўзимга ёш қалқди. Орзугулнинг биринчи нафақани сарфлаб бозордан қайтиши жараёнида эса ўзимни кулгидан тиёлмадим... Мен “Сохта бемор”ни турмушимиздан олинган бир лавҳа сифатида баҳолашни истардим. Аммо, афсуски, ҳаётда ҳамиша ҳам спектаклдаги каби охир-оқибатда яхшилик ғалаба қозонавермайди. Ва энг муҳими, саҳна асари оиланинг баракали бўлишида аёлнинг ўрнини алоҳида кўрсата олган. 

Театр жамоасининг роса тер тўккани кўриниб турибди. Бугун, назаримда, энг мукаммал чиққан спектакллардан бирини томоша қилиш бахтига эришдик.

2018-02-07, 18:35 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.