26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими УВУ фахрийсини уйига бориб табриклади

9 май – Ғалаба байрами муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Шимкент шаҳрида истиқомат қилувчи УВУ фахрийси Пернебек Жумашевнинг хонадонига бориб, уни табриклади ва совға-саломлар топширди.

Шунингдек, у фахрийга ҚР Бош вазири Б. Сағинтаев йўллаган табрик хатини ўқиб эшиттирди.

92 ёшли уруш қаҳрамони билан суҳбат чоғида ҳоким фаровон ҳаёт учун, авлоднинг бахтли келажаги учун майдонга тушиб, ғам-ташвиш чеккан, барча қийинчиликларни енга олган фахрийларнинг матонати ва меҳнати ҳеч қачон унутилмаслигини айтди.

– Улуғ Ватан урушидаги Ғалабада Қозоғистондан чиққан қаҳрамонларнинг жуда катта ҳиссаси бор. Сизлар кўрсатган жасорат бугунги авлод учун ҳақиқий ватанпарварлик, кўпмиллатли элимиздаги тотувликка қўшган тенгсиз ҳиссаси бўлиб, тарихда ёзилиб қолади. Яъни мангу ибрат бўлиб юрагимиз тубидан ўрин олди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади, – деди ҳоким. 

Учрашувда қария майдондаги эсдаликларини бўлишиб, бугунги авлодга мустақил юртимиздаги тинч ҳаётнинг қадрини тушуниб, уни асраб-авайлашни маслаҳат берди.  Шунингдек, у Ватан учун жонини фидо қилган ҳар бир фахрийга доимо ҳурмат кўрсатилаётганини, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани учун Элбошига ва маҳаллий зиёлилар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

Пернебек Жумашев 1925 йили Тулкибош тумани, Манкент қишлоғида дунёга келган. Қишлоқдаги 7 йиллик мактабни битиргандан сўнг 1942 йил ноябрь ойида 1-2 Украина фронтининг 13-армияси сафига чақирилиб, жангда иштирок этди. 1944 йили юртига қайтиб келди.

“Ерлігі үшін” медали билан тақдирланган фахрий умр йўлдоши билан 4 бола, 3 қизни тарбиялаб, улардан 36 невара, 48 эвара, 3 чеваранинг меҳрибон бобоси бўлди.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА., 2017-05-12, 11:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.