26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият қуёши, миллат ифтихори – Низомиддин Мир Алишер Навоий 577 ёшда!

Ҳа, жаҳон адабиёти, маданияти, маънавияти оламида ўзининг сал­­­­моқли ўрнига эга бўлган буюк сўз санъаткори, мутафаккир, шоир, ёзув­чи, олим, давлат ва жамоат арбоби – Алишер Навоий 577 ёшда!

“Алишербек назири йўқ киши эди. То туркий тил билан шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўб ва хўб айтқон эмас”, де­ган бебаҳо сўзлари билан Заҳи­­­­­риддин Му­­­­ҳаммад Бобур нечоғли ҳақ эди! Зеро, Мир Алишер Навоий ижодини ўрганишга умрини бахшида этган юзлаб олиму фузалолар, минглаб ихлосмандлар бўлгани ҳолда, ҳеч ким Навоий асарларининг қийматини Бобур каби бир жумла қадар баҳолай олмаган. 

Ҳақиқатан ҳам, Навоийдан кейин ўт­ган асрлар давомида бирон-бир туркий шоир ижодининг кўлами (“кўб”лиги) жи­­­­­­­­­­­­ҳа­­­­­­­тидан ҳам, бадиий савиясининг юксак­лиги (“хўб”лиги) жиҳатидан ҳам Навоий даражасига кўтарила олмади. Бу борада буюк сўз устаси Навоийнинг: «Турк наз­мида чу мен тортиб алам, Айладим ул мам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лакатни якқалам», деган мисралари фик­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­римиз далилидир. Дарҳақиқат, ул зоти му­­­­­­­бо­­­­­­­рак ҳаёт вақтидаёқ бебаҳо сатрлари, жо­­­­­­­­­­­­зибадор, бадиий баркамол байтлари ила ўзига ҳайкал яратиб қўйган, шоир айт­­­­­ганидек, «Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олган» зотдир!

Ҳа, Навоийдан бизга минглаб сеҳрли мисралардан иборат «Хазойин-ул маоний» назмий куллиёти, беш достондан иборат, шоир ижодининг юксак чўққиси бўлган «Хамса», «Лисон ут-тайр», «Муҳокамат ул-луғатайн», “Маҳбуб ул-қулуб» каби ул­­­кан маънавий мерос қолди. Қимматлиси шундаки, ушбу асарларнинг барчаси она тилида яратилиб, форсийзабон адабий оламида ўзига хос бетакрор жаранглади.  

Навоий туркийча «Хам­са»си­нинг яратилиши ХV асрда барча учун фавқулодда шодумонлик ва саодат сифатида қабул қилинди. 

Ўз ҳаётини, ижод йўлини хал­қидан айро тасаввур қила олмаган адибнинг 52 минг мисрадан иборат бу бешлиги инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот, комил инсон ҳақида­­­­­­­­­­ги ўзига хос қомус эди. Шоир дос­­­­­­­­­­­­­­­тондаги Искандар, Фарҳод, Ши­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рин, Шопур, Лайли, Мажнун, Дило­ром каби тимсолларни ўзининг инсонпарварлик ғояларидан келиб чиқиб яратди. Даврнинг дардли масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳоятда зўр таъсир кўрсатди. Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон билан олқиш­лаб: “Агар ул ҳам назмин ёзса дари (форсий) тилда, Қолмас эди сўз айтишга куч ҳеч элда...”, дея юксак баҳоласа, Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди.

Уч юз йиллик тажриба ва анъа­нага эга бўлган хамсачилик тарақ­­қиёти давомида саноқли шоирлар қаторида ушбу анъанани Мир Алишер Навоий нафақат муносиб давом эттирди, балки туркий тил­да битилган, умуминсоний қад­­риятларни юксак бадиийлик ила тараннум этувчи «Хамса» аса­ри орқали устоз шоирлардан ҳам ўзиб кетди, шунингдек, она тили­­­­­­­­­нинг қудрати, нафислигию маф­­тункорлигини, у тилда ҳам шоҳона асарлар яратиш мумкинлигини «Муҳокамат ул-луғатайн» асари ор­қали илмий жиҳатдан исботлаб берди. 

Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида ўз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусусиятлари билан қиёслади. Жонли халқ тилида қўлланилган кўплаб сўзларни асарга кири­тиб, уларнинг адабий тилда қўлла­нилишига сабабчи бўлди. Ўзигача ишлатилган сўзларнинг янги маъно қатламларини очди. Алишер На­воий ўзининг бу тилни, унинг жа­мият тараққиётидаги ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифатида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа тиллардан камлик жойи йўқлигини, аксинча, уларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ватанпарвар олим сифатида эҳтирос билан кўрсатиб, исботлаб берган. 

Ҳа, Алишер Навоий она тилининг жонкуяри, яловбардори сифатида шоир ва олимларни тил истиқлоли учун курашга чорлади! 

Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги риво­жини белгилабгина қолмай, Мова­роун­наҳр ва Хуросоннинг бутун маъна­­­­­­­­вий маданияти тараққиётига ҳам жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг бебаҳо дурдоналари қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тар­­­­­­­­­­­­қалиб, шоирлар учун мактаб вази­фасини ўтади.

Сўнгги йиллар давомида қатор таниқли тадқиқотчилар томонидан Алишер Навоий ижодини ўрганиш, уни илмий жиҳатдан таҳлил қи­лиш бўйича иш олиб борилди ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг ме­­­­­­­­­­роси кўпгина олимларимизни ил­ҳомлантириб келади.

Навоий даҳоси бутун замон аҳ­­­­­­­­­­­­­­­лини ҳамон ҳайратга солади. Ўз­­­бекистонга келиб, Алишер Наво­ий ижодини ўрганган ва унинг “Лисон ут-тайр” асарини инглиз ти­лига таржима қилган канадалик Гарри Дик Навоийга “Дунёни маъна­вий таназзулдан қутқара оладиган кўнгил боғининг боғбони”, дея таъриф берган экан. 

Навоий замондоши ва шогирди Хондамир эса «Макорим ул-аx­лоқ» китобида ёзади: «Хитой ва Хўтан мамлакатларининг чегара­ларидан бошлаб то Рус ва Мағриб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­замин мамлакатларининг охири­­­гача шоҳ ва гадо, ёш ва қари, му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сул­мон ва кофир, яхши ва ёмон оғзида ул Ҳазратнинг гўзал назм­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари машҳур ва бутун халқ ом­­­­­­маси ва айрим табақаларнинг кўн­гил саҳифаларида ва қалб даф­тарларида муборак шеърлари нақш­лангандир».

Туркий дунё даҳосининг қалами бундан деярли олти аср илгариёқ жаҳонни забт этишга киришганидан гувоҳлик берувчи бу ҳакқоний сўзларнинг қадри ҳозир ҳам заррача камайган эмас.  

Барча даҳо санъаткорлар син­гари Алишер Навоий ҳам ўзининг номи ва яратган асарлари  асрлар оша яшаб қолишига ишонган эди. «Умидим улдурки ва хаёлимга ан­­доқ келурки, сўзим мартабаси авж­­­­­­­­­­­­дан қуйи энмагай ва ёзган асар­­­ларимнинг тантанаси аъло да­­­­­ражадан ўзга ерни ёқтирмагай», деб ёзган эди улуғ шоир. 

Бу башоратомуз сўзлар ижобат бўлди. Эндиликда шоир сўзлари дунё бўйлаб ўзининг юксак пар­возини давом эттирмоқда. Зе­ро, Навоий ўзининг ҳаёти ва фао­­­­­­­­лиятини элу юрт тинчлиги, ўз­­­­­бек тилининг нашъу намоси учун бахшида этганди. Жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳон тинч­лик кенгаши 1968 йили На­­­­­­­­воий юбилейи муносабати билан йўл­лаган табрикномасида: «Жа­ҳон маданиятининг энг яхши дур­доналарига мансуб бўлган Алишер Навоийнинг қудратли ҳаётбахш шеърияти бутун тарақ­­қийпарвар инсониятнинг бойлиги бўлиб қо­лади», дея эътироф этган эди.

Ҳа, олмосдек серқирра санъат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кор Навоий бобомиз ҳақида ҳар қанча сўзласак оз. Биз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ол­димизда ҳали улкан вази­­­­­­­­­фалар турибди. Ҳали буюк ижодкор­нинг серсув булоқдек улкан ме­­­­­­­­ро­­­­сининг ўрганилмаган, кашф этил­­­­­­­­­­­­­маган қирралари, сеҳрли сатр­­­­­лари бизни кутмоқда. Шундай экан, биз, устозлар олдида умум­инсоний қадриятларни тараннум этган Навоий ижодининг олам­шумул аҳамиятини ёш авлод онг­­­­­­­­­­гига сингдириш, уни мумтоз ада­­биётнинг сеҳрли оламига, маъна­виятга ошно этиш каби улкан масъулиятли вазифа турган экан, фурсатдан фойдаланиб, жорий йил 9 февраль куни соат 11:00да вилоят ўзбек драма театри бино­сида республикамиздаги умум­таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари орасида ўтадиган «Навоий сабоқлари» кўрик-танло­вига таклиф этамиз.

Ш. НОРАЛИЕВА, Жанубий Қозоғистон вилоят таълим бошқармаси методика кабинети методисти, 2018-02-08, 09:14 843
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.