26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Навоий номли мактабда Навоийхонлик

Шимкент шаҳар таълим бў­лими ташаббуси ҳамда А. На­­­­­­­­­­­­воий номли мактабнинг ўз­­­­­­­­бек тили ва адабиёти фани ўқи­­­­­­­­­тувчилари Ақида Ўрмонова, Мўътабар Худойберганова, Ёқу­­­­той Умароваларнинг саъй-ҳара­­­­­катлари билан ушбу таълим даргоҳида буюк аллома, улуғ шоир, оташин қалб эгаси, ўткир қалам соҳиби Мир Алишер На­­­­воийнинг таваллудига 577 йил тўлиши муносабати билан “Навоийхонлик ўқув­­­­­­лари” танлови ўтди. 

Мактабнинг мажлислар зали танлов қатнашчилари, устоз-ўқитувчилари ҳамда адабиёт ихлосмандлари билан гавжум. 

Саҳнада ўзбек халқининг ўтмишини акс эттирувчи бетакрор “Чўли Ироқ” мусиқаси янгради. Шундан сўнг сўзга чиққан шаҳар таълим бўлими, ўзбек тили ва адабиёти услубиятчиси Нилуфар Қўрғонбоева ўтган йилги танловда 11 нафар ўқувчи қатнашгани, бу йил эса уларнинг сони 22 нафарга етганини таъкидлаб иштирокчиларни танлов  шарт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари билан таништирди. 

Дастлабки шартга кўра қатнашчилар ҳакамлар ҳайъатига Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини акс эттирувчи эсселарини топширишгач, навбатдаги шартларига кўра, улар Навоий ғазаллари ва “Хамса” асаридан парча ёдлаш, ға­залларидан бирини куйга солиб қўшиқ куй­лаш ҳамда хатжилддаги саволларга жавоб бериш (Навоий ҳаё­ти ва ижодий фаолиятидан) каби бос­қичлардан шараф билан ўтишди.

Салкам 5 соатга чўзилган навоий­хонлик танловида қатнашган 11-сонли мактабнинг иқтидорли ўқувчиси Шаҳзод Хамариддинов Алишер Навоий билан Ҳусайн Бойқаро (набираси Мўмин Мир­зо ўлимидан сўнг) билан  суҳбатини саҳнада моҳирона ижро этиб, шоҳга қарата “сизга сарф қилган меҳнатимга ачинаман”, – дейди. Улуғбек номли мак­табдан иштирок этган Индира Ҳа­лилова ҳам Шоҳ билан “Тилла кампир” орасида бўлган суҳбатни маҳорат билан ижро этади. 

Шундан сўнг, йиғилганлар Умиджон Собиржонов (21-сонли мактаб) ижро­­­­­­­сидаги “Шириндур”, Шаҳло Ҳожи­­­муро­дова (37-сонли), Мавлуда Қўр­­­ғонбоева (42-сонли), Одина Икромова (52-сонли), Султоной Мирҳакимова (Али Ақбаев номли мактаб), Асадбек Аманшиқов (Е. Юсупов номли), Севара Абдувалиева (Ю. Сарёмий номли), Анора Қодирқулова (З. Ҳусанов номли), Шоҳнура Раимқулова (Муқимий номли)лар ижросидаги “Кел­­­­­­­­­­­­­­­­мади”, “Топмадим”, “Қаро кўзим”, “Ме­­­нингдек”, “Мубтало бўлдим сенга” каби жозибали қўшиқлар ва ғазаллар танлов иштирокчилари ҳамда қатнашчилари­­­­нинг кўнглидан чиққан­­­­­лигини таъкидлаш жоиз.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Шаҳзод Хамариддинов 1-ўринни, Сева­ра Абдувалиева ва Одина Икро­мова навбатдаги ўринларни эгаллашди. Юқо­рида номлари зикр этилган танлов қатнашчилари турли номинациялар бўйича Фахрий ёрлиқлар билан тақдир­ландилар.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-02-08, 09:51 862
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.