26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шаҳар ҳокими ҳисоботи

Туркистон шаҳ­ридаги маданият уйи­­­­­­­да шаҳар ҳокими Та­­­­­­­­­­­жибек Мусаевнинг 2017 йилда амалга оши­рилган ишларига бағишланган ҳисо­­боти ўтди. Уни шаҳар ҳокими ўринбосари Ғани Рисбеков олиб борди. Тадбирда ви­лоят ҳокимининг би­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ринчи ўринбосари Алипбек Ўсербаев иш­­­­­­­­­­тирок этди.

Қишлоқ хўжалиги, саноат ҳамда туризм соҳалари эва­зига шаҳар бюджетининг даромад манбалари йилдан-йилга ривожланиб келмоқда. Ўтган йили замонавий ор­­­­­­­­­­­то­педия матраси ишлаб чи­­­­­­­­­­­­­­қарувчи корхона дастлабки маҳсулотини чиқара бош­­­ла­ган бўлса, жорий йили мин­тақада – туя ва бия сутини қайта ишловчи замонавий корхона ишга тушади. 

Қишлоқ хўжалигида Ҳа­­­­­­­­­­­­­­­бибулла Азимов раҳ­­­­­­бар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лигида пахта­нинг «Тур­кистон» на­ви синовдан му­­­­­­­­­­­­ваф­­фақиятли ўтиб, иқ­­­­­­­­­­­­­лимга муво­фиқ­­­­­­­­­ли­­ги ва бош­­­­­­­­­­­қа афзалликлари боис Тур­­кистон миқё­­­сида экиш тавсия этил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­моқда. Эски Иқон қиш­­­лоғида сутни қайта ишловчи корхона яқин муддатда фаолиятини бош­лайди. 

Туризмни тараққий эт­­­­­тириш юзасидан натижалар чакки эмас. Ўтган йили 1 миллион 144 минг нафар зиёратчилар, хусусан, улар­­­­­­­­­нинг 35 500 нафари яқин ва олис чет давлатлар фу­қа­­ролари Туркистонга сай­ёҳ-зиёратчи сифатида таш­­­­­­­­риф буюрдилар. Илк марта 5 миллиард тен­­­­­­­­­­­­­­­­­гедан зиёд маблағ ту­­­­ризм со­ҳасидан тушиб, бюд­­жетга барака келтирди. 2017 йили Тур­­­­­­­­­кистон шаҳри тур­­­­кий мам­­­лакатларнинг мада­­­­ний пой­­­­­­тахти сифатида фао­­ли­­­­­ят юритди. Йил даво­­­мида 40дан зиёд халқаро дара­­жадаги тадбирлар юксак савияда ўтиб, туркий халқ­лар иттифоқини мустаҳ­камлашда катта аҳамиятга эга бўлди. 

Сўзга чиққан вилоят мас­­­­лаҳати депутати Ба­зар­­­­­­­бай Мусабеков, фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Шўра Исмолдаев, жамоат тотувлиги бирлашмаси раҳ­бари Шин­темир Жусипов, «Жанубий Қозоғистон» га­зетаси мухбири Шомирза Мадалиев, профессор-ёзувчи Қулбек Ергўбеклар ҳисоботга қониқарли баҳо бериб, кана­лизация тизими, табиий газ, деҳқончиликда асосий му­­­­­­­­­­аммо бўлаётган экин су­­­­ви танқислиги, «Дўстлик уйи»ни барпо этиш, давлат му­­­­­­­­ассасалари фаолияти та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лабга мувофиқ бўлиши каб­­­­­­­­­­­­­­­­и ўндан зиёд масалалар ху­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сусида ўз таклифларини баён этдилар. Шаҳар ҳокими қўйилган ҳар бир савол ва так­­­­­­­­­­лифлар бўйича батафсил жавоб берди. 

Вилоят ҳокимининг би­­­­­ринчи ўринбосари А. Ўсербаев йиғилишни якунлаб, галдаги вазифалар ҳақида ўз муло­­­­­­­­ҳа­­­­­­­заларини баён этди. Та­­­­лабчанликни кучайтириш бу­­­­­­­­­­гунги куннинг асосий ва­­­зи­­фаси, – деди А. Ўсербаев. 

М. АЛИ, 2018-02-08, 09:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.