26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замонга боқаяпмизми ё...?

Авваллари одамларда сабр бор эди. Қаноат бор эди. Улар нафсини жиловлашни билишарди. Шунинг учун у пайтдаги маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза бўлган. У пайтнинг одамлари тоққа чиқиб, равочга мине­рал ўғит солишмаган. Улар олтинга мис, мисга темир аралаш­тиришмаган. Шунинг учун аввалги олтинлардай тоза олтинни ҳозир топиш қийин.

Авваллари ариқ сувининиг тозали­гига шубҳа қилиш­маган, ҳозир булоқ сувини ҳам ўйлаб ичасиз. 

Илгари ҳаракатлар ҳам аниқ эди: "келдим, кўрдим, енгдим...".

Ҳиссиёт ва фикрлар равшан эди: «Аф­­­­­­лотун дўс­тим, лекин ҳақиқат улуғ­­­­­­­­­­­роқдир». Илгари ҳаром билан ҳалолнинг чегараси аниқ эди, ҳа­ром­га қўл ур­ган одамдан ҳам ҳа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зар қилишарди. Ҳозир эшитиб қо­­ламиз: "Улфатлар тўйдан чиқиб, чой­­­­хонада йиғилиб, антиқа таом тай­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ёр­­ладик. Катта кўппакни сўйиб, қо­­­­­­­­­­­­­вуриб едик". Тўқликка шўхлик эмасми? Дў­­­­­­конлар бўшаб, одамлар туни билан нонга навбатга турган замонда ҳам фалончи ит гўштини ебди, деган гапни эшитмаганмиз. Ҳозирги, улфатлар тўйдан чиқиб...

Йигирма биринчи аср... Тарақ­­­­­­қиёт чархпалаги шун­чалик тез ай­ланяптики, маҳсулотнинг тури йил сайин эмас, соат сайин кўпай­моқ­да. Нима ҳисобига? Бир-би­рига аралаштириш, қориштириш, омих­та қилиш ҳисобига, албатта. Икки фан тўқнашган жойда учинчиси пайдо бўлиб, тўртинчисига қуйилиб, еттинчиси ҳосил бўляпти. Ҳатто санъат спортга, спорт ишга, иш ой­­­ликка, ойлик санъатга аралашиб кет­­­­япти. Фирибгарлик, алдаш «санъат»­га айланиб, ривожланмоқда. Бу санъат ишга қабул қилишда ҳам, иш­га киришда ҳам баъзи бировларга асқотяпти. Коррупцияга қарши ку­раш кучайяпти, лекин порахўрлик ҳам уюшган жиноятчиликка қарши курашаётганга ўхшайди. 

Синтез эпидемияси бошланиб, бозорларда гибрид, турли озиқ-овқат аралашмалари пайдо бўлдики, Менделеев ҳаёт бўлганида бошини чангаллаб қолар­ди. Натижада ши­фохонаю касалхоналар тўлиб, бе­морлар эрталабдан кечгача нав­бат кутишга мажбур. Шифокорлар етмай қоляпти. Буларнинг барчаси ин­сон ва табиат орасидаги мувоза­натнинг йўқолиб бора­ёт­гани туфай­ли, албатта. Давлатимиз раҳ­бари Н. Назарбаев ҳам бундан хаво­тирда. Чунончи, у “Кела­жакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақо­ласида шундай ёзади: “Халқимиз асрлар бўйи туғилган заминнинг табиатини кўз қорачиғидай асраб, унинг бойлигини тежамли ҳамда ўринли ишлатадиган тенгги йўқ эко­логик турмуш тарзига амал қилиб келди. Фақат ўтган асрнинг ўрта­ларида, атиги бир неча йил ичида миллионлаб гектар даламиз аёвсиз шудгорланди. 

Олис замонлардан бери авлоддан авлодга ўтиб келган миллий праг­матизм саноқли йилларда одам танимас даражада ўзгариб, ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка олиб кел­ди. Шунинг касридан Она-Ер яратил­гандан бери майсанинг боши тул­пор­­­­­­­­лар туёғи билангина эзилган даланинг бутун бойлиги гирдобга кетди. Тош ташласанг, унадиган минглаб гектар унумдор ерларимиз экологик офат минтақаларига, Орол денгизи эса қовжираган тақир чўлга айланди”. 

1875 йили чиққан «Пчела» жур­налида ёзувчи Н. Добролюбовнинг шундай фикри берилган эди: "Агар жамиятда иллат пайдо бўлса, ил­­­­­­латга қарши курашиш бефойда, унинг илдизини йўқотишга ҳаракат қилиш керак". Демак, авваламбор, ана шу озиқ-овқат аралашмаларию турли дурагай ўсимликлар мева­лари рекламасига барҳам бе­риш лозим. Эътибор беринг: «Грейпфрут (апельсин ва лимонни чатиштириб олинган янги мева) организмнинг курашиш қобилиятини оширади, ишемик инсультдан асрайди, юзни ёшартиради. Уни йил давомида еб боринг», дейилади бир рекламада. Бир кунда иккитадан ортиқ грейпфрут ейиш ошқозон-ичак йўлига салбий таъсир кўрсатиши, санчиқлар пайдо қилиши мумкинлиги, ичак фаолиятини бузиб, қабзиятга олиб келиши ҳақида лом-лим дейишмайди. 

Элбошимиз “Аниқ мақсадга етиш, билим олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касбий жиҳатдан такомиллашувга устунлик берган ҳолда, ана шу йўлда ҳар бир нарса­дан самарали фойдаланиш – феъл-атвор прагматизми дегани шу”, деб куйинсаю, ОАВда соғлом турмуш тарзини бузадиган маҳсулотлар реклама қилинса. 

Доимо овқат ўрнига турли ара­­­лашмалар истеъмол қилиб юра­диган одамларда тоза ҳис-туйғу нима қилсин? Ахир аралаш ҳиссиётлар дегани умуман ҳеч қандай ҳис йўқ дегани эмасми?

Ёқимли-ёқимсиз, яхши-ёмон, ишонч ва умидсизлик каби ҳислар бир-бирига аралашиб, ўртада фаро­сат йўқолиб боряпти. Айниқса, ёш­­­­­ларда. Фаросат йўқ жойда имон ҳам бўлмайди. Гоҳо автобус ёки бош­қа жамоат транспортида телефон орқали бир-бири билан сўкиниб гапираётган ёки қулоққа айтиладиган гапларни баралла айтаётган йигит-қизларни учратиб қоламиз. Тўйларда  янгаларни жонидан тўйдираётган улфатларни учратамиз. Ҳожибой Тожибоев ҳаётлигида хиёбонларда, одамлардан тортинмай қучоқлашиб ўтирган йигит-қизларни ҳали ҳам учратяпмиз. Сабаби, улар ўзла­рини бошқалардан кўра устунроқ, маданиятлироқ деб биладилар. 

Сабаби, улар маза-бемаза чет эл сериалларини кўриб, улардан ўрганиб яшаяптилар. Шунинг учун ўзларини худди ўша кинолардагидек жуда эркин тутадилар. Масжидларга кираверишда «Биродарлар, бу ерда қўл телефонларингизни ишлат­масликни сўраймиз», деб ёзиб қўйиш­ган. Энди бундай эълонни автобус ёки бошқа жамоат уловларига осиб қўйиш керак, шекилли?

Фаросат ҳеч қаерда сотилмайди. У одамнинг онг-шуурига сут билан кирадиган нарса. 

“Биз ёт мафкураларнинг таъсири ҳақида айтганда, уларнинг ортида бошқа халқларнинг маълум бир қадриятлари ва маданий рамзлари турганини ёдда тутишимиз зарур. Демак, уларга ўзимизнинг миллий қадриятларимиз орқалигина зарба бера оламиз”. Бу таклиф ҳам Дав­ла­тимиз раҳбарининг дастурий мақо­ласида айтилган.

Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романини “Мозийга қайтиб иш кўр­моқ – хайрлидир”, деб бошлайди. Дарҳақиқат, “Ўткан кунлар” – маъна­виятимизнинг олтин хазинаси. Хиё­бонларда  одамлар кўз ўнгида бир-бирининг пинжига тиқилиб ўтирган ёшлар Отабек ва Кумушнинг муҳабба­тидан ўрнак олишлари керак. 

Элбошимиз ҳам  дастурий мақо­ласида “Ажабтовур янгиланган жамиятнинг ўз томири – тарихининг қаъридан бошланадиган маъна­вий коди бўлади. Янги шаклдаги ян­­­­гиланишнинг энг асосий шарти – шу миллий кодингни сақлай билиш. Усиз янгиланиш деганингизнинг қуруқ сафсатага айланиб қолиши ҳеч гап эмас”, деб маънавиятни юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратган.

Ривоят қилишларича, бир хонада тўртта шам ёниб турар экан. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи «имон» деб номланувчи шам ўчибди...

 – «Имон» ўчган жойда мен ҳам узоқ ёна олмайман, –  деб «эзгулик»  номли иккинчи шам ҳам ўчибди.…

  – «Имон» ва «эзгулик» ўчган хо­­­нани мен ҳам ёрита олмайман, – деб, «меҳр-муҳаббат» шами ҳам ўчибди.…

Ушбу хонага кириб бир киши:

–  Эҳ, нақадар қоронғу бу хона. На Имон, на Эзгулик, на Меҳр-муҳаббат бор, –  деб ортга қайтаётса, тўртинчи шам: 

– Тўхтанг, –  дебди.

 –  Сен қандай шамсан? Нега ҳа­­­­­­­­лиям ёниб турибсан? – сўрабди ҳа­­лиги киши.

 – Мен ўчсам,  бу хона қоп~қоронғу бўлиб қолади. Мен ёниб турган эканман, қолган учта шам ҳам бир ку­ни ёниши мумкин. Чунки мен «умид» шамиман, –  деган экан.

 Умид узиш – Аллоҳнинг раҳма­тидан ноумид бўлиш, демакдир. Демак, кун ўтиб, бир кун ушбу мақо­лада тилга олинган барча кам­чи­ликлар бартараф этилиб, ҳар бир инсоннинг қалбида имон, эз­­­гулик, меҳр-муҳаббат шамлари ёна­ди. Ҳаётимиз нурафшон, оқибат деворлари мустаҳкам бўлади.

Маънавий янгиланишнинг бош талаби ҳам шу.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2018-02-08, 09:58 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.