26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сафарбарлик гуруҳи иш бошлади

Вилоятимизда минтақа раҳбарининг топшириғига кўра, вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишдаги жа­моат транспортига нис­­­­­­­батан назорат ишлари ку­­­­­­­­чайтирилди. Шу боис, ви­­­лоят йўловчилар транс­­порти ҳамда авто­­­­мобиль йўллари бош­­­­­­­­­­­қар­­маси та­шаббуси билан Шимкент транспорт про­куратураси, ЖҚВ ИИД ма­ҳаллий поли­ция хизмати ва маъмурий полиция бош­қармаси, ви­лоят транспорт назорати инспекцияси раҳ­бари иш­тирокида махсус йиғин ўтди. 

Натижада йўловчиларни но­­қо­­­­­­­­нуний ташиш­нинг олдини олиш мақсадида қўшма тад­­­­­­­­­­­бирлар режаси тасдиқланиб, 2та сафарбарлик гуруҳи тузилди.

Вилоят бўйича рейд тад­бирлари жорий йил 19 январдан бошланиб кетди. Ушбу сана­дан буён 1 февралгача ҚР Маъмурий ҳуқуқбузарлик Ко­дексига мувофиқ, 1091та материал йиғилди. Улар ора­сида бевосита йўловчилар транспортига тегишли 157та ҳужжат тўлдирилиб, 2 млн. тенге миқдорда жарима со­линди.

Таъкидлаш жоизки, про­­­­­­­­­­токолларнинг 67 фоизи – йў­ловчи ташувчи жамоат транс­портининг мажбурий тех­ника кўригидан ўтмаганлигига оид бўлса, 24 фоизи – суғур­та полиси йўқлиги сабабли тўлдирилган. Шунингдек, про­то­­­колларнинг 4 фоизи  – йў­­­­­ловчи ташиш билан шуғул­ла­ниш ҳуқуқини берадиган лицен­зиянинг  йўқлигига оид, 2,5 фоизи – хизмат кўрса­­­тадиган муассаса ва буюртма берувчи ўртасидаги шартнома нусхаси бўлмаганини кўрсатади.

Рейд тадбирлари нати­жа­­сида жамоат транспорт воси­таларини мажбурий техника кўригидан хўжакўрсинга ўтказ­ган техникавий текшириш муас­­­­­­­­сасаларига ҳам чора кў­риш таклифи киритилди. Бун­дай текшириш ишлари келгу­сида ваколатли органлар иш­­­­­­тирокида мунтазам олиб бо­­рилади.

М. УСМОНОВА, 2018-02-08, 10:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.