26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош муҳаррирлар клубининг мажлисида

Жанубий Қозоғистон вилоятида “Минтақадаги ахборий сиёсатни юритишнинг муҳим йўналишлари” мавзуида вилоят бош муҳаррирлар клубининг мажлиси ўтди. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков раислигида ўтган тадбирда республика ҳамда вилоят ОАВ вакиллари иштирок этишди. Унда ҚР Президентининг “Тўртинчи саноат инқилоби шаро­итларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактуби, “Ке­ла­жакка йўлланма: маънавий ян­гиланиш” дастурий мақоласи ҳамда Астана шаҳрининг 20 йил­лиги доирасида амалга оши­риладиган тадбирлар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Элбоши олдимизга қўйган вази­фаларни бажаришда оммавий ахборот воситалари билан ҳам­корликда ишлаш муҳимлигига тўхталди.

– Элбоши жорий йилдаги Мак­тубида ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилиб, пешқадам дав­­лат бўлишимиз учун ўнта вази­фани аниқ белгилаб берди. Ушбу йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ва оширилган иш­ларни халққа етказишда Сиз­ларнинг ролингиз жуда муҳим. Бу борада, Мактуб – элимизда олиб борилаётган янгиланиш жара­ёнларининг мантиқий давоми эканини ҳамда давлатнинг та­­­­­­­рақ­қиёт стратегияси, Миллат режаси, Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи билан уйғунлашишини тушунтириб, йўлланма бериш керак, – деди Уласбек Садибекули.

Шунингдек, йиғинда маънавий янгиланиш дастурини ёш авлод тафаккурига сингдириш мақсадида минтақадаги мактаблар ва коллеж­ларда махсус факультатив дарслар жорий этиш тўғрисида фикрлар айтилди. Бунинг учун вилоятда махсус услубий воситалар ҳам тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, мажлисда Астана шаҳрининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида амалга ошириладиган қатор тадбирлар билан таништирилди. Юбилей арафасида йил охиригача жуда кўплаб тадбирлар ўтказиш ре­­жа­­­­­лаштирилган. Туман ва ша­ҳарларда “Астананинг 20 йил­­лиги” номли янги истироҳат боғ­­­­­­­­­­­­­­­­­лари ва хиёбонлар барпо эти­­­либ, ижтимоий иншоотларни фойдаланишга  топшириш кўзда тутилган.

Мажлис якунида ОАВ вакиллари режани амалга ошириш борасидаги ўз таклифларини ўртоқлашиб, амалга татбиқ этиладиган ишлар ҳақида маслаҳатлашиб олдилар.

Клуб фаолиятига муваффақият тилаган У. Садибеков давлат равнақига муносиб улуш қўшиб келаётган барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдириб, янги вазифаларнинг ҳамкорликда бажа­рилишига ишонч билдирди.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-02-08, 10:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.