26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши кутубхонаси

“Н. НАЗАРБАЕВ: ДАВР, ШАХС, ЖАМИЯТ” САЙЁР КЎРГАЗМАСИ ЛОЙИҲАСИНИ ЖАНУБИЙ ҚОЗОҒИСТОН ВИЛОЯТИДА НАМОЙИШ ЭТМОҚЧИ

2018 йил 15 февраль куни соат 12.00да Жанубий Қозоғистон вилоят тарихий-ўлкашунослик музейида “Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” сайёр мажмуавий кўргазмаси ўз ишини бошлайди. 

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши кутубхонасининг ташкилотчилигида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида халқаро илмий конференция, минтақавий касбий сессия, изоҳли ва тематик экскурсиялар, шунингдек, Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУ (Туркистон шаҳри) базасида сайёр экскурсиялар сингари қатор чора-тадбирлар ўтади. 

Сайёр лойиҳа илк бор 2017 йил ноябрь ойида Алмати шаҳрида намойиш этилганди. Лойиҳа иштирокчилари ва кўргазмага келувчилар Алмати шаҳри ва вилоятида яшовчи 75 мингдан зиёд кишини ташкил қилди. 

Шимкент шаҳрида лойиҳа вилоят тарихий-ўлкашунослик музейидаги Элбоши кутубхонаси экспонатларидан ташкил этилган “Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” жамғарма кўргазмасининг очилиш маросимидан бошланади. 

Кўргазманинг асосий мақсади – Давлат раҳбари Н. А. Назарбаевнинг Мустақил Қозоғистоннинг қарор топишидаги ҳал қилувчи ролини атрофлича кўрсатишдан иборат. Келувчилар эътиборига Элбоши кутубхонасининг архив, китоб, музей жамғармаларидан олинган материаллар ҳавола қилинади. 

Улар сирасига Элбошининг олий давлат мукофотлари, давлат раҳбарлари ва мамлакат муаллифларининг дастхати қўйилган китоблар, шунингдек, Давлат раҳбарининг чет тиллардаги асарлари киради.

Кўргазма “Элбоши фа­­­о­­­лия­­­­­­­­­­­тининг хроникаси” ин­тер­­фаол бўлими, рақамли фо­­­­­­­­тоальбомлар, маълумотлар кинохроникасини кўришга мўл­­­­жал­ланган видеобўлма сингари бир неча қисмдан иборатдир.

Келувчилар “Элбоши кутуб­­­­­хонаси”нинг та­­­­­­­­­­­­­­­ништириш кўр­­газмасини ҳам томоша қила ола­дилар. 

Лойиҳа доирасида “Кўр­газ­малар маркази”да соат 15.00да олимлар, мактаб ўқи­тувчилари, кутубхоналар, ар­хив ва музей ходимларига мўл­жалланган “Эл­боши ку­туб­­хонасининг ах­борот ре­сурслари” минта­қавий касбий сессияси ўтади.

Элбоши кутубхонаси сай­ёр лойиҳасининг Жанубий Қозо­ғистон вилоятидаги тақ­димоти муносабати билан соат 18.00да “Туркистон” кон­церт залида ҚР Давлат соқ­чилик хизмати Президент оркес­трининг концерти ўтади. 

16 февраль куни соат 10.00да М. Ауе­­­­зов номидаги Жану­­­­­­­­бий Қозоғистон давлат уни­верси­­­тетида тад­қиқот­­чилар ва таҳлилчилар, тур­ли давлатлар олимлари, профессорлар ва ўқитув­чи­лар, шунингдек, хо­рижлик ва мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабалари иш­­­­­­­­­­тирокида “Н. Назарбаев фено­­мени: сиёсий позициялар ва ташаббуслар” мавзуида рес­публика илмий-ама­лий кон­ференцияси, шунингдек, “Жа­ҳон тан олган Элбоши” ки­тоб кўргазмасининг очилиш маросими бўлади.

Соат 16.00да Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университетида (Туркистон шаҳри) “Тарихий танлов” сайёр экскурсиялари ўтказилади. 

Кўргазманинг барча иш кун­­­­­­­­­­­ларида жанубий­қозоғис­­­­­­­­­­­тон­ликлар ва меҳ­монлар изоҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­ли ҳамда тематик экс­кур­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сияларда қатнашиб, жам­ғар­­­­ма кўргазмалари билан та­­ниша оладилар. Уларнинг эътиборига Элбоши ку­­­туб­­­­­­хонаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам ҳавола этилади.

Элбоши кутубхонаси лойи­ҳаси Шимкент шаҳри ва Жа­­нубий Қозоғистон вилояти аҳли­г­а бағишланади. 

“Н. Назарбаев: давр, шахс, жамият” кўргазмаси 2018 йил май ойигача давом этади.

2018-02-08, 10:14 561
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.