26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватанни ҳимоя қилиш – йигитлик бурчи

Шимкент шаҳридаги “Марказий” хиёбонида 7 май – “ҚР Ватан ҳимоячиси куни»га бағишланган тантанали тадбирда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев минтақа фуқаролари ва жангчиларни Ватан ҳимоячиси куни  ҳамда Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларига  25 йил тўлиши  муносабати билан қизғин муборакбод этди.

Табрик нутқида ҳоким ҳар бир Мустақил давлатнинг энг асосий мақсади – юрт тинчлигини ҳимоя қилиш, мамлакат яхлитлигини сақлаш эканини, жамиятнинг ҳамда ҳар бир қозоғистонликнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилаётган шахслар ҳар қандай мукофотга, эъзозга лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

– Бугунги кунда Элбоши Қозоғистон Қуролли кучларининг Бош қўмондони Нурсултан Назарбаевнинг стратегик узоқни кўра билиши орқасида Қозоғистон армиясининг янги қиёфаси, ватанпарварлик руҳи шаклланди. Қуролли Кучлар давлатимизнинг барқарор кафолатига айланди. Шунинг учун ҳам бугунги кун – Ватанни қадрлайдиган, унинг тарихини ҳурмат қиладиган, мард жангчиларимизнинг шуҳратини оширадиган, давлатимизнинг қудрати намойиш этиладиган кун. Элбошимиз таъкидлаб ўтганидай, ҳар қандай элнинг мустақиллиги, у иқтисодий ва сиёсий жиҳатдангина эмас, шунингдек, ҳарбий салоҳият билан таъминлангандагина чинакам мустақилликка айланади, – деди минтақа раҳбари.

Шунингдек у, Қуролли кучлар қаторида ҳарбий хизматни адо этиш – эр йигитнинг Ватан олдидаги чин ҳамда муқаддас бурчи эканини айтди.

– Элимизни ҳимоя қилишни – ташқаридан келадиган хавф-хатаргагина қарши кураш деб тушунмаслик керак. Сизлар мана шундай пайтда Ватанимизнинг қудратини мустаҳкамлай бориб, унинг осойишталигини тинч замонда сақлаб, чегарасини сергак туриб қўриқламоқдасизлар. Ҳозир қозоғистонлик ватан ҳимоячилари қаторида Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг ўғиллари ва набиралари, эваралари турибди. Давлат хавфсизлигини ҳамда тинчлигини сақлашда Қозоғистон жангчилари эл ва Элбоши томонидан юклатилган ҳар қандай буйруқни бажаришига ишончимиз комил, – деди Ж. Туймебаев.

Шундан сўнг минтақа раҳбари мамлакат муҳофазасини кучайтиришга, миллий хавфсизликни таъминлашга, фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини, қонунчиликни ҳимоя қилишга ҳисса қўшган 17 фуқарони Қозоғистон Республикасининг “Қурмет” ордени, ҚР давлат мукофоти – “Мардлиги учун” медали ҳамда “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишони, ЖҚВ ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда “Алғис хат”лари билан тақдирлади. Шунингдек, 10 фуқаро ҚР Мудофаа вазирининг “Мiнciз қызмет ушiн” медали билан мукофотланди.

Концерт дастури билан давом этган байрам тадбирида “Мангу эл таянчи – Қудратли Армия” театрлаштирилган кўриниши қўйилиб, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ижро этилди. Шу билан бирга, байрамона учрашувда жанубийқозоғистонликлар бевосита экран орқали Астана шаҳрида ўтган ҚР Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишланган ҳарбий намойишни томоша қилдилар.

Ёдингизга солсак, бу йил Қозоғистон Қуролли Кучлари ташкил топганига 25 йил тўлди. Вақт талабига мувофиқ қўшинларимиз янгиланиб, унинг куч-қуввати йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бизнинг минтақа – элимизнинг Жанубий дарвозаси. Минтақамизда Шимкент гарнизонига қарашли 10 ҳарбий тузилмавий қисмлар Жануб сарҳадларининг яхлитлиги ва тинчлигини сақлаш йўлида хизмат қилмоқда.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-12, 11:54 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.