26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳукуматнинг фаолияти ижобий баҳоланди

Кеча Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси давомида Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Вазирлар маҳкамасининг ўтган йили бажарган ишларига ижобий баҳо берди, дея хабар беради ҚазАқпарат. 

– Йил бошида олдимизда турган вазифаларни аниқлаб, тегишли саволларни бир-биримизга бериб, иш бошлаш учун бугунги Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисини ўтказмоқдамиз. Унда вилоят ҳокимлари ҳам иштирок этмоқда. Маълумки, январда бўлган Ҳукумат мажлисида ўтган йилнинг якунлари эълон қилинди. Ростини айтиш жоиз, ўтган йил осон кечмади. Жаҳон иқтисодиётидаги аҳвол беқарор бўлди. Бизда турли вазиятлар учради. Лекин Ҳукумат ва ҳокимликларнинг саъй-ҳаракати туфайли менинг назаримда яхши натижаларга эришдик, – деди мажлисни очган Нурсултан Назарбаев. – Иқтисодиётнинг ўсими 4 фоиз, инфляция даражаси 7 фоизни ташкил этгани биз учун янги муваффақият. Шунинг учун мен Ҳукумат ҳар бир аъзосининг ўтган йилги фаолиятига қониқарли баҳо бераман. Халқ ҳам худди шундай деб ҳисоблайди, – деб ўйлайман.

Шунингдек, Давлат раҳбари эришилган муваффақиятлар билан чекланиб қолмаслик зарурлигини уқтирди. 

– Олдимизда кўп вазифалар турибди. Дастурларни амалга оширишда анчагина камчиликлар бор, буни тан олишимиз керак. Шунинг учун яна бир бор Ҳукуматнинг ўтган йилги фаолияти натижаларини халққа етказишимиз ва галдаги вазифаларни белгилаб олишимиз керак. Мақсадлар аниқ, ишга киришишимиз лозим, – деди Нурсултан Назарбаев.

2018-02-11, 21:19 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.