26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Покистон товарлари кўргазмаси ўтади

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Покистон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдул Солиҳ Хон билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар икки эл орасидаги иқдисодий алоқа ва ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қўшничилик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида фикр алмашдилар.

Қозоғистоннинг Покистон давлати билан дипломатик алоқалари 1992 йилдан буён олий даражадаги дўстлик ва ҳамкорлик доирасида ривожланиб келади. 2017 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 54,2 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Покистоннинг Қозоғистонга йўналтирилган экспорт қиймати 52,2 млн. АҚШ долларидан иборат бўлса, Қозоғистондан Покистонга юборилаётган импорт ҳажми 2,3 млн. АҚШ долларига тенг.

Ж. Туймебаев Жануб минтақасига қизиқиш билан қараётган элчига миннатдорчилик билдириб, вилоятда сармоядорлар учун яратилган шароитлар ҳақида айтди. Покистон Ислом давлатининг инновацион-аграр давлат эканлигига алоҳида тўхталган ҳоким, ушбу йўналишда биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш яхши самара беришини ҳам таъкидлади. 

– Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги сармоявий лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида 11та индустриал минтақа ва 1та махсус иқтисодий минтақа фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда вилоятнинг экспорт ҳажми 1 млрд. АҚШ долларига, импорт эса 1,5 млрд. АҚШ долларига тенг. Шунингдек, минтақамиз қўй, мол гўштини Эрон, Хитой ва БААга ҳам юбормоқда, – деди ҳоким.

Вилоят ҳокими гуманитар ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида ҳам айтиб, Покистонда Жанубий Қозоғистон вилояти маданият кунларини ўтказишни таклиф этди, талабаларни олий ўқув юртларида таълим олишга чақирди.

Элчи Абдул Солиҳ Жанубий Қозоғистон вилояти билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини айтиб, ҳокимнинг таклифларини маъқуллади. 

Учрашувда элчи тадбиркорликни янада ривожлантириш учун Жанубий Қозоғистонда бевосита ҳаво йўллари орқали алоқани йўлга қўйиб, виза масаласини енгиллаштириш зарурлигини айтди. Шунингдек, у жорий йил май ойида Шимкент шаҳрида покистонлик товар ишлаб чиқарувчилар кўргазмасини ташкил этишга қўллов кўрсатишини ҳам етказди. 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2018-02-11, 21:27 744
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.