26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яна бир кабинет очилди

Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг "Ту­­­­­ғил­­ган ер" давлат дасту­рида ёш авлодни ва­т­ан­­­­­­­парварлик руҳида тар­биялаш ҳақидаги фикр акс эттирилган. Ватанпарварликнинг энг яхши мисоли – бу таълим соҳаси риво­­­­­­­­­­жига ҳисса қўшишдир.

Президентимиз ўз сўзида “Ҳар бир миллатда шундай шахслар борки, улар ўз халқининг ишончи ва таянчи бўлиб, бир умр халқ хотирасида қолганлар”, деган. Мақоламиз қаҳрамони ҳам ана шундай фидойи инсонлардан бири.

Ҳамза номли 42-сонли умумий ўрта мактабда  – Элбошимиз Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий ма­­­­­қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ласи доирасида Жанубий Қозоғистон педа­­­­гогика университети ва коллежининг биринчи президенти ва муассиси, педагогика фанлари номзоди, профессор, ҚР Табиатшунослик фанлари академиясининг мухбир-аъзоси, Россия Халқаро педагогика фанлари академиясининг мухбир-аъзоси, “Танта” университетининг фах­рий доктори, Суқрот номидаги Халқаро мукофот соҳиби Бахтиёр Юнусов номидаги ўзбек тили ва адабиёти синфхонасининг тантанали очилиш маросими ўтди.

Рамзий тасмани олимнинг фарзанди, коллеж президенти Ифтихор Юнусов ва узоқ йиллар давомида мактабимиз жамоасини бошқарган фахрий устоз Ҳабиба Норметовалар қирқишди. Тадбирда коллеж ва мактабимиз маъмурияти, ўқитувчи ҳамда ўқувчилари, ота-оналар иштирок этдилар.

Мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Мақсад Нуралиев меҳ­­­­­монларни тилшунос олим Бахтиёр Саид ўғли­нинг шарафли ҳаёт йўли билан таништирди.

Коллеж ва университет тарихини И. Юнусов видеороликлар орқали баён этди. 

Б. Юнусов мактабимизда ўқитувчи, илмий мудир вазифасида бир неча йиллар давомида меҳнат қилган, ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида жонбозлик кўрсатган. Мактабимиз битирувчилари  у асос солган олий ўқув юртида таҳсил олмоқдалар. Ўқитувчилар орасида ҳам Бахтиёр аканинг шогирдлари бисёр.

ЖҚПУ раҳбарияти, Бахтиёр Саид ўғлининг фарзандлари ҳомийлик қилиб, ўзбек тили синфхонасини таъмирдан ўтказишди, замонавий технология воситалари, дидактик материаллар билан жиҳозлашди. 

Учрашувда мактаб директори Луиза Собирова сўзга чиқиб, ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди. Марҳумнинг ҳам­касби, фахрий устоз Ҳабиба Норметова ўз нав­батида устознинг аҳли оиласи, ота изидан бор­­­ган қобил фарзандлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Халқимизнинг муносиб фарзанди, шарқшунос олим, қадрли устоз, моҳир раҳбар, фидойи инсон Бахтиёр Юнусов хотираси мангу барҳаётдир.

Д. РЎЗИЕВА, 2018-02-12, 17:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.