26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Навоий номли мактабда ўтган тадбир

ёки буюк шоир ижодининг туркий халқлар адабиётидаги аҳамияти

Туркистон шаҳридаги А. Навоий номли мактаб-гимназия ҳовлиси байрамона безатилган. Устозлар ҳамда миллий либосдаги ўқувчилар мактаб ҳовлисидаги вилоятимизда ягона А. Навоий ёдгорлиги мажмуаси олдида саф тортишган. Буюк шоир Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан мактаб жамоаси Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси билан ҳамкорликда «А.Навоий ва туркий халқлар адабиёти ҳамкорлиги» мавзуида маданий, маърифий, бадиий ҳамда маънавий тадбир ташкил этганди. 

Ўқувчилар Навоий боболарининг ёдгорлигига эҳтиром билан гулчамбар қўйиб, эътиқодларини ифодалашди. Мактабнинг муҳташам залида, тўрига Ҳазрат Навоийнинг портрети осилган саҳнада таниқли санъаткор, «Ибратли фуқаро» унвони соҳиби Шокир Турсунметов ижросида шоир ғазалларига басталанган қўшиқлар янгради. 

Устозлар Гулбаҳром Ҳасанова, Муҳтарам Жумабоева, Нигора Сулаймонова, Маҳбуба Хўжаева, Санжар Давлетов ҳамда Ислом Дадановларнинг ҳиссаси, битирувчи синф ўқувчилари Муроджон Алтенов, Диёра Абдусатторова ҳамда 6-8-синфларнинг фаол ўқувчилари иштирокида олти аср аввалги ҳаёт манзаралари саҳнада таъсирли акс этди. 

Мактаб жамоасининг бадиий дастуридан сўнг Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси саъй-ҳаракатлари билан тайёрланган, кейинги қисмида «Заковат» клуби раҳбари Райимжон Қўчқоров эссе ёзиш бўйича танлов ғолиблари бўлган ўқувчиларни, шу ишга муносиб ҳисса қўшган устозларни Фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар билан тақдирлади. Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг фахрий 

аъзолари – Эрназар Рўзиматов, Қулбек Ергўбек, шаҳар ҳокимлигидан Исахан Ажихан, Қорачиқ қишлоғидан обунада жонкуяр Мирзахон Адҳамов, Қодир Аҳмадов, Қўшқўрғон қишлоғидан шоир, фаол муштарийимиз Поччахон Бобожонов, Эски Иқон қишлоғидан маданият арбоби, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, Ирисқул Аббосов, Чоға қишлоғидан шоир Одилхўжа Меҳмонхўжаев, Ҳамза номли мактабдан меценат Ҳусан Убайдуллаев, тадбиркорлар кенгаши раиси Рўзмат Камолов, фахрий темирйўлчи Эркин Қолимбетов, Рахим Динов, шоира Муҳаббат Аматоева ҳамда мактаб ота-оналар қўмитаси вакиллари ҳамжиҳатлик билан иштирок этган ушбу тадбирда мактаб ота-оналар қўмитаси мутасаддиси, «Ибратли фуқаро» унвони соҳиби, меъмор Саъдулла Абан ўғли саъй-ҳаракатлари билан яқин келажакда ёдгорлик мажмуаси янги лойиҳа асосида таъмирланиб, тадбиркорлар ҳиммати билан ўзгача қиёфа акс этиши айтилганида гулдурос қарсаклар янгради. Ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан анъанага айланган ташаббус – ҳар йили битта мактабга бадиий адабиётлар ҳадя этиш шарофатига бу йил В. Воҳидов номли мактаб китобхонлари сазовор бўлди. Шаҳар оқсоқоллар кенгаши аъзоси Т. Саидмуродов Р. Қўчқоров ва Р. Камоловлар билан бирга мактаб директори Меҳринсо Иззатуллаевага янги бадиий китоблар тахламини топширди. 

Обуна борасида меценат Тойир Абдувалиевга ўзи обуна қилдирган 64 газета муштарийлари – А. Навоий, Ҳамза, Э. Иззатуллаев номли мактаблар директорлари Ҳ. Ажиметов, З. Муҳаммаджонов, Д. Жалиловлар имзолаган аълочи ўқувчилар рўйхати ҳомийга тантанали тақдим этилиб, барчага ўрнак қилиб кўрсатилди. «Жанубий Қозоғистон»нинг жорий йил 9 январь сонида эълон қилинган, ёзувчи Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб «Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: Суннат тўй...» қатраси ўқиб эшиттирилганида залда фикр туғдирувчи ҳамда ўйланишга чорловчи муҳит шаклланди. А. Навоий номли мактаб устозлар ва ота-оналар жамоаси обуна борасида шаҳар мактабларига ўрнак. 

Ёзувчи Қулбек Ергўбек насрда алп саналувчи Носир Фозилов хотирасига бағишланган тадбир, маънавият ҳамда «Жанубий Қозоғистон»га обунани янада кучайтириш ҳақидаги салмоқли фикрлари, қозоқ-ўзбек адабиётлари ҳамкорлиги хусусидаги таклифларини баён этганида давомли қарсаклар янгради. Сўнг Носир Фозилов хотирасига бағишланган фильм намойиш этилди. 

Мактаб директори Ҳикматулла Ажиметов барча меҳмонларга, тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, Навоийнинг тавваллуд куни билан муборакбод этди. 

Тадбир барчага манзур бўлди. Мактаб ҳовлисидаги ёдгорлик қошида қадрли меҳмонларнинг бир қисми эсдалик учун суратга тушди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-02-12, 18:20
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.