26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Минтақа раҳбари Жиззах вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация билан учрашди

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг ҳокими Улуғбек Узоқов бошлаб келган делегация билан учрашди. 

Жиззах вилояти тадбиркорлар гуруҳларининг вакиллари, ҚРнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Ўтембаев ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчиси Икром Назаров қатнашган мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз юритилди.

Ўз навбатида вилоят раҳбари икки минтақанинг умумий ўхшашликлари кўп ва салоҳияти катта эканини таъкидлаб, қўшни мамлакатга товар экспорти ҳажмини ошириш зарурлигини айтди.

Бундан ташқари учрашувда томонлар минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамда ижтимоий муносабатларни кучайтиришга қаратилган ўзаро фойдали иккитомонлама ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Айтганча, Жанубий Қозоғистон вилояти билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ўтган йили 532 млн. АҚШ долларига етган. Шундан 194 млн. доллари импорт бўлса, 338 млн. доллари экспортни ташкил этган.

 

 

И. АБДУНАБИЕВ., 2017-05-12, 11:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.