26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги вазифалар белгиланди

«Илонбузган» мактабида Элбошининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласи ва «Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари» Мактубини аҳолига тушунтириш ва тарғиб қилишга бағишланган йиғилишдан сўнг Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг ҳисобот мажлиси ўтди.

Тадбирда маъруза қилган бирлашма раиси Ўсмонали Қодиров асосий эътиборни Президент Нурсултан Назарбаевнинг жорий йилги Мактубидаги «Одам салоҳияти – янгиланиш гарови» номли еттинчи вазифага қаратди. Жумладан, Президент белгилаган вазифа – барча ёшдаги фуқароларни қамраб олувчи таълимнинг ўз илғор тизимини барпо этишни жадаллаштириш зарурлиги, ўзгаришларга мунтазам мослашув ва янги билимларни ўзлаштириш қобилиятини ривожлантириш таълим дастурларининг энг муҳим йўналиши бўлиши шартлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишларга тўхталди. 

Бирлашма томонидан ўтган йили турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилгани, қишлоқлардаги бадиий ҳаваскорлар вилоят ва республика танловларида ғолиб бўлгани фахр билан тилга олиниб, жорий йилги иш режаси, яъни, янги вазифалар муҳокама қилинди. Ақтўбеда бахтсиз ҳодиса туфайли кўз юмган 52 одамнинг оилаларига ёрдам бериш мақсадида бирлашма томонидан ҳам маблағ тўпланиб, ёрдам штабига топширилгани айтилди.

Шунингдек, нотиқнинг маърузасида сифатли бандлик ва адолатли ижтимоий таъминот тизими, турли соҳаларда ақлли технологиялар ва ягона электрон меҳнат биржаси жорий этилаётгани, одам уйда ўтириб, касбга йўналтириш бўйича тестдан ўтиш, ўқув курсларидан, давлат қўллови чораларидан хабардор бўлиш ва қизиқарли иш топиш, фарзандларини болалар боғчаларига жойлаштириш имкониятига эга бўлаётгани таъкидланди.

Ў. Қодиров қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тўққизинчи вазифага ҳам тўхталди.

Маъруза бўйича сўзга чиққан меҳнат фахрийлари Ҳурбуви Одилова, Қўчқор Шодмонов, Ўктам Мадалиев, Орифжон Нуров, Тўлебий тумани фахрий фуқароси Анормат Сартоев, туман маслаҳати депутати Камол Ўсмонов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси вакили Ҳусанхон Аҳмадхонов ва бошқалар маданият соҳасининг долзарб муаммоларига тўхталиб, бирлашманинг 2017 йилда амалга оширган ишларига қониқарли баҳо беришди. 

***

Президентнинг «Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари» Мактубига бағишланган давра суҳбатини очган бирлашма раиси Ў. Қодиров Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари даражасига кўтаришнинг асослари ва стратегик устувор йўналишлари, халқаро майдондаги мақсад ҳамда вазифаларига тўхталди.

– Миллий иқтисодиётнинг дунё хўжалигига интеграциялашуви Қозоғистон ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири, – деди у. – Аҳоли турмуш даражасини баҳолашнинг замонавий мезонлари жорий этилиб, модернизациялаш ва глобаллашув шароитларида барқарор тараққиётни таъминламоқда. Президентимиз янги даврга мувофиқ бўлишимиз учун биз ягона миллат – Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида тарихий юксалиш бўсағасида турган миллат бўлиб жипслашишимиз кераклигини таъкидлади. 

Тадбир иштирокчилари – Киелитас қишлоқ округи ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Анормат Усмонов, бирлашма фаоллари Отабой Раҳимғозиев, Шокарим Тўйчибоев, Бахтиёр Нодирбоев, Иристой Мирзараҳимов, Ҳаёт Исмоилов ва бошқалар Давлатимиз раҳбарининг жорий йилги Мактубида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ устуворлиги, ҳуқуқни ҳимоялаш фаолиятини инсонпарварлаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш, бизнесга давлат қўлловини олиш жараёнларининг рақамлаштирилиши “ягона дарча” қоидаси асосида кўрсатилиши ва “битта ариза” тамойилига кўра алоҳида давлат хизматлари кўрсатишдан мажмуавий хизмат кўрсатишга ўтаётгани халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлашди. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-02-12, 18:38 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.