26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Маънавий янгиланиш” дастури янги лойиҳалар билан тўлдирилади

Жанубий Қозоғистон вилоятида бултур Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш борасидаги тадбирлар режаси тайёрланиб, тасдиқланган эди. 

Дастурни амалга ошириш бўйича вилоят ҳокими раислигида минтақавий комиссия ҳамда таҳлилчилар кенгаши тузилган. Кенгаш таркибида маҳаллий зиёлилар, олимлар, ноҳукумат ташкилотлари вакиллари бор. Мақолада баён этилган 6та йўналиш бўйича ишлар босқичма-босқич бажарилмоқда. ЖҚВ минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда “Маънавий янгиланиш” вилоят лойиҳавий идорасининг раҳбари Бақитжан Аширбеков шуларни маълум қилди.

Масалан, вилоятда муқаддас жойлар рўйхатини тузишга таклифлар тайёрлайдиган минтақавий ишчи гуруҳи тузилиб, хосиятли жойлар харитасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда “Хосиятли Қозоғистон” маркази томонидан республика бўйича жами 100та иншоот саралаб олинса, улар сирасига Жанубий Қозоғистон вилоятидан 25та иншоот киритилган. 

Дастурий мақоладаги устувор вазифаларни амалга оширишда “Туркистон – Туркий оламнинг маданий пойтахти” лойиҳасини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг доирасида 40дан зиёд тадбир ўтказилди. 

– Вилоятда “Туғилган ер” махсус лойиҳаси бўйича 50та кичикроқ лойиҳа тайёрланиб, 150дан зиёд тадбир амалга оширилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан жами 31 млрд. 467 млн. тенгелик 577та минтақавий лойиҳа татбиқ этилмоқда. Шунингдек, 2017 йили 6342,8 млн. тенгелик 473та иншоот қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Маънавий янгиланиш” дастури эндиликда янги лойиҳалар бўйича юритилади, – деди Бақитжан Айдарханули. 

Шу билан бирга минтақа раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан тарихий-маданий меросимизни тарғиб қилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Көне жетігеннің сыры” номли 10 серияли телеҳикоя, “Киелі Қазығурт”, “Отырарды қорғау”, “Күш атасы – Қажымұқан” номли анимациявий ҳамда “Ұлы Жібек Жолындағы ескерткіштер” ҳужжатли фильмлари туширилиб, томошабинларга намойиш этилди. 

“Маънавий янгиланиш” лойиҳавий идорасининг бош менежери Дамир Жунисовнинг айтишича, Элбошининг мақоласидаги ушбу 6 йўналиш бўйича минтақада жорий йили янги лойиҳалар йўлга қўйилиб, ишлар анча жонлантирилади. Чунончи, турли мавзуда ҳужжатли ҳамда анимациявий фильмлар, республика форумлари, заковат танловлари ва фестиваллар ташкил этилади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-02-12, 18:47
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.