26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Антиқа васият

Мен бу рукнда акам Адҳамбекнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилиб бермоқ­чиман. У мактабни, институтни тугатиб, 22 ёшида уйланди. Катта ўғил бўлгани учун ундан ота-онамнинг умида катта эди. 2-3 йилда оёққа туриб, бизларнинг тўйимизга бош-қош бўлади, деб ўйлашган экан. Акам уйланганидан кейин бир йил  ўтмай, кредит олиб, уй қурди ва алоҳида чиқиб кетишди.

Омадни қаранг, 1988 йили беш йил ичи­да қайтариш шарти билан олган бир уй қуришга етадиган кредитдан акам озгина пул тўлаб қутулди. Ойим бундан хабар топиб, «ўғлим, мана, уйли-жойли бўлдинг, укаларинг уйланадиган бўлиб қолди, ёрдам берсанг яхши бўларди, ахир улар ҳам ўғил уйлантирганингда қараб туришмайдику» деганларида «ойи, менинг пулларимга келинингиз хўжайин, бир одамга бир тийин бермайди», деб жавоб қайтарган эди. Бу гапни эшитиб, ойимнинг дили оғриганини сезганман.

Акамнинг уйига онда-сонда борардик, шунда ҳам жанжал устидан чиқардик. Феруза келин­ойим: «Фалончихоннинг эри Россияга бориб жарақ-жарақ пул олиб келяпти, сизнинг дипломингиз билан олган пулингиз овқат билан кийимдан ортмайди», «Майли, дўзахда ёнсам ёнай, лекин, бу уйда менинг айтганим бўлади» ёки «Фалончихоннинг эри истаган жойига машинада олиб бориб қўяди, мен бечора яёв бораман», дерди. Икки эгиз ўғлим ва қизим етим бўлмасин, деб, акам тишини тишига қўйиб чидарди. Қирққа чиқмай юрак хуружи туфайли касалхонага тушди. Элликка яқинлаб  қолганида фалаж бўлиб қолди ва қариндош-уруғларини чақириб, антиқа васият қилди: 

– Бу дунёдаги сафарим қариганга ўхшайди. Бунга Феруза сабаб бўлди, ҳаётимни заҳар­га айлантирди. Васиятим шуки, Феруза икки­мизнинг қабримизни иложи борича узоқроқ қилинглар. Мен у билан ҳатто қабрда ҳам  ён­­­ма-ён ётишни истамайман. 

Буни эшитган Феруза келинойимнинг баттар  жини қўзиди: 

– Сенга тегиб нима кўрдим, бошқаларнинг эрига ўхшаб жарақ-жарақ пул ёки тиллага кўмиб ташладингми, мен индамай юрадиган? Ҳозироқ олиб келган буюмларингнинг ҳамма­сини кўчага улоқтираман, – деб аввал чинни идишларни улоқтира бошлади.

 Кейин катта хонага кириб кетди. Нимадир гурсиллаб, шишаларнинг синган овози эши­тилди. Келинойимнинг важоҳатидан чў­чиб, катта хонага киришга ҳеч кимнинг юраги бет­ламади. Орадан ярим соат ўтиб, укам Сар­дор хонага кириб чиқиб, «стенка ағдарилиб ётибди, келинойим йўқ», деди.  

– Аразлаб, онасиникига кетгандирда, – деди Тоҳир тоғам. – Юринглар, стенкани турға­зиб қўяйлик.

Беш-олти йигит кириб, қулатилган жиҳозни турғаздик ва... даҳшатли манзаранинг гувоҳи бўлдик: келинойим стенканинг остида қолиб кетган  ва аллақачон жони узилган экан.  

Эртасига акам ва келинойимни ерга бериб келдик. Акам васият қилганидай, уни эски қаб­ристонга, келинойимни янги қабристонга дафн қилдик. Гўрков ҳам ҳайрон:

– Эр-хотин бўлса, никоҳи бекор қилинмаган, нега алоҳида қабристонга кўмдик? – сўради у.

Акамнинг васиятини айтган эдик, у бош чайқади:

– Аёл учун бундан оғир жазо бўлмаса керак. Эри бечорани ҳаётлигида шунчалик жони­дан тўйдирган эканки, ҳатто қабрда ёнма-ён ётишни истамабди. Худонинг қудратини қаранг, иккиси бир кунда жон берибди, бу биз, тирикларга юборилган илоҳий белги  эмасми?

Маҳмуджон, 2018-02-13, 09:01 603
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.