26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вақт кутиб турмайди

Бир деҳқон қўш ҳайдаб турган экан, қушбеги ўтаётиб унга кўзи тушибди-да: “Ҳор­манг!” – дебди.

Деҳқон эшит­са ҳам, ўзини эшитмаганга солиб: “Хўш, жо­нивор!” деб, ҳўкизларини қайта­риб, ерни ҳайдаверибди. Бек: “Қулоғи карми бунинг, нега инда­майди ёки бу чол мени писанд қилмаяптими”, деб ўйлабди ва яна унга қаттиқроқ: “Ҳорманг!” – дебди. 

Деҳқон бошини бир қимир­латиб, яна ишини давом эттира­верибди. Бек ғазабланиб,  жўнаб кетибди-да, деҳқоннинг қўлини орқага боғлаб, ҳайдаб келишни буюрибди.

Деҳқон бекни кўрган заҳоти: “Ассалому алайкум! Бор бўлинг, бор бўлинг!”, – дебди.

 Бек: “Эй, аҳмоқ чол, қўлинг ор­қага боғланди, энди ўлимингни билдинг. Далада икки марта “ҳор­манг” десам, “бор бўлинг” дема­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­динг” – дебди. 

Шунда деҳқон: “Тақсир, ўша вақтда экадиган еримнинг оби-тоби жойида эди, бор бўлинг, дейишга ҳам вақтим йўқ эди, ерим тобидан қочмасин, дедим. Энди олдингизга келдим, қанча “бор бўлинг” керак бўлса, ола­веринг. Ахир “вақтинг кетди – нақ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­динг кетди” деган ҳикматни эшит­­­­­­­­­­маганмисиз?” – дебди. 

Бек деҳқоннинг вақтни қан­чалик қадрига етишини кўриб, қойил қолибди.

“Олтин сандиқ очилди” рисоласидан, 2018-02-13, 09:08 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.