26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадриятлар қадрланган кун

Қ. Жандарбеков номли туман маданият уйида Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг 2017 йилда олиб бо­рилган ишлар ва жорий йилга мўл­жалланган режаларига  бағишланган ҳи­со­бот йиғилиши бўлиб ўтди. 

Вилоят ўзбек этномаданият бир­лашмаси бошқарувининг раиси Бад­риддин Нишонқулов олиб борган тад­бирда даставвал Орис қишлоғи ўз­бек этномаданият бирлашмаси раи­си, Т. Рустамов номли ўрта мактаб ди­рек­­торининг муовини Ж. Серғалиев ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг “Тўр­тин­чи саноат инқилоби шароит­ларида ривож­ланишнинг янги имкониятлари” Мак­туби ҳақида гапирди, сўнгра бир­лашма раиси Ғанишер Раимқулов 2017 йилда олиб борилган ишлар ҳақида слайдлар орқали тўлиқ маълумот бериб ўтди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бирлаш­манинг ўтган йили турли давлат бай­рам­­­­­­­­лари, туман, вилоят миқёсида ни­­­шон­­­­­­­­­­­­­­ланаётган мада­ний ва бошқа тад­­­­­­­­­­­­­­бирларда фаол иштироки, улар­ни уюш­­­­­­­­тиришга кетган моддий харажат­лар­­­ни кенгашиб ҳал этаётгани таҳсинга лойиқдир. 

Музокараларда сўз олган бир­лаш­­­­­­ма қошидаги хотин-қизлар  кенгаши раиса­­­си З. Аҳмедова, оқ­­­­­­­­­­со­­­­­­­­­­­­­қол­лардан Ҳ. Давронбеков,  С. Аҳ­­­­­­­­­­­­­медов, туман ички сиёсат бў­­­­­ли­­­­­­­­­­­­­­­­­ми раҳбари А. Жақипбеков,  “Жа­­­­нубий Қозо­ғистон” вилоят иж­тимоий-сиёсий газетаси ди­ректор-бош муҳаррири А. Сот­волдиев, Шимкент шаҳар мас­лаҳати депутати Ҳ. Аҳ­­мад­­­­хо­нов, бирлашма қошидаги тад­биркорлар билан ишлаш кенгаши раи­си, туман маслаҳатининг де­путати А. Исоқовлар Ғанишер Қайнар ўғлининг ўтган қисқа давр мобайнида олиб борган хиз­матларига ижобий баҳо берган ҳолда баъзи ёшларнинг турли оқимларга ки­риб кетмасликлари учун тарбияга жид­­­­­дий эътибор қаратиш, уларнинг ян­ги технологияларни жадал ўзлаш­тириш­­­­ларига кенг имкониятлар яратиш  зарур­лигини  ҳам  тилга олиб  ўтишди. 

Йиғилишда  ҳозир бўлган  республика  ўзбеклари ”Дўстлик” ассоциацияси раиси Икромжон Ҳошимжонов жорий йилнинг  Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон  қилиниши муносабати билан март ойи­да қардош давлатдан делегация ке­­­лишини, апрель ойида ўтадиган ҚХА  сес­сиясида қатнашиш ва маъруза қилиш учун 25 ёшгача бўлган заковатли мил­латдошларимизни тавсия қилиш   керакли­гини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

И. КАРИМОВ, 2018-02-13, 09:12 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.