26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳақиқат салмоғи

Ҳақиқатни излаш – одамнинг пе­шонасига ёзилган қисмат. Инсон ту­ғил­ганидан шу эзгу мақсад йўлида изланади. 

Сайрамлик меҳнат фахрийси, ОАВда ўткир ва долзарб мақолалари орқали элга танилган жамоатчи мухбир Эркин Абдунақибовнинг “Ҳақиқатни излаб...” янги кито­бини кўздан кечириб, бу ҳикматнинг ҳаётийлигига яна бир бор амин бўлдим. 

 

Эркин ака – безовта қалб соҳиби, журналистикадагина эмас, жамоат ишларида ҳам фаол, тиниб-тинчимас, сер­ғайрат ота­хонлардан. Шу­­­­­нингдек, у Сайрам даҳаси оқсоқоллар кен­гашининг, Ю. Сарёмий номли мактаб-лицейи ота-оналар универ­сите­тининг раиси. Бундан бир неча йил муқаддам нашр­­дан чиққан “Теран фикр­­­­­л­ар уммонида” китоби ҳам жамоатчилик томонидан му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­носиб қарши олинган эди.

Тўпламда жамланган ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қолаларнинг аксарияти тар­­­биявий мазмунда. “Бола тар­­бияси – бешикдан”, “Шар­­­­қона тарбия – бебаҳо хази­намиз”, “Тўғри йўлга бошлаш – катталардан” каби мавзуларда ёзилган мақолалар мазмун-моҳия­тига изоҳ беришнинг ҳожати йўқ, назаримда. Муаллиф она тилига муносабат, қариндош-уруғларга кўрсатиладиган силаи раҳм, маҳал­лий ижодкорларнинг асарлари хусусида атрофлича мулоҳаза юри­­­­­­­­тади. Шунингдек, китобга Ўзбекистонга уюшти­рилган сафар таас­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­суротлари ҳам киритилган. Ки­тобнинг эътиборга молик жиҳати, унда Т. Хонхўжаев, К. Юсва­лиев, Ҳ. Даврон­беков, Х.Тўламатов, Ҳ. Аб­­­­­­­­­дул­­­­­ҳасанов каби қа­лам­­кашларнинг муаллиф мақолаларига “Акс-са­­до”лари ҳам берилган.

– Эркин акадек кенг қамровли, теран фикрли, энг муҳими, ақлли, донишманд, беғараз, оқкўнгил, ҳимматли, мурувватли инсон бўла олиш қийин, албатта... – деб қайд этади китоб муҳаррири Э. Султонова. 

Эл орасида ҳақиқатни ташвиқ қилиб, ҳақ сўзини кўпчиликка етказишга бел боғлаган муаллифга баркамоллик ва зафар тилай­­миз.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-02-13, 09:20 859
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.