26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Навоий сабоқлари

Буюк ўзбек шоири, мутафаккири ва давлат ар­боби Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган “Не назмким, ўтлуғ кўн­гулдин чиқордим” мавзуидаги “Навоий сабоқ­­­­­­­­­лари” республика кўрик-танлови вилоят ўзбек драма театрида ўтди.

Жорий йил иккинчи бор уюш­тирилган тадбирда Шимкент, Тараз, Туркистон, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Тўлебий, Қазиғурт, Мақ­таарал туманларидан жами 16 нафар иштирокчи қатнашди. Унда республикамиздаги таълим ўзбек тилида юритиладиган мак­табларнинг ўқувчилари Ҳазрат Навоийнинг ҳаёти ва ижоди бўйича эгаллаган билимларини синовдан ўтказишди. 

Тадбир вилоят ўзбек драма театрининг Ўзбекистон халқ ёзув­чиси Муҳаммад Али қаламига мансуб “Навоий ва Бойқаро” спек­­­­­­­­­­­­­таклидан парча намойиши би­­­­­­­­­­лан бошланди. Шундан сўнг саҳ­нага кўтарилган вилоят таълим департаменти услубият ка­бине­ти бош мутахассиси Шаҳло Норалиева кўрик-танловни очар экан, мазкур тадбирнинг нуфу­зи янада ортгани, бу сафар иш­­тирокчиларни саралашга жид­­дий эътибор қаратилганини таъкид­­­­­лади. Қозоғистон ўзбек эт­­­но­маданият бирлашмалари “Дўст­­­лик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов А. Навоий ижодини ўрганиш ҳозирги даврда ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини эслатиб, иштирокчиларга омад тилади. 

“Дўстлик” ҳамжамияти оқсо­­­­­­қоллар кенгашининг раиси Бег­­­­­­­­мат Турдиқулов Навоий ижодини уммонга қиёслади ва унинг асар­лари, биринчи галда, инсон ман­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­фаатини кўзлагани, ҳар жабҳа­­­­­­­­да комилликка чақирганини таъкид­лади. “Эндиликда А. На­­­воийга бағишланган тад­бирларнинг диё­­римизнинг турли бурчаклари, шу жумладан, Астана шаҳрида, пой­­­­­­­­­­тахтдаги ўзбек этномаданият бир­­лашмаси ташаббуси билан ўта­­­ётгани ҳам қувонарли ҳолдир”, – деди у.  

Иштирокчилар кўрик-танлов шартига кўра, А. Навоийнинг ҳаё­ти ва ижоди ҳақида эссе ёзиб, ға­залларини ёддан айтишди, “Хам­­­­­­­са” достони бўйича саҳна кўри­­­­­нишини намойиш қилиб, унинг шеърларига басталанган қўшиқ­­­лардан бирини ижро этишди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Шимкент шаҳридаги 11-сонли А. Навоий номли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзод Ҳа­­ма­­­риддинов биринчи ўринга лойиқ деб топилди. 2-ўрин эса Туркистон шаҳридаги 13-сонли А. Навоий номли мактаб-гимназия ўқувчиси  Мадина Муртазоева, шунингдек,  Сайрам туманидаги 12-сонли Т. Рустамов номли мактаб-гимназия ўқувчиси Диа­на Холниёзоваларга насиб этди. 

Туркистон шаҳридаги  Э. Изза­туллаев номли ҳамда 2-сонли Ҳамза номли мактаб ўқувчилари Сарвиноз Аминжонова ва Умида Аҳмаджонова, Сўзоқ туманидаги А. Навоий номли мактаб ўқувчиси Ғайринисо Арслонлар 3-ўринга сазовор бўлишса, Сайрам тума­нидаги 7-сонли Бобур номли мактаб ўқувчиси Мухлиса Тўйчи­охунова “Ёш Навоийшунос”,  Тўле­бий туманидаги “Хонариқ” мактаби ўқувчиси Клара Рустамбекова  “Мум­­­­­­­­­­­­тоз қўшиқ ижрочиси”, Тараз шаҳ­­­­­­­­­­­­­­ридаги 4-сонли мактаб ўқув­­­чи­си Нодира Худойберганова “Ада­биётга ошуфта кўнгил” номина­цияларига лойиқ топилдилар. 

Ғолиб ва совриндорлар Фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-02-13, 09:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.