26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бобурнинг дуоси

Бобур шоҳнинг ўғли Ҳумоюн Самб­халда оғир касалга чали­ниб, тў­шакда ётган эди. Деҳлига келгунча иситмаси яна ошиб, касали баттар оғирлашди. Уни олиб келаётган Ҳиндубек йўл­да бирор кор-ҳол бў­лишидан қўрқиб, дарҳол Аграга хабар юборди-ю, ўзи Деҳлида қолиб, Ҳу­­­­­­­­­­моюнни энг яхши табибларга да­­­­­­­­­­­­­­волата бошлади. Дарё йўли тинч­­роқ ва салқинроқ дейишиб, Ҳу­­­моюнни кемага солишди-да, оқим бўйлаб Аграга олиб келишди. Боласининг дарди бе­даволигидан хабар топ­ган Бобур шоҳ Ҳумоюннинг тўшаги ёнига келди.

– Ҳумоюн, жигарбандим! – деди у ҳамма эшитадиган товуш билан.

– Сенинг бетоқатлиғингга мен тоқат келтирай. Сенинг шу оғир дардингни Худо сендан олиб, менга берсин! 

Беҳуш ётган Ҳумоюн бу гап­ларни эшитмас, лекин бе­мор­­­­­­­­нинг хобгоҳи­даги аёллар, му­лозимлар, табиблар, руҳо­ний­лар – ҳаммаси Бобурга қу­лоқ­ларини динг қилиб қараб ту­рар­дилар. Бобур умумий жимликда Ҳумоюннинг бошидан уч марта айланди-ю: 

– Ё, парвардигор! – деб ил­тижо қилди. – Менки Бобурмен, агар жон бериш мумкин бўлса, умру жонимни Ҳумоюнга қурбон қил­дим! Азройил менинг жоним­ни олсину Худо Ҳумо­юнга шифо берсин! 

У ҳамон беҳуш ётган Ҳумо­юнга қараб: 

– Кўтардим дардингни! – деди-да, елкасига оғир юк олган одам­дай қадди хиёл эгилиб,  хобгоҳ­дан чиқиб кетди... 

Бу воқеадан сўнг Бобурнинг ти­лаги ижобат бўлиб, Ҳумоюн оёққа туриб кетади. Лекин бо­ла­­­­сининг дардини орқалаган шоҳ­нинг атро­фида Ажал шар­палари кўринарди. Мезон ўтиб, қавс ойи кирганда Бобур ба­та­мом тўшакка михланади. Ҳолсизланиб ётиб қолгач, Ҳу­мо­юнга чопар юборишди. Ҳу­моюн келса, отаси ўз хобгоҳида баланд оқ тў­шакда терга ботиб ётибди. Ҳумоюн тиз чўкиб, ота­сининг тўшагини қучоқлади. Озғин қўлини ўпиб сўраш­ган ўғлига Бобур подшоҳликни топ­шириб, мангулик сафарга равона бўлди... 

Майсара АБУТОЛИБ қизи тайёрлади, 2018-02-13, 10:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.