26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Парҳез гўшт мўл бўлади

Жанубий Қозоғистон вилоятида рақамли технологиялардан фойдаланиш туфайли парранда гўшти етиштириш 5 баравар кўпайди

Минтақамизда қишлоқ хўжалиги со­ҳасида рақамли технология­лар­дан фойда­ланиш жадал суръат­лар­да бор­моқда. Масалан, соҳибкор­лар янги технология асосида парва­ришланаётган 2,8 минг гектардаги боғ маҳсулдорлиги анъанавий боғда­ги­­­­­­­­­­дан 1,5-2 марта ор­тиқ­лигига амин бўлиш­моқда. 

Бу ишлар Элбоши Макту­бида кўзда тутилган “ақлли технология”ларни қиш­­­­лоқ хўжалигига жорий этиш топши­­­­­­риғиг­­­­­а мувофиқ келади. 

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги иссиқҳоналарнинг 70 гектари автоматлаштирилган. Натижада, самара­дорлик ортди: гектаридан 200 тоннадан зиёд бодринг, 400 тоннадан зиёд помидор олинмоқда. вилоятимизда ўтган йили иссиқхоналар майдони 2016 йилга нисбатан 18 фоизга ошди ва 1325 гектарга етди. Томчилатиб суғориш ҳам 16 фоизга ошди ва 59,1 минг гектарни ташкил қилди.

Чорвачиликда ишларни автоматлаштириш давом этмоқда. Натижада, барча иш  жараёнларини пухта  назорат қилиш имконияти пайдо бўлди. 

Айни вақтда вилоятга чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашнинг янги технологиялари олиб келинмоқда. Чунончи, сут етиштиришни ривожлан­тираётган “Бөрте-Милка” сут-товар фермаси сигирларни соғишдан тортиб, озуқа тарқатиш ва сутни сақлашгача бўлган барча жараёнларни автоматлаштирган. Нати­жада, бир говмушдан йилига 7 минг литргача сут олинмоқда. Одатдаги усулда эса бир бош сигирдан  атиги 3000 литр сут  олинарди. 

Шунингдек,  вилоятдаги 2,7 млн. бош парранданинг 1,2 миллионтаси “Шимкент қус”, “Ордабаси қус” ка­би автоматлаштирилган парранда фермаларида етиштирилмоқда. Уларда товуқларга озуқа бериш, тухумини йиғиш, сўйиш, тайёр маҳсулотни сақлаш, санитария ишлари каби жараёнларнинг барчаси автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади. Рақамли технологияларни жорий этиш туфайли парранда гўшти етиштириш 5 баравар  кўпайди.

Европа андазаларига мос “СПК Хамит”да 2,7 минг тонна балиқ маҳсулотлари қайта ишланмоқда. “Ақ санат инжениринг” корхонасида эса 1 минг тонна тирик балиқ ўстирилмоқда. Бу корхоналарнинг маҳсулотлари Европа мамлакатларига экспорт қилинади. 

Агросаноатда замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини автомат­лаштириш маҳаллий ижро ҳокимиятининг асосий вазифаларидан бири  бўлиб қолмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-02-13, 10:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.