26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элимизнинг зирҳи мустаҳкам, қўшинлари қудратли

Элбоши 7 май куни ўтган Ватан ҳимоячиси куни ва Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллигига бағишланган ҳарбий намойишда иштирок этди.

Давлат раҳбари барча қозоғистонликлар ва намойиш иштирокчиларини Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги билан табриклади. Нурсултан Назарбаев бу тадбир мустақиллик йилларининг барчасидан кўра кенг миқёсда ўтаётганини, Қозоғистон армиясининг шонли йўли ва юксак обрў-эътиборини таъкидлади. 

– Намойишда 5 000дан ортиқ одам ва 400 ҳарбий техника иштирок этмоқда, – деди у. – Уларнинг барчаси армиямизнинг куч-қудрати ва шуҳратини кўрсатади. Ўтган йиллар давомида давлатимиз ҳарбийларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатди. Дастлабки сафланишлардан хавфсизликни таъминлашнинг самарали тизимини яратишгача улкан йўлни босиб ўтдик. Давлатчилик тақдири ҳал бўлаётган даврда шонли Қозоғистон армияси олдига қўйилган вазифаларни шараф билан адо этди. 

Бундан ташқари, Давлат раҳбари армияни замонавийлаштириш бўйича устувор йўналишлар ва уни янада ривожлантириш вазифаларини таъкидлаб ўтди.

– Бугунги кунда Қуролли кучлар замонавийлашувнинг тарихий босқичини босиб ўтмоқда, – деди Элбоши. – Куч ишлатувчи тузилмалар фаолиятидаги мутлақо янги йўналиш – терроризмга қарши кураш ҳисобланади. Қозоғистон армияси даврга мос иш тутиши, ҳар қандай таҳдидга муносиб жавоб бера олиши лозим. Яна бир муҳим вазифа – шахсий таркибни мустаҳкамлаш. Биз ҳарбий хизматчиларнинг янги бўғинини тай­ёрламоқдамиз. Бугунги намойишда Қуролли кучлар резерви бўлган “Жас улан” ҳарбий мактаблари курсантлари бежиз иштирок этишмаётир. Бу – жанговар анъаналар ва қадриятларнинг давомийлиги белгиси. 

Қозоғистон Президенти осойишта ҳаётимиз ва кучли мустақил давлат тузишимизга имконият яратиб бергани учун Улуғ Ватан уруши фахрийларига миннатдорчилик билдирди. 

Шунингдек, Давлат раҳбари тинчлик ва барқарорликнинг муҳимлиги, нафақат ҳарбийларга, балки барча фуқароларга боғликлигини, Ватанимизнинг хавфсизлиги учун ҳамма жон куйдириши зарурлигини таъкидлади. 

– Биз барча қўшниларимиз билан дўстмиз, “Биргина тинчлик шартномаси юзта ғалабадан афзалроқ” эканлигини ёдимизда тутамиз. Шунинг учун авлоддан авлодга қолдирадиган асосий меросимиз: тинчлик, тотувлик, бирдамликдир. Қуролли кучлар мустақиллигимизнинг асосий таянчи бўлиб қолаверади, – деди Нурсултан Назарбаев.

Сўзининг сўнгида Қозоғистон Президенти ҳарбий хизматчиларга уларнинг муқаддас бурчини эслатди ва касбий маҳоратни ошириш, жанговар дўстлик ва яхлитликни сақлашга чақирди. 

 

 

akorda.kz сайтидан., 2017-05-12, 12:01 631
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.