26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меҳр қолур, муҳаббат қолур

Ўтар қанча йиллар тўзони,

Юлдузлар –  кўзёши самони.

Ўтар инсон яхши-ёмони, 

Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Муҳаммад ЮСУФ.

Элликдан энди ўтганда тўсат­дан отамиз вафот этди. Мен энди мактабни битираётган эдим, икки акам оилали, опам ҳали турмушга чиқмаган эди. 

Жанозага одамлар тўпланди. Имом домла жаноза намозини ўқишдан олдин сўради:

– Марҳумнинг қарзи  борми? Бўлса, уни ким бўйнига олади?

– Менинг исмим Баҳодир.  Раҳ­­­­­­­­матли Баҳромжон билан ар­мия­­­­­­­­­­­­­­­­­­да бирга хизмат қилганман. Қўш­ни туманданман. Бир ой аввал  марҳум мендан минг доллар қарз олганди, –  деб, дадам қатори бир киш имомга қоғоз узатди: 

– Мана тилхати.

Домла имом тилхатга кўз югур­тириб, уни катта акамга узатди.

– Катта ўғил, бунга нима дей­сиз?

Акам бир оз ўйланиб туриб, деди:

– Биринчидан,  дадамнинг қарзидан менинг умуман хаба­рим йўқ. Иккинчидан, бу оддий қоғоз, муҳр босилмаган. Учин­чидан, дадамнинг бундай дўс­ти борлигидан хабарим йўқ. Тўр­тинчидан, сиз жанозани ўқий­веринг, бу масалани кейин ўзимиз ҳал қилиб оламиз. 

Орага сукунат чўкди. 

– Исломда марҳумнинг қарзи ҳал қилинмай, жаноза ўқилса, у қиёматга қолади. Яна ўйлаб кўринг.

Бу гапни эшитган опам югуриб уйга кириб кетди ва бир кичкина қутичани олиб чиқди. Йиғлаб, қарз берганман, деган кишининг олдига борди:

– Амакижон, бизни кечи­ринг, акамни кечиринг, мана бу тилла буюмларимни олинг, булар қарз­ни қоплашга ет­маса, ишлаб, ойли­гимдан бе­риб тураман.

Яна ўртага сукунат чўкди. Ба­ҳодир ама­­­­­ки­­­нинг кўзига ёш келди.

– Шундай қизни тар­бия­лаган даданг, ал­­батта, жаннати бў­­­­­­­­­­­­­­­ла­­­­­­­­ди, – деди у. – Мен бу тил­­­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларингни оламан ва тў­­­­­­йинга совға сифатида қайтариб бера­­ман. Бахтли бўл, қизим, тўйга айт­­­­­­­­­­­­­­­­­­санглар, албатта келаман,– де­ди ва чўнтагидан бир даста пул чиқарди. 

– Мана бу пуллар ҳам тўйга тўёна, –  деб опамга берди. 

Опам уйга кириб, ўзини ўринга ташлади ва узоқ йиғлади. Мен ҳам ўзимни тутиб туролмай, қўши­либ йиғладим.

Шу воқеага ҳам йигирма йилдан ошибди. Опам турмушга чиқиб, поччам билан Алмати шаҳрига кўчиб кетишди. Сайёҳлик фирмада ишлашади. Икки ўғил ва икки қизи бор. Бир йилда бир келиб туришади. Сўнгги ке­­­­лишида Ба­ҳодир аканинг юби­лейи ва невара тўйига бориб, тўёнага катта от олиб боришди. 

Одамлар орасида меҳр-оқибат йўқолиб бораётган бир пайтда  (мерос талашиб, фарзандини ёнини оламан деб бир-бири билан ёқалашаётган, юзкўрмас бўлиб кетган ака-ука, опа-сингил­лар оз эмас) бу воқеани эсга олиб, таъсирландим, ёзаё­тиб, йиғлаб олдим. 

Севимли шоиримиз Муҳам­мад Юсуфнинг соҳир мисралари яна ёдимга тушди:

Оқиб кетди сувларда Тоҳир,

Зуҳро йиғлаб қолди қон бағир.

Келганда ҳам қиёмат охир,

Меҳр қолур, муҳаббат қолур.

Соҳибанинг дил сўзларини Б. ЧИННИБЕКОВА ёзиб олди, 2018-02-14, 21:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.